Forward from: Shopirlar 🚗🚘
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#ДИҚҚАТ #Огоҳлик
⚡️Фирибгарлар яна авжида, Англияга, чет элга ишга юбораман деб одамлардан пул олишмоқда экан😨
Шундай ҳолатга тушсангиз дархол 102 га хабар беринг
Катталар канали 👉@SHOPIRLAR
⚡️Фирибгарлар яна авжида, Англияга, чет элга ишга юбораман деб одамлардан пул олишмоқда экан😨
Шундай ҳолатга тушсангиз дархол 102 га хабар беринг
Ҳозирги кунда чет давлатларда ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун давлатимиз томонидан кенг имкониятлар яратиб берилмоқда. Бироқ, бундай имкониятлардан ўз манфаатлари йўлида фойдаланаётган айрим қўштирноқ ичидаги тадбиркорлар эса фуқароларни соддалигидан фойдаланиб, уларни ишонтириш орқали пул маблағларини қўлга киритишмоқда.
Жумладан, шундай тоифадаги шахслардан бири Наманган шаҳри, Навоий кўчасида жойлашган “SPECIAL AGENCY” МЧЖда фаолият юритиб келаётган 1999 йилда Норин туманида туғилган шахс бўлиб, у 2024 йил давомида Янгиқўрғон, Тўрақўрғон, Наманган туманлари ва Наманган шаҳрида яшовчи бир неча нафар фуқароларни алдаб, Англия давлатига мавсумий ишчи сифатида юборишини айтиб, ушбу фуқароларнинг жуда кўп миқдордаги пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар Сиз ҳам ушбу “SPECIAL AGENCY” МЧЖга тўлов қилиб, фирибгарлик қурбонига айланган бўлсангиз Наманган вилояти ИИБнинг 102 қисқа рақами ёки Наманган шаҳар ИИБга мурожаат қилишингиз сўралади.
Катталар канали 👉@SHOPIRLAR