#Спорт
Фазлиддин Эркинбоев – “Странджа” турнири ғолиби!22 февралдан 3 мартгача Болгариянинг София шаҳрида бўлиб ўтган анъанавий 76-“Странджа” халқаро турнирида Наманган фахри – маҳоратли боксчимиз Фазлиддин Эркинбоев ажойиб натижа қайд этди.
Бу нуфузли мусобақада дунёнинг турли давлатларидан келган кучли боксчилар ғолиблик учун кураш олиб борди. Эркинбоев 80 кг. вазн тоифасида иштирок этиб, барча рақибларини ишончли тарзда мағлубиятга учратди ва олтин медални қўлга киритди.
Унинг финалдаги жангини мухлислар катта ҳаяжон билан кузатишди. Фазлиддин финалда ҳам юқори маҳорат ва тажриба намоён этиб, рақибини мағлуб қилди ва мусобақа чемпионлигини қўлга киритди.
Жамоавий ҳисобда Ўзбекистон терма жамоаси мусобақани 5 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медали билан якунлади. Умумжамоа ҳисобида вакилларимиз иккинчи ўринга сазовор бўлди.
Наманган вилояти спорт бошқармаси ахборот хизмати