Болалар атайлаб хато қилишмайди!
📍Агар бола бирор хато қилиб, уни сиздан яширса-ю сиз уни билиб қолиб, хатоси учун уни қаттиқ койисангиз, аслида, МАНА ШУ ИШИНГИЗ ХАТО бўлади
Бола тарбиясида баъзан билиб билмаганга, кўриб кўрмаганга олиш муҳим.
Агар хатони кўрибоқ қаттиқ дашном берилса, бола тарбисида бунинг икки оқибати бор:
1️⃣ Бола кейинги гал шунга ўхшаш хато қилса, сиздан шундай яширадики, ҳеч қачон буни била олмайсиз. У сиздан узоқлашиб боради.
2️⃣ Хатоси учун койилган, қаттиқ гап эшитган ва қўрқитилган бола янги нарсаларни қилиб кўришдан тўхтайди. Чунки, ичида "Барибир онам уришади, барибир дадамдан гап эшитаман"-деган ҳадик бўлади.
⁉️ Нима қилиш керак?
Болангиз хато қилдими, уни таҳлил қилишни ўзига ўргатинг. УРИШМАНГ! Хотиржам ўтириб, гаплашиб олинг!
Фурсат пойлаб, у қилган хатонинг ёмон иш экани ҳақида гаплашиб олинг. Лекин "СЕН ХАТО ҚИЛДИНГ!"- деб койимасдан, худди ҳамма шу хатони қиладигандек гаплашинг. Ўзингизнинг болалигингиздаги хатоларни унга айтиб беринг. Бу ўртада ишончни шакллантиради
⁉️ Болангиз адашганида, айтайлик: ёмон баҳо олганида, кимдир билан уришганида ёки бирор хато қилганида бунга реакциянгиз қандай бўлади, қизлар?👇🏻 Комментда ёзинг!