Huquqiy axborot


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Law


Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.
▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Law
Statistics
Posts filter


#Адлия_хабари

❗️Уй-жойларга ҳуқуқларни эътироф этиш бошланди


🔰 Давлат Раҳбарининг топшириқларига асосан “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган эди.

✔️ Мазкур тарихий аҳамиятга эга Қонун ижросининг илк натижалари кўрина бошлади.

Батафсил

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Сўровнома

📝 Канал фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича бошқа таклиф ва мулоҳазаларингизни изоҳларда қолдиринг!

📌 Изоҳ қолдириш манзили: https://bit.ly/3N7ALqZ

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Фаолиятимизни қандай баҳолайсиз?
Poll
  •   Аъло
  •   Яхши
  •   Қониқарли
  •   Қониқарсиз
2504 votes


Кунига нечта маълумот олишни хоҳлайсиз?
Poll
  •   2-3 та
  •   4-5 та
  •   5-6 та
  •   6 тадан кўп
2350 votes


Канални нима мақсадда кузатасиз?
Poll
  •   Қонунчиликдаги янгиликларни билиб бориш учун
  •   Норматив ҳуқуқий ҳужжатлардаги фойдали маълумотлар учун
  •   Ҳуқуқий муаммоларга ечим топиш учун
  •   Шунчаки кузатиб бораман
2193 votes


Ҳуқуқий маълумотларни қайси вақтда олиш Сизга маъқул?
Poll
  •   Соат 09:00 дан 18:00 гача
  •   Соат 09:00 дан 13:00 гача
  •   Соат 14:00 дан 18:00 гача
  •   Соат 18:00 дан кейин
2215 votes


Ҳуқуқий маълумотларни қандай кўринишда олишни хоҳлайсиз?
Poll
  •   Матн шаклида
  •   Инфографика шаклида
  •   Видео шаклида
  •   Аудио шаклида
2326 votes


Қайси йўналишдаги ҳуқуқий маълумотлар Сизни кўпроқ қизиқтиради?
Poll
  •   Меҳнат
  •   Таълим
  •   Йўл-транспорт
  •   Банк-молия, тадбиркорлик
  •   Жавобгарлик ва жазо
  •   Уй-жой, ер ва коммунал масалалар
  •   Истеъмолчилар ҳуқуқи
  •   бошқа соҳалар
2574 votes


#Сўровнома

Ҳурматли каналимиз обуначилари!

🔍 Каналимизда Сизга керакли ҳуқуқий маълумотларни Сиз истаган вақтда ва шаклда етказиш мақсадида сўровнома ўтказилмоқда.

📌 Мазкур сўровномада фаол иштирок этишга чақирамиз.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Биласизми #Пенсия_ва_ижтимоий_ҳимоя

⚠️Қонунчиликка кўра, пенсионерга ҳисоблаб чиқариб қўйилган, лекин унинг томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган пенсия пули пенсияни олиш мақсадида мурожаат этилганидан олдинги 24 ойдан ошмаган давр учун тўланади.

✔️Бироқ, пенсияни тайинловчи ёки тўловчи органнинг айби билан ўз вақтида олинмай қолган пенсия пули ўтган давр учун муддати чекланмаган ҳолда тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Давлат харидларида кооперация алоқаларини ўрнатиш бўйича яхлит ва шаффоф тизим яратилади


Манба: ВМҚ-159, 11.03.2025 йил.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Товар, транспорт воситалари, шахсларнинг хавф даражаларига кўра божхона назорати шакллари қўлланади


⚠️Қарорга асосан, товарлар расмийлаштируви жараёнида божхона органларининг “Хавфларни бошқариш” ахборот тизими қуйидаги йўлаклар кесимида товар, транспорт воситалари, шахсларнинг хавф даражалари ҳамда уларга нисбатан қўлланиладиган божхона назорати шакллари ва ҳажмини белгилайди:

🟢“яшил йўлак”да хавф даражаси паст белгиланади ва божхона назорати шакллари қўлланилмайди (товарлар чиқариб юборилганидан кейинги божхона назорати бундан мустасно). Бунда “яшил” йўлакка йўналтирилган товарлар автоматик тарзда расмийлаштирилади;

🟡“сариқ йўлак”да хавф даражаси ўрта белгиланади ва божхона назоратининг бир ёки бир нечта шакллари қўлланилади (божхона ва шахсий кўрик бундан мустасно);

🔴“қизил йўлак”да хавф даражаси юқори белгиланади ва божхона назоратининг бир ёки бир нечта шакллари қўлланилади;

🔵“кўк йўлак”да божхона назорати шакллари товар ва транспорт воситалари чиқариб юборилгандан сўнг амалга оширилади.

2025 йил 1 октябрдан товарларни олиб кириш, олиб чиқиш
ва транзит олиб ўтиш бўйича барча сертификат, хулоса ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар фақат “Ягона дарча” божхона ахборот тизими орқали расмийлаштирилади.

📝2026 йил 1 сентябрдан Божхона қўмитаси томонидан ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда барча иштирокчилар учун қулай бўлган тартиботларни, шу жумладан, логистика хизматларини ўз ичига олган ахборот платформаси жорий этилади.

✔️Бундан ташқари, логистика учун қулай чегара ўтказиш пунктларига ёндош ҳудудларда божхона терминаллари қурилади.

❇️Шунингдек, айнан бир хил товарларга бир ташқи савдо шартномаси (контракти) доирасида фитосанитар хавфи паст бўлган карантин остидаги маҳсулотлар учун карантин рухсатномалари, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини, озон емирувчи моддалар ва улардан ташкил топган маҳсулотларни олиб кириш ҳамда олиб чиқиш учун ветеринар рухсатномалар, мувофиқлик сертификати, гигиеник ва экологик сертификатлар 1 календарь йилдан ошмаган муддатга 1 маротаба тақдим этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Божхона институтида бакалавриатда дуал таълим асосида ўқитиш йўлга қўйилади


⚠️Қарорга асосан, мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш ҳамда божхона органлари фаолияти самарадорлигини ошириш масалаларини илмий асосланган ҳолда ўрганиш учун Божхона қўмитаси таркибида Ташқи иқтисодий фаолият илмий маркази ташкил этилади.

2026 йил 1 январга қадар Божхона институтида қуйидаги ахборот тизимлари жорий этилади:

▪️таълим жараёнларини ташкил этиш ва бошқариш бўйича “Таълим менежменти” автоматлаштирилган ахборот тизими;

▪️профессор-ўқитувчилар фаолияти самарадорлигини рейтинг баҳолаш бўйича “Самарадорликни баҳолаш” модули;

▪️божхона органлари ходимлари малакасини ошириш бўйича “Малака” автоматлаштирилган ахборот тизими.

✔️2025/2026 ўқув йилидан:

🔸бакалавриатда дуал таълим асосида ўқитиш йўлга қўйилади;

🔸магистратурада тўлов-контракт асосида таълим муддати икки йил бўлган сиртқи таълим шакли жорий этилади.

☑️2025 йил 1 июлдан суғурта ташкилотлари билан божхона органлари ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилган ҳолда чегара орқали ҳаракатланаётган автотранспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш механизми йўлга қўйилади. Бунда:

🔹божхона постига кириб келган автотранспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлиги тўғрисида суғурта полисини расмийлаштириш божхона органлари ахборот тизимлари орқали амалга оширилади;

🔹Божхона қўмитасининг тегишли дастурлари Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимига интеграция қилинади;

🔹чет давлатларда рўйхатдан ўтказилган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш фуқаролик жавобгарлиги тўғрисида суғурта полиси мавжуд бўлганда амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Божхона соҳасида сунъий интеллект технологиялари жорий этилади


“Давлат божхона хизмати органларининг фаолиятини ташкил этиш ва божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги Президент қарори (ПҚ-122-сон, 25.03.2025 й.) қабул қилинди.

🔰Қарорга мувофиқ, 2025 йилда божхона соҳасини ривожлантиришнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди:

🔸соҳага сунъий интеллект технологияларини жорий этиш;

🔸божхона органлари ахборот тизимларини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш;

🔸божхона органлари ташкилий тузилмаларини оптималлаштириш.

❇️Божхона қўмитаси тизимида Божхона расмийлаштируви маркази ташкил этилади. Бунда ҳудудий бошқармаларнинг масофавий электрон декларациялаш божхона постлари босқичма-босқич тугатилади.

✅Божхона қўмитаси таркибида божхона соҳасига сунъий интеллект технологияларини жорий этишга ихтисослашган тузилма ташкил этилади. Тузилманинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди. Жумладан:

▪️сунъий интеллект технологиялари соҳасида илғор хорижий давлатлар тажрибаларини ўрганиш;

▪️божхона назорати ва расмийлаштирувини қамраб олган сунъий интеллект технологияларини тадқиқ қилиш, уларнинг самарали ишлашини таъминлаш ҳамда доимий тарзда сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш чораларини кўриш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Божхона маъмуриятчилигида ўзгаришлар амалга оширилади


⚠️Фармонга асосан, божхона маъмуриятчилигида қуйидаги ўзгаришлар жорий этилади:

✔️2025 йил 1 июлдан Жаҳон савдо ташкилотининг Савдо тартиботларини соддалаштириш битими талаблари асосида товарларга нисбатан имтиёзларни қўллаш бўйича божхона органларининг дастлабки қарорларини бериш тартиби жорий этилади.

✔️2025 йил 1 сентябрдан:

🔷ўтказиш пунктларида ундириладиган барча турдаги йиғим ва тўловлар божхона органларининг ахборот тизими орқали ундирилади ва ҳисоби юритилади;

🔷 “Ғишткўприк”, “Зангиота” ва “Довут ота” ўтказиш пунктларида автотранспорт воситалари учун икки йўлакли хавфларни бошқариш тамойилларига асосланган давлат назорат тартиботини қўллаш амалиёти йўлга қўйилади. Бунда:

▪️“яшил йўлак”да – хавф даражаси паст бўлган автотранспорт воситалари ва унга юкланган товарларни чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинишида давлат назоратининг барча шакллари уларга нисбатан амалга оширилмайди, автотранспорт воситаси ва унинг ҳайдовчисига нисбатан амалга ошириладиган ҳужжатли назорат бундан мустасно;

▪️“қизил йўлак”да – давлат назорати хавф даражаси юқори ва тасодифий танловда аниқланган автотранспорт воситаларига нисбатан амалга оширилади;

▪️“қизил” ёки “яшил” йўлаклар божхона органларининг “Хавфларни бошқариш” ахборот тизими орқали автоматик тарзда белгилаб берилади;

▪️ўтказиш пунктидаги давлат назорат органлари ходимлари томонидан “профайлинг” танлов асосида автотранспорт воситалари божхона органларининг “Хавфларни бошқариш” ахборот тизимида “яшил йўлак”дан “қизил йўлак”ка йўналтирилиб, тегишли назорат шакллари қўлланади.

✔️2026 йил 1 сентябрдан ушбу тартиб синов натижаларига кўра бошлаб босқичма-босқич автомобиль йўли ўтказиш пунктларида кучга киради.

✔️2026 йил 1 мартдан божхона назорати жараёнлари “Хавфларни бошқариш” ахборот тизими орқали янада соддалаштирилади.

✅Бундан ташқари, божхона омбори режимида сақлаш муддати ўтган товарлар 90 кун ичида талаб қилиб олинмаган ҳолларда улар суд қарори асосида давлат эгалигига ўтказилади ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тасарруф этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Божхона органлари фаолияти самарадорлиги оширилади


“Давлат божхона хизмати органларининг фаолияти
самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида” ги Президент Фармони (ПФ-57-сон, 25.03.2025 й.) қабул қилинди.


🔰Фармонга асосан, давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини оширишнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари қуйидагилар этиб белгиланди:

▪️2030 йилга қадар Жаҳон банкининг Логистика самарадорлиги индексида (LPI) божхона расмийлаштируви самарадорлиги кўрсаткичи бўйича Ўзбекистон Республикасининг ўрнини 55-поғонадан паст бўлмаган даражага кўтариш;

▪️2026 йилга қадар божхона декларацияларини инсон омилисиз расмийлаштирув улушини 2 баробарга ошириш;

▪️2028 йилга қадар божхона кўригини 21 фоиздан 15 фоизга тушириш;

▪️2030 йилга қадар сунъий интеллект элементларидан фойдаланган ҳолда хавфни бошқариш тизими самарадорлигини 2 баробарга ошириш.

❇️Ташқи иқтисодий фаолиятда қуйидаги қулайликлар яратилади:

✔️2025 йил 1 июлдан:

🔸ветеринария ва фитосанитария соҳасида ташқи савдо юкларига тегишли ҳар қандай ҳужжатларга муҳр ва штамп босиш ҳамда уларни ёзма тарзда рўйхатга олиш амалиёти бекор қилинади, барча тартиботлар ушбу ҳужжатларни электрон шаклда тасдиқлаш орқали амалга оширилади (товарлар экспортида халқаро шартномаларда қатъий белгиланган ҳолатлар бундан мустасно).

✔️2025 йил 1 сентябрдан:

🔸тадбиркорлик субъектларига божхона тўловлари ва божхона расмийлаштируви учун бошқа турдаги тўловларни республиканинг исталган ҳудудидан амалга ошириш имконияти яратилади, бунинг учун ягона ғазна ҳисобварағи очилади.

✔️2025 йил 1 декабрдан:

🔸божхона ҳудудида ёки ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш режимларида божхона юк декларацияларини соддалаштирилган тартибда расмийлаштириш имконини берувчи “Толлинг операциялари” модули амалиётга жорий этилади.

✔️2025 йил 1 ноябрдан:

🔸ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланаётган йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида йўловчи божхона декларациясининг мобил иловаси амалиётга жорий этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#2025_йил_1_апрелдан #Солиқ_имтиёзлари

🔖Қонунчиликка кўра, 2028 йил 1 январга қадар янги ташкил этиладиган қишлоқ хўжалиги ва доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш кооперативлари учун ижтимоий солиқ ҳамда уларга ишга қабул қилинган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари 1 фоиз этиб белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#2025_йил_1_апрелдан

🔖Қонунчиликка кўра, солиқ органлари ходимлари томонидан уларга бириктирилган корхоналарда ёки маҳаллалардаги тадбиркорлик субъектларида белгиланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар аниқланганда қуйидаги тартиб жорий этилади:

🔹биринчи марта огоҳлантириш;

🔹огоҳлантиришдан сўнг 3 кун муддатда солиққа оид ҳуқуқбузарлик бартараф этилмагани ёки такроран аниқлангани сайёр солиқ текширувини ўтказишга асос бўлиши;

🔹сайёр солиқ текширувини 24 соат ичида “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали Бизнес-омбудсманни хабардор этиш тартибида амалга оширишга рухсат этиш;

🔹сайёр солиқ текшируви натижалари бўйича расмийлаштирилган далолатнома сайёр солиқ текшируви бўйича қарор қабул қилиш учун асос бўлиб ҳисобланиши.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#2025_йил_1_апрелдан

⚠️Қонунчиликка кўра, чекланган савдо устамалари фақат рецепт билан бериладиган дори воситалари тоифасига нисбатан татбиқ этилади.

❇️Бунда маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан амалдаги референт нархни шакллантириш тизими сақлаб қолинади.

✔️Шунингдек, рецепт билан бериладиган дори воситалари тоифасини улгуржи ва чакана сотишда уларни етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар, улгуржи савдо учун сотиб олинган (базавий) қийматидан 15 фоиздан ва чакана савдо учун сотиб олинган қийматидан 20 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорларда устама қўлланади.

⛔️Рецептсиз бериладиган дори воситаларини улгуржи ва чакана реализация қилишда чекланган савдо устамалари қўлланмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot


#2025_йил_1_апрелдан

⚠️Қонунчиликка кўра, ёнғин, сув тошқини, зилзила ва бошқа техноген ҳодисалар оқибатида зарар кўрган Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга уй-жойларини тиклаш ва таъмирлаш харажатларини қоплаш учун “Саховат ва кўмак” жамғармаси орқали БҲМнинг 150 бараваригача бўлган миқдорда ёрдам кўрсатиш белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot

20 last posts shown.