Сабзавот экинларидаги уншудринг касаллиги:🍅🥒😴🧡🥕🧅🥔
Ҳосилингизни қандай ҳимоя қиласиз❓
Экинларингизни касалликлардан ҳимоя қилинг ва ҳосилдорликда юқори натижаларга эришинг❗️🌱
🍀IFODA –Birgalikda etishtiramiz🍀
☎️ +998781470500
🍀 ifodaagroconsulting
🍀instagram
🍀YouTube
🌐 www.ifoda.uz
Ҳосилингизни қандай ҳимоя қиласиз❓
❗️Уншудринг — бодринг ва бошқа сабзавот экинларидаги кенг тарқалган замбуруғли касалликлардан бири. Унинг асосий белгиси — барглар, поялар ва ҳатто меваларда оқ унсимон қоплама пайдо бўлиши. Касалликларга қарши ўз вақтида курашилмаса, ўсимлик нобуд бўлиши, ҳосил эса бутунлай йўқ бўлиб кетиши мумкин.
🔥Касаллик белгилари:
Баргларнинг устки қисмида унни эслатувчи оқ қоплама пайдо бўлиши.
Баргларнинг буралиб, сарғайиши ва қуриб қолиши кузатилади.
Касаллик зарарлаган ниҳолларнинг ўсиши секинлашади ва ҳосилдорликнинг камайишини кузатиш мумкин.
👨💻Касалликнинг пайдо бўлиш сабаблари:
Иссикхона ичидаги хавонинг юқори намлиги ва ҳароратнинг кескин ўзгаришлари.
Ҳаддан ташқари кўп суғориш ва сувнинг туриб қолиши.
Хаво айланиши яхши бўлмаган зич ва сер барг экинлар.
Экинзорда қолган касаллик билан зарарланган ўсимлик қолдиқлари.
Уншудринг билан қандай курашиш мумкин?
🌱Олдини олиш чоралари:
Касалликка чидамли навларни танланг.
Яхши шамоллатиш учун бодрингларни етарли оралиқда экинг.
Баргларга сув тушмаслиги учун илдиз атрофига сув қуйинг.
🍀Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари билан ишлов бериш:
ADDRESS препаратини қўлланг.
Ўсимликларга эрталаб ёки кечқурун, йўриқномага риоя қилган ҳолда ишлов беринг.
📚Халқ усуллари:
Сода эритмаси (10 литр сувга 50 грамм сода ва 50 грамм совун) касалликнинг дастлабки босқичларида жуда самарали ёрдам беради.
Сув билан суюлтирилган (1:10 нисбатда) сут зардоби баргларда ҳимоя қатламини ҳосил қилади.
💬Ўсимликларни мустаҳкамлаш:
Иммунитетни ошириш учун калийли-фосфорли ўғитлардан фойдаланинг.
Ноқулай об-хаво шароитлар таъсирини камайтириш учун стрессга қарши воситалардан фойдаланинг.
Нима учун касалликка қарши ўз вақтида қарши курашишни амалга ошириш муҳим?
Уншудринг касаллиги тез тарқалиб, соглом нихолларни зарарлайди ва ҳосилдорликни пасайтиради.
Экинларингизни касалликлардан ҳимоя қилинг ва ҳосилдорликда юқори натижаларга эришинг❗️🌱
🍀IFODA –Birgalikda etishtiramiz🍀
☎️ +998781470500
🍀 ifodaagroconsulting
🍀YouTube
🌐 www.ifoda.uz