Forward from: 🌸ИЖОД СЕҲРИ 🌸 Феруза Салходжаева (Феруза Баҳодир қизи)
Патир
Шоира катта ўғлининг уйига кеч ораси кириб борди. Ёзнинг шашти қайтмаган бўлса-да райҳонлар барқ уриб ётган, дарахтзор ҳовли салқин берадигандек туюлиб, йўлга чиқиб келавергандилар.
Келини чучвара келтирди, нон ушатди. Овқатланиб келгани учун таомни рад этди, аммо ўғли ушатган нондан оғзига солди.
—Чиғатой патири-ку, қудамла келдиларми?
—Ҳа, ойижоним келгандилар,- деди Матлуба чой узатаркан.
— У томонларнинг нонлари бошқача барибир, жудаям егим келяпди-ю, ўзи шундоқ ҳам тўлишиб кетяпман, кўп нон ейиш зарарли, —деди Шоира қўлидаги бир бурда нонни дастурхонга қайтиб қўяркан.
Атрофдан чигирткаларнинг овози келар, сокин, гўзал бир тун бошланиб келаётган эди. Сукунатни турмуш ўртоғининг босиқ овози бузди
—Нон зарар деб ким айтди? Аллоҳ ҳалол қилган нарсани ҳаром дейиш тўғримас. Буғдой Жаннатдан чиққан. У инсонларга зарар бериши мумкин эмас. Ёқдими, еявер!
Шоира турмуш ўртоғининг ҳамма ходисаларни ислом қоидалари асосида ўлчашини билгани учун баҳслашишни истамади. Мактаб ёшига етиб қолган невара қизига савол берган бўлиб мавзуни ўзгартирди...
—Биз борайлик, Самир, яхши ўтирган экансизлар.
—Ётиб қолинглар, ада,— ҳар доимгидек ялинди ўғли.
—Ойижон, бир кечагина қолинг,-деди келини.
Эр--хотин иш бошланганини, унинг уйидан қатнаш ноқулай эканини айтиб дастурхонга фотиҳа ўқидилар
Дарвозага яқинлашганида ўғли қўлига елим халта тутқазди.
—Онам, бояги нон, эрталаб чой ичасиз!
—Йўқ ололмайман, буни қудам қизи учун, сизлар учун олиб келган! —қўлини қайтарди аёл.
—Ойижон, тўхтанг, нонни жуфт қилиб олиб кетинг! Биламан, танлаб нон ейсиз. Шу ноннинг таъми оғзизга ёқди. Елим халтани очиб иккинчи нонни ҳам сола бошлади келини.
Шоира зўрға битта патирни олиб, иккинчисини қатъий рад этди.
—Майли, болам, нондан катта бўлмай! Аммо уйига келиб ҳам ўғли берган нондан еёлмади, назарида, бировнинг насибасини ўғирлаб келгандек бўлаверди.
Орадан бир кун ўтиб тонгда Самир телефон қилди.
—Онам, чой ичмай туринг, бирга нонушта қиламиз. Сизга чиғатой патир билан қаймоқ олиб кетяпман!
— Ўзим ўргилай, тезроқ келақол, сани топганинг манга ҳалол, болам! Қувониб кетди аёл телефонни ўчирар экан. Тошкентнинг у бурчагидан бу бурчагига тўртта нон учун бориб келган, уни ўзидан яхши билган ўғлини янаям яхши кўриб кетди у!
Алҳамдулиллаҳ!
Феруза Салходжаева
https://t.me/ijod_sehri21