🌸ИЖОД СЕҲРИ 🌸 Феруза Салходжаева (Феруза Баҳодир қизи)


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


"Халқ таълими аълочиси", олий тоифали устоз, ижодкор ўқитувчи Феруза Салходжаева Баҳодир қизининг ижодий, маърифий, адабий канали
Мактублар учун: @Salxodjayeva_bot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Ассалому алайкум, азизлар. Кеча каналимгиз ривожи учун ҳаракат қилиб, яхшиларни таклиф этганингиз мени беҳад қувонтирди.
Аслида, аёллар катта куч. Бирлашсак, катта-катта, эзгу ишларни амалга ошира оламиз.
Кўп, рахмат. Кўнглимни тоғ қилганларга Аллоҳим тоғдек бахт берсин.
Дуода бўлиб турасизлар, ваъдага биноан эртадан бошлаб "Ифор" деб номланган янги ҳикоямизни бериб борамиз. Бугун таҳрирлашга улгурмадим, меҳмонларим бор эди.

Сизларни яхши кўраман.

Ҳурмат билан Феруза Салходжаева

@ijod_sehri21

https://t.me/ijod_sehri21

3.1k 0 4 37 209

Forward from: 🌸ИЖОД СЕҲРИ 🌸 Феруза Салходжаева (Феруза Баҳодир қизи)
Патир

Шоира катта ўғлининг уйига кеч ораси кириб борди. Ёзнинг шашти қайтмаган бўлса-да райҳонлар барқ уриб ётган, дарахтзор  ҳовли салқин берадигандек туюлиб, йўлга чиқиб келавергандилар.
Келини чучвара келтирди, нон ушатди. Овқатланиб келгани учун таомни рад этди, аммо ўғли ушатган нондан оғзига солди.
—Чиғатой патири-ку, қудамла келдиларми?
—Ҳа, ойижоним келгандилар,- деди Матлуба чой узатаркан.
— У томонларнинг нонлари бошқача барибир, жудаям егим келяпди-ю, ўзи шундоқ ҳам тўлишиб кетяпман, кўп нон ейиш зарарли, —деди Шоира қўлидаги бир бурда нонни дастурхонга қайтиб қўяркан.
Атрофдан чигирткаларнинг овози келар, сокин, гўзал бир тун бошланиб келаётган эди. Сукунатни турмуш ўртоғининг босиқ овози бузди
—Нон зарар деб ким айтди? Аллоҳ ҳалол қилган нарсани ҳаром дейиш тўғримас. Буғдой Жаннатдан чиққан. У инсонларга зарар бериши мумкин эмас. Ёқдими, еявер!
Шоира турмуш ўртоғининг ҳамма ходисаларни  ислом қоидалари асосида ўлчашини билгани учун баҳслашишни истамади. Мактаб ёшига етиб қолган невара қизига савол берган бўлиб мавзуни ўзгартирди...

—Биз борайлик, Самир, яхши ўтирган экансизлар.
—Ётиб қолинглар, ада,— ҳар доимгидек ялинди ўғли.
—Ойижон, бир кечагина қолинг,-деди келини.
Эр--хотин иш бошланганини, унинг уйидан қатнаш ноқулай эканини айтиб дастурхонга фотиҳа ўқидилар
Дарвозага яқинлашганида ўғли қўлига елим халта тутқазди.
—Онам, бояги нон, эрталаб чой ичасиз!
—Йўқ ололмайман, буни қудам қизи учун, сизлар учун олиб келган! —қўлини қайтарди аёл.
—Ойижон, тўхтанг, нонни жуфт қилиб олиб кетинг! Биламан,  танлаб нон ейсиз. Шу ноннинг таъми оғзизга ёқди. Елим халтани очиб иккинчи нонни ҳам сола бошлади келини.
Шоира зўрға битта патирни олиб, иккинчисини қатъий рад этди.
—Майли, болам, нондан катта бўлмай! Аммо уйига келиб ҳам ўғли берган нондан еёлмади, назарида, бировнинг насибасини ўғирлаб келгандек бўлаверди.

Орадан бир кун ўтиб тонгда Самир телефон қилди.
—Онам, чой ичмай туринг, бирга нонушта қиламиз. Сизга чиғатой патир билан қаймоқ олиб кетяпман!
— Ўзим ўргилай, тезроқ келақол, сани топганинг манга ҳалол, болам! Қувониб кетди аёл телефонни ўчирар экан. Тошкентнинг у бурчагидан бу бурчагига тўртта нон учун бориб келган, уни ўзидан яхши билган ўғлини янаям яхши кўриб кетди у!
Алҳамдулиллаҳ!

Феруза Салходжаева

https://t.me/ijod_sehri21

3.3k 0 10 6 110

Forward from: Konkurs Dilya
🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠
.......
🔠🔠🔠🔠🔠🔠
Sifatli pastellar kotta chegirma narhlarda😍😍🔥🔥🔥
1️⃣9️⃣9️⃣mindan sarpaga karobkali sifatli  pastellarimiz kotta skidka narhlarda harid qilishga ulgurib qoling⭐️
7️⃣0️⃣ Mindan namatrasnikla😍
🔣🔣🔣
Stul, ugalok chehollayam bor❤️
Viloyatga  dastafkamizam bor📤📤

Xitoy ➡️Turkiya ➡️ Bishkek➡️ O'zbek🔥

Kanal Toshkent

https://t.me/+YB1z2aeIqXAxZmJi

Konkursda qatnashib zor sovgala yutib oling💎

Lichka @DilafruzAkramovaa
Id74


Ҳаётдаги муваффақиятсизлигинг энг муҳим сабаби барчанинг диққат марказидаман, ҳамма мен билан машғул деб ўйлашингдир. Ишон менга, сен ҳеч кимни қизиқтирмайсан.

Федор Достоевский

@ijod_sehri21

https://t.me/ijod_sehri21


Forward from: 🌸ИЖОД СЕҲРИ 🌸 Феруза Салходжаева (Феруза Баҳодир қизи)
АССАЛАМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БОРАКАТУҲУ!

Умримизнинг яна бир тонги муборак ва хайрли бўлсин!
Аллоҳим ҳар бир қилаётган хайрли ишингиздан, босган ҳар бир қадамингиздан рози бўлсин.
Жисмингизга соғлик қалбингизга хотиржамлик тилаймиз.

ЯКШАНБА - ДАМ ОЛИШ КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БЎЛСИН!

@ijod_sehri21

4.3k 0 265 1 64

بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
24.11.24y.22.Jumodul avval.1446y
Yakshanba. Toshkent vaqti bilan.
Sollallohu 'alayka yaa Rosulalloh!
                                                   
05:58  TONG Saharlik tugashi.

06:40  BOMDOD.

07:22  QUYOSH.

12:15  PESHIN.

15:16  ASR.

16:59  SHOM   Iftorlik vaqti.

18:17 XUFTON.


Masjidlarda jamoat namoziga takbir turli xil vaqtlarda tushiriladi.

  @Namoz_vaqti


Остонада Маъсума кўринди. Эркин ҳар доимгидек хотинига ўдағайлаб кетди
—Телефонимни титкиладингми? Аёл индамади.
—Болам, нарсаларингизни йиғиштиринг. Мен сиздан розиман. Тарбия берган ота-онангизга раҳмат. Сизга оҳорлик кийимлар олиб беролмадим. Пардоз буюмлар сотиб олиб беролмадим. Қўлингизга бир сўм пул бермадим. Шунда ҳам индамай беш йил хизматимни қилдингиз, биз сизни қадрламадик. Энди бора қолинг! Кампир ази-бази ўрнидан туриб, келинини қучоқлаб олди. Кейин ўзи невараларини етаклаб таксига солиб юборди.
Эркин бошини эгиб ўтирар, нима қилишини билмасди. Маъсума кетди. Онаси у билан гаплашмай қўйди.
Эртасига ишга кириб борган Эркин шарманда бўлди. Лайлога эшик олдида дуч келди.
—Сенам эркакмисан?—деди у сенсираб. Онангни нима ҳақи бор эримга қўнғироқ қиламан дейишга, у ким бўпти мени шарманда қиладиган! Мани шарманда қилгунча латта боласини эплаб олсин! Аёлнинг оғзидан боди кириб шрди чиқар, башараси хунук бўлиб кетган, унинг ёқимсиз овозини эшитиш учун тепа-паст қаватдаги деразалар очила бошлаганди...
Эркин ишхонага қайтиб кирмади. Чиндан шарманда бўлган эди!
Машинасига ўтириб, боши оққан томонга кетди.
Бир пайт қараса, аллақачон, шаҳардан ташқарига чиқиб кетибди. У уловини тўхтатиб, тамаки чекди. Лайлонинг оғзидан тупук сачратиб гапираётган турқи кўз олдига келиб, дили оғриди. Беш йилда бир марта кўзига тик боқмаган аёлини кўз олдига келтирди. Ўз-ўзидан кўзига ёш қуйилиб келаверди. Болаларини бир кундаёқ соғиниб қолганини ҳис қилди. Машинасига ўтириб, уйга ҳайдади. У машинадан тушибоқ ҳовлига бақириб кирди.
—Ойи, юринг, Маъсумани олиб келамиз!
—Нима қиласан уни!
—Хотиним-ку, соғиндим! Ҳазиллашишга уринди у.
—Буни қаранг-а! Маъсумахон, манови даловша сизни соғинибди, болам! Ошхонага қараб чақирди онаси.
—Бир қараб юборинг!
Ичкаридан эса бугун қайнонаси олиб берган оҳорли либосларда, салгина пардоз билан гулдек очилиб кетган Маъсума бир тўп атиргулдек бўлиб ифор таратиб турарди.
—Ассалому алайкум
Эркин хотинини илк бор кўраётгандек тикилиб қолди.
—Қани юринглар, сизларга банан олиб бераман, -невараларининг қўлидан тутган аёл эшикка қараб юраркан, беш йилда қизидек бўлиб қолган келинига кўзини қисиб қўйди.

(тугади)

Феруза Салходжаева

https://t.me/ijod_sehri21

5.2k 0 27 23 289

Forward from: 🌸ИЖОД СЕҲРИ 🌸 Феруза Салходжаева (Феруза Баҳодир қизи)
Она

Эркин кўчадан қовоғини уюб кирди. Дорга кир илаётган Маъсума ишини ташлаб, эрининг истиқболига ошиқди. Айланиб ўргилиб сўрашиш асносида қўлидаги халталарни олди. Кейин Эркиннинг ортидан уйга кирди.
—Қорнингиз очми?
—Тўқман! У хотинига қарамай гапирди. Хонтахта атрофига солинган кўрпача ўтириб, ёстиққа ёнбошлади
—Пульт қани?
Маъсума югуриб бориб ўғилчаси ўйнаб, улоқтириб кетган қурилмани эрининг қўлига тутқазди. Бироз тикилиб турди. Эркиннинг икки кўзи телевизорда эканлигини кўриб, ҳовлига чиқиб, ишини давом эттирди.

Эркин кўзи телевизорда-ю хаёли бошқа ёқда эди. "Шуни нимасига уйландим. Яна отаси бир йил ялинтирганди. Қизини бермай. Беш йилда кампирбашара бўлиб қолди. На ўзига қарийди, на уст-бошига! Озиб кетганидан кўзи ичига кириб, қўрқинчли бўлиб қолди"
У яна Лайлони ўйлади. Ана уни гўзал деса бўлади. Қотириб кийиниб қўяди. Қандай эпларкин, бўлмаса, уни ҳам оиласи, бола-чақаси бор. Бир гапириб, ўн кулади. Ҳамма ишга улгуради. Хонамизга бир кирса кечгача атирини ҳидидан бошимиз айланади.
У очиқ-сочиқ кийинадиган ҳамкасби билан аёлини солиштирар экан, хотинини баттар ёмон кўриб кетди.

Маъсума кичигини аравачага солиб, катта болаларини боғчадан олиб келганда эри телефон титкилаб ўтирар эди.
У ҳам бир аёл сифатида эридаги ўзгаришларни пайқаган, аммо нима қилишни билмасди. Бир пайтлар қандай гўзал эди. Турмушга чиқиши билан ҳомиладор бўлди-ю,, сочи, тиши тўкилишни бошлади, боласи туғилгандан кейин ҳали юзига қон югурмай иккинчисига ҳомиладор бўлди, катта рўзғор, тинимсиз меҳнат ҳолдан тойдирди, иккинчиси эсини танимай, учинчисини туғдии. Озиб-тўзиб кетди. У кейинги пайтларда тўйиб ухлашни орзу қилади. Қани эди, бир кун кечгача ухласа! Ҳеч ким тургизмаса! Кийимларининг оҳори тўкилди. Бор пардоз буюмларини ҳам болалари тўкиб, адо қилди!
У болаларини овқатлантириб ўтириб ҳам эридан дакки эшитди. Овқат емай ҳарҳаша қилган кичкинасининг йиғисига катталарининг тўполони қўшилиб қий-чув бўлиб кетди
—Битта болани эплолмайсан! Ўшқирди Эркин кўзини чақчайтириб.
Маъсума гап қайтармайди. Ичида "Қанақа битта, учта-ку!" деса ҳам сиртига чиқармайди.
Индамай болаларини бошқа уйга етаклайди. Қишлоққа-синглисиникига кетган қайнонасининг тезроқ қайтишини Худодан сўрайди...

Лайло хонага кириб келганида Эркин компьютерга тикилиб ўтирарди. Аёлнинг қўнғироқдек овозидан ўзига келди.
—Нималарни хаёл суряпсиз?-шунчаки сўради Лайло.
—Сизни ўйлаяпман! Йигит бу гапни қандай айтиб юборганини билмай қолди. Аёл ҳозир уришиб берса керак деганди, аксинча, ҳандон отиб кулганини кўриб енгил тортди... Шу тариқа апоқ-чапоқ бўлиб қолдилар.

Эркин хотинига эртага— якшанба куни х тоққа кетишини айтиб, барвақт уйқуга ётди...
Маъсума чарчаган бўлса-да, кўзига уйқу келмади. Кўнгли ғаш эди. Ўз-ўзидан юраги сиқилиб кетаверди. Болаларини устига енгил чойшаб ёпган бўлди, кейин ҳовлига чиқди. Қайнонаси ҳалиям уйга кирмабди. Супада ўтирибди. Хаёл сурииб.
— Чарчадиз-а, болам? —деди аёл Маъсумага тикилиб. Ҳозир шунақа қийин йилларингиз. Уч-тўрт йил ўтсин, ҳаммаси изига тушиб кетади. Болалар катта бўлади. Тўйиб ухлайдиган кунлариз келади. Учта ўғилнинг ортидан учта келин келиб, қўлингизни совуқ сувга урдирмайди.
Маъсума секин келиб қайнонасининг ёнига ўтирди, беозор қучди, бошини аёлнинг елкасига қўйди.
—Ойижон, —деди секин.
Ўғлингиз эртага ким биландир тоққа кетяпди. Телефондаги хабарларини ўқидим. Аёл йиғлаб юборди.
—Ўзи ухладими?

Эрталаб уйқудан уйғониши билан бир кўзини қисиб телефонини текшираётган Эркин бирдан ўрнидан туриб кетди. Лайлонинг
"Мен боролмайдиган бўлдим", деган хабаридан кайфияти тушиб кетди. Сигаретини олиб ҳовлига чиқди.
—Ойи! Нима қилиб ўтирибсиз?
—Тоққа кетсанг, кузатиб қўяй дегандим.
—Бормайдиган бўлдим.
—Бормайдиган бўлдингми, бормайдиган бўлдими?
Эркиннинг ичига ўт тушди." Нимадир бўлган! "
—Маъсумани жавобини бер. Анавининг ҳам эридан ажрасин. Ўзингни болларингни қайнотангникига олиб бориб қўй-да, унинг болаларини олиб кел, ўшангга уйлаб қўяман! Бир қучоқ ўтингга топилган харидор, хотининггаям топилади.
—Нима деяпсиз, ойи!

Давоми

👇👇👇👇

https://t.me/ijod_sehri21

4.4k 0 25 1 121

Forward from: 🌸ИЖОД СЕҲРИ 🌸 Феруза Салходжаева (Феруза Баҳодир қизи)
Омонат

Мана бир ҳафта бўлди Шойиста қайнонаси билан шифохонада. Кейинги пайтларда қон босими тез-тез кўтарилиб безовта қилаётгани учун турмуш ўртоғи онасини шифохонага ётқизди. Қайнонаси "Келинимсиз ҳеч қаёққа бормайман", —дегани учун Шойиста ҳам шифохонада. Назарида, қайнонаси соппа-соғ, фақат боласига эркалик қилаётганлек туюлади. Шунда ўзининг онасини ўйлайди." Онам шўрлик бир умр меҳнатдан боши чиқмади, ҳозир ҳам пахта теряпди. Касал бўлса ҳам фарзандларини аяб даволана қолай демайди, қайнонам ўзини жудаям севади. Шартмиди шу ерда даволаниши" Унга бу ерда қандайдир адолатсизлик бордек туюлади...
Шифохонанинг идиш-товоқ ювадиган хонаси умумий. Йўлакда кечагина даволангани келган аёл кўринди. Хушрўйгина, ёшгина экан. Ҳаётда қийинчилик кўрмагани юз-кўзидан билиниб турибди. Салом берди, аёл қуюққина сўрашиб ўтди.
Идишларни ювмоқчи бўлиб жўмракни буради-ю, кўзи жўмрак ёнида қолган узукка тушди. , Бежирим тилла узук ярақлаб турарди. Беихтиёр қўлига олди. Кейин негадир чўнтагига солди. Юраги гупиллаб, нима ювди, нима чайди эсида йўқ, хонасига қайтди.
Эртасига 6-палатадаги аёл узугини йўқотганлиги ҳақидаги хабар тарқалди. Қайнонаси тасбеҳини ўгириб ўтираркан, қўшни аёлдан эшитган хабарига "Астағфируллоҳ", деб қўйди.
Шойистанинг юраги така-пука бўла бошлади. Қилган иши хатолигини билар, аммо узукни ҳам қайтаргиси келмасди. Энди у тезроқ шу шифохонадан чиқиб кетишни хоҳлаб қолди.
Кечаси қайнонасининг мазаси бўлмади. Қон босими кўтарилиб, қайт қила бошлади. Докторлар оёққа турди. Ажал эшик қоқиб турган экан, муолажалар ёрдам бермади. Тонгга яқин... қайнонаси узилди.
Шойиста одамзотнинг жудаям ожиз маҳлуқот эканлигини, инсон бир пасда бу дунё билан хайрлашиб кетиши мумкинлигини кўриб, юраги орқасига тортиб кетди." Ажал дегани шу экан-да! Мен ҳам ўламан. Балки бутун, балки эртага! " Тўполон бўлиб, шифохонани одам босди. Ҳамма ҳамма билан, Шойиста ўз ўйи билан овора. Шу узукдан қутулиши керак! Қоғозларни кўтариб хонадан чиқаётган ҳамширани тўхтатди
—Синглим, кимдир узук йўқотдим деётганди. Йўлакдан топиб олдим, илтимос эгасига бериб қўйинг!—кейин худди ҳамшира сезиб қоладигандек кўзларини ерга тикиб олди. Аммо лоладек
қизарган юзларини яшира олмади.
Ҳамшира чиқиб кетгач, негадир бўғзига бир нима тиқилиб келаверди ва додлаб йиғлаб юборди... Атрофдагилар марҳума учун кўз ёш тўкяпди деб ўйлаб, уни юпата бошладилар, аммо нимага йиғлаётганини Шойистанинг ўзигина билар ва ҳали вери бу йиғининг тугамаслигини ҳам сезарди...

Феруза Салходжаева

@ijod_sehri21

https://t.me/ijod_sehri21

4.6k 0 16 9 180

Хафа бўлдим! Бир неча кундан бери юзта одам қўшолмайсизлар. "Пўм" бўлдим сизлар билан.
Манга, барибир, ўзила зўр ҳикоядан қуруқ қолдила

Расмда аразлаб турганим билинибдими? 😂😂

https://t.me/ijod_sehri21

5.4k 0 11 117 310

АЛЛОҲДАН сиз учун соғлиқ сўрадим!

РОББИМДАН сизга деб умр тиладим!

Булоқдек тиниқ бу гўзал қалбизга,
Нурли бир чиройли ТАҚВО тиладим!

Бу гўзал қалб учун МАҒФИРАТ сўраб,

Охир дам кучли  бир ИЙМОН тиладим!

Азоби ҚАБРдан ОМОНЛИК сўраб,
МУНКАР НАКИР саволин осон тиладим!

Қиёматда АРШнинг соясин сўраб,
ҲОЖАМ даргоҳидан ЖАННАТ тиладим!

ФИРДАВСда Росулим суҳбатин сўраб,
РОҲМАНИР-РОҲИМНИНГ ВАСЛИН тиладим.

@ijod_sehri21

https://t.me/ijod_sehri21

11.4k 0 494 17 119

Forward from: 🌸ИЖОД СЕҲРИ 🌸 Феруза Салходжаева (Феруза Баҳодир қизи)
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Ўз раҳматларини ёғдириб, мусаффо тонг ҳавосини туйиш бахтига мушарраф этган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!!

Аллоҳ сизларга мустаҳкам саломатлик, кенг ризқ, манфаатли илм  берсин. Ва барча ҳожатларингизни раво қилиб, қалбингизга сакинат солсин.
Табассум ҳамроҳингиз бўлсин!

Сизларга икки дунё саодати насиб этсин !!!
Аллохим сизни хамиша азизу мўътабар қилсин!!!
Хайрли кун
азизларим.

@ijod_sehri21

https://t.me/ijod_sehri21

5.3k 0 241 8 51

Кўнгил дарвозаси

Замира кечгача ишда, ҳали нафақага чиқишига уч-тўрт йил бор. Кимдандир эшитганми, охирги йилларда кўпроқ ишласа, нафақа пулини яхши олармиш. Ҳа, худонинг буюрганида. Ишлаб юраверсин-чи. Катта келинини олганда қирқ икки ёшда эди, иккинчисини олгунича эликка яқинлашиб қолди.
Илк қайнона бўлган кунларини эслади. Узоқ-яқиндан келган меҳмонлар уй-уйига тарқагач, гулдек нозик,  гўзал келинчак уч марта эгилиб салом қилди, кейин тиз чўкиб ўтирганча қайнонасини маҳкам қучиб олди.
—Ассалому алайкум, ойижон!
Шошиб қолди Замира. Қизи йўқлиги учунми, бунақа илтифотни биринчи марта кўриб турарди. Келинининг хуш ифори димоғига ўтириб қолди. Вужудига аллақандай хушбахтлик кириб келди.
Уйига файз кирди. Қувноқ эди Баҳора, исмидек баҳор эди. Ишга тушиб кетган келинчак ҳаммасига улгурарди. Айланиб келиб "Ойижон", деб хитоб қилар, баъзан унинг тиззасига бош қўйиб, эркаланиб ётарди.
Кейин унга невара ҳадя этди келини. Бувилик мақомига олиб чиқди. Иккита болалик бўлганида алоҳида бўлиб чиқиб кетдилар.
Бу хонадонга яна битта келин келаётганди...

Замира аввалига тўй ташвишлари билан Баҳоранинг йўқлигини сезмай қолди. Тўй ўтди. Янги келинчак уч марта эгилиб салом қилди. Сўнг, салом бериб чой узатди.
Замира Баҳорани, унинг ҳар тонг салом бериб, бағрига отилишини эслади.
Келинчак шаҳло кўз, чаққон, меҳрибон эди, аммо, Замира Баҳоранинг ҳар лаҳзада
" Ойижон " деб қиладиган хитобини  соғинганди.
Зарнигор эди келиннинг исми. Талаба эди қиз.  Ўқишига ҳам, уй ишига ҳам улгурар, турмуш ўртоғини қаттиқ ҳурмат қилар, ҳамширалик қўлидан келар, ҳамманинг корига ярар,ўзи эса самимий эди. Аммо, нимадир бошқача эди.
Замира хола бир куни келинини ёнига чорлади. Ўша куни уйда иккисидан бошқа ҳеч ким йўқ эди.
—Болажоним, мен Баҳорани соғиняпман, —деди оҳиста. Унинг тинимсиз "Ойижон" деб чақиришини, ҳар куни қучоқлаб салом беришларини соғиндим! Кейин йиғлаб юборди.
Уни диққат билан тинглаётган келинчак
—Ман сизни тушундим, Ойижон, —деди меҳрибон овозда.. Кейин шундоқ қайнонасининг ёнига тиззалаб ўтирганча уни маҳкам қучоқлаб олди.
—Ассалому алайкум, Ойиижон,  Ойижоним!
Замира ҳам ақлли, зийрак келинчакни маҳкам бағрига босди.
—Ва алайкум ассалом, кўнглимга хуш келдингиз, қизим! Аёлнинг қалбига яна хушбахтлик насимлари эсиб кира бошлади...

Феруза Салходжаева

@ijod_sehri21

https://t.me/ijod_sehri21

7.3k 1 99 64 397

Феруза Салходжаевадан янги митти ҳикоя

Кўнгил дарвозаси

@ijod_sehri21

https://t.me/ijod_sehri21


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Туркиялик Селжук Байрактар  янги фазовий лойихасини  “Фарғоний” деб номлабди,  асл Ўзбекистонлик бўлган фазо  ва само илмлари олими Фарғонийга хурматим учун шундай номладик, демоқда. Европада Алфраганус деб танийдилар Фарғонийни, деб давом этмоқда.
Мухбир: Сизни Туркияни Айлон Маски дейишади, деганига Селжук Байрактар: …Туркияни Фарғонийси бўлишни орзу қиламан, деб жавоб бермоқда.

Нақадар катта фарқ : баъзилар кoтта боллани мошинаси, тўйлар, ош турлари,  бензин нархлари ва метан газ навбатлари , радар- антирадар билан овора бўлган бир даврда,
Туркиялик Туркийлар    ал Фарғоний бўлишни, Бухорий бўлишни, Ибн Сино бўлишни, Жалолиддин Мангуберди, Мирзо Улуғбек, Имом Термизий… бўлишни орзу қилмоқда

https://t.me/ijod_sehri21

7.5k 0 86 4 184

#қотил_дори

7 ёшли қиз шу оддий дори туфайли вафот етди!

Бу доридан ўлим холатлари кўпаймоқда.

Бу дори ҳамманинг уйида бор лекин кўпчилик қанчалик хавфли эканини билишмайди.

☠ Бу доридан эхтиёт бўлинг❗️❗️


Forward from: 🌸ИЖОД СЕҲРИ 🌸 Феруза Салходжаева (Феруза Баҳодир қизи)
Азизлар, янги,ибратли ҳикоя ўқишни истасангиз, каналга яқинларингизни таклиф қилинг.

Канал обуначилари сони
15 мингдан ошса, янги ҳикоянинг илк қисмларини жойлашни бошлайман.
Сизнинг меҳрингиз каминага
илҳом насимларини олиб келади.
Яхшиларга яхшиликни илининг.

Каналга уланиш учун

👇👇👇👇👇
https://t.me/ijod_sehri21


10-синф ўқувчиларга мавзуни тушунтириб бўлиб, парталарни оралаб юрар эканман, бир нарсани сезиб қолдим. Дарров суратга олдим.
Бир зумга ўқувчилик йилларим ёдимга тушди. Яхши кўрган китобимни доим ёнимда олиб юрардим.
Чиройли-я?!

@ijod_sehri21

https://t.me/ijod_sehri21

5.7k 0 10 28 158

Ота бўлиш, она бўлиш илм бўлгани каби ака-ука, опа-сингил бўлиш, тўғрироғи шу мартабада тура олиш ҳам илм экан!

@ijod_sehri21

https://t.me/ijod_sehri21

9.6k 1 247 8 132

Allohumma solli 'alaa sayyidina Muhammad!
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН !

@ijod_sehri21

https://t.me/ijod_sehri21

9.9k 0 405 6 55
20 last posts shown.