Video is unavailable for watching
Show in Telegram
АЁН
Ўйлаб топмаганман бахт деган сўзни,
Демак, бахтсизлик ҳам менга оидмас.
Топиб бўлармиди босилган изни,
Кетган кетиб бўлди, қайтмаса қайтмас.
Мен туғилган пайтда бор эди орзу,
Армон ҳам тирикди анчадан буён.
Эски насиҳатни йиғиштир, дўстим,
Умр ўтиб бўлди, қолгани аён.
Толе ҳам тушмаган онам маҳрига,
У зотан бир шўрлик касга зормиди?
Ер чорлаб турганда қаро бағрига
Осмонга cапчишга бало бормиди?
Дунёни икки деб ёзмишлар тугал,
Недан бу борада энди хархаша –
Бириси фоний, лек жилваси гўзал,
Бири боқий, қайсар шунга яраша.
Бари шодликларга вақт бордир ҳали,
Бир куни раҳматлар чексиз ёғилар.
Ҳозир кетдик дилга малҳам қўйгали,
Кетдик, кутиб қолди бизни қайғулар!
Xayrulla Hamidov she’ri
O’qidi: Yosuman
Ўйлаб топмаганман бахт деган сўзни,
Демак, бахтсизлик ҳам менга оидмас.
Топиб бўлармиди босилган изни,
Кетган кетиб бўлди, қайтмаса қайтмас.
Мен туғилган пайтда бор эди орзу,
Армон ҳам тирикди анчадан буён.
Эски насиҳатни йиғиштир, дўстим,
Умр ўтиб бўлди, қолгани аён.
Толе ҳам тушмаган онам маҳрига,
У зотан бир шўрлик касга зормиди?
Ер чорлаб турганда қаро бағрига
Осмонга cапчишга бало бормиди?
Дунёни икки деб ёзмишлар тугал,
Недан бу борада энди хархаша –
Бириси фоний, лек жилваси гўзал,
Бири боқий, қайсар шунга яраша.
Бари шодликларга вақт бордир ҳали,
Бир куни раҳматлар чексиз ёғилар.
Ҳозир кетдик дилга малҳам қўйгали,
Кетдик, кутиб қолди бизни қайғулар!
Xayrulla Hamidov she’ri
O’qidi: Yosuman