Хорижий давлатларга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ж.Р. танишлари И.К. ва У.Ш. билан “J.I.” МЧЖни ташкил этиб, фуқароларни Исроил давлатига ишлаш учун юборишларини реклама қилиб, 2024 йилнинг сентябрь ойида 16 нафар фуқарони алдаб, уларни Исроил давлатига ишга юбориши эвазига жами 74 550 АҚШ доллари ва 22,5 млн сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.
Яна бир ҳолат, Департаментнинг Учтепа тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Д.Т. фуқаролар Х.У. ва Д.Н.нинг ишончига кириб, уларни танишлари ёрдамида 44 000 АҚШ доллари эвазига Канада давлатига ишга юбориши ва виза олиб беришини айтиб, шундан 8 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. @huquq_ustuvor⚖️