Hamshiralar akademiyasi


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Medicine


Oliy hamshiralik ishi yoʻnalishlari va mutaxassisliklari boʻyicha bakalavriat va magistratura bosqichida yuqori malakali kadrlar tayerlash, tibbiyot texnikumlarning rahbar va pedagoglari hamda hamshiralar malakasini oshirishning uzluksiz tizimini yaratish

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Medicine
Statistics
Posts filter


Forward from: Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
🔴 ✏️✏️✏️

❗️ССВ: Янги йилнинг биринчи суткасида 1641 нафар чақалоқ дунёга келди 

📊 2018 йилнинг худди шу куни 1961 нафар, 2019 йилда 1708 нафар, 2020 йилда 1974 нафар, 2021 йилда 1644 нафар, 2022 йилда 2316 нафар, 2023 йилда 2155 нафар, 2024 йилда эса 1859  нафар чақалоқ туғилган эди.
📆 2025 йил 1 январь куни дунёга келган гўдакларнинг:
 
👧🏻 845 нафари қиз
👦🏻 796 нафари ўғил.

📈 Энг кўп чақалоқ Фарғона вилоятида (244 нафар) туғилди. 

Шунингдек, кейинги ўринларда:

👶 Самарқанд вилояти — 186 нафар,
👶 Қашқадарё вилояти — 181 нафар,
👶 Сурхондарё вилояти — 172 нафар,
👶 Тошкент вилояти — 150 нафар,
🤱 Тошкент шаҳри — 139 нафар,
🤱 Андижон вилояти — 90 нафар, 
🤱 Жиззах вилояти — 87 нафар,
🤱 Бухоро вилояти — 86 нафар,
🤱 Хоразм вилояти — 83 нафар,
🤱 Қорақалпоғистон Р. — 71 нафар,
🤱 Наманган вилояти — 65 нафар,
🤱 Сирдарё вилояти — 45 нафар,
🤱 Навоий вилояти — 42 нафар. 

🔎 Дунёга келган ушбу болалар орасида 23 эгизак (жами 47 нафар бола) бор, яъни 22 таси (44 нафар бола) икки ҳомилалик, 1 таси (3 нафар бола) эса уч ҳомилалик эгизакдир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Forward from: ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!
Ҳурматли тиббиёт ходимлари!
Азиз ҳамкасблар!


Барчангизни кириб келган янги — 2025 йил билан чин қалбимдан табриклайман!


Давлатимиз раҳбари алоҳида таъкидлаганидек, “тинчлик ва соғлиқ бўлган жойда, албатта, ўсиш ва ўзгариш, бахтли ва фаровон ҳаёт бўлади”. Бунга эришиш учун ўз билим ва маҳорати, иқтидор ва салоҳияти, куч-ғайратини бахшида этиб, одамларга соғлик, меҳр ҳамда умид улашиб келаётган Сиз, соҳа фидойилари меҳнатини халқимиз алоҳида қадрлайди.

Айни паллаларда ортда қолган уч юз олтмиш олти кунда бажарган ишларимизни сарҳисоб қилар эканмиз, 2024 йил мамлакатимизда, том маънода, “Тиббиёт соҳасида трансформация йили” бўлди, дейишга, ўйлайманки, барча асосларимиз бор.

Хусусан, бу соҳадаги сифат ўзгаришлари энг олис ва чекка ҳудудларда яшовчи одамларимиз ҳаётида ҳам акс этиши учун малакали тиббий хизматни аҳолига янада яқинлаштириш чоралари кўрилди.

Шу аснода поёнига етган йилда тиббиётнинг бирламчи бўғинида янги ўнга яқин турдаги скрининг текширувлари йўлга қўйилди. Ихтисослашган тиббий хизматда диагностика усуллари 500 дан, муолажа усуллари эса 800 дан ошди. Ҳудудларда юқори технологик операциялар улуши биринчи марта 61 фоизга етди. Бундай ютуқларнинг муносиб эътирофи сифатида 7 та ихтисослаштирилган тиббиёт маркази халқаро аккредитациядан ўтди.

Кириб келган йилда тиббиёт тизимидаги трансформация жараёни бутунлай янги босқичга кўтарилиши кутилмоқда. Шу мақсадда давлатимиз томонидан 2025 йилда соғлиқни сақлаш соҳасига 41 триллион сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган. Эътиборли жиҳати, бу 2024 йилдагига нисбатан анча кўп кӯрсаткичдир.

Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Самарқанд, Бухоро, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида давлат тиббий суғуртаси амалиётлари жорий этилади.

“Харидлар маркази” ва унинг 13 та ҳудудий филиали ташкил этилиб, тиббий жиҳозлардан фойдаланиш электрон тизим орқали назорат қилинади. Яна 7 та ихтисослаштирилган марказ ва 2 та олий таълим муассасаси халқаро аккредитациядан ўтказилади.

Юқори технологик жарроҳлик ёрдами кўрсатиш сифатини янада ошириш мақсадида ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари томонидан ҳар бир вилоят бўйича 2 тадан туман (шаҳар) намунавий ҳамда илғор ҳудудга айлантирилади.

2025 йил соғлиқни сақлаш тизимида маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда ишлаш, ўз навбатида, соҳага инвестиция киритиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

Қисқа қилиб айтганда, тиббиётни, хусусан, патронаж хизматини халққа янада яқинлаштириш, касалликларнинг олдини олиш, эрта аниқлаш ва самарали даволаш масалалари янги йилда ҳам фаолиятимизнинг устувор мезони бўлиб қолади.

Албатта, ана шу эзгу мақсад ва вазифаларни тўлақонли рўёбга чиқаришда Сиз, шифокору ҳамширалар, тиббиёт соҳаси жонкуярларининг илму салоҳияти ҳамда азму шижоатига суянамиз.

Азиз юртдошлар! Қадрли ҳамкасблар!

Умримизнинг янги саҳифаси бўлмиш 2025 йил янги марралар, улкан зафарлар, қувонч ва шодликлар йили бўлсин!

Сизларга мустаҳкам соғлик, тинчлик-хотиржамлик, ишларингизда омадлар тилайман. Ватанимиз тинч, меҳрибон халқимиз ҳамиша омон бўлсин! 2025 йилнинг қадами қутлуғ ва барокатли келсин!


Асилбек ХУДАЯРОВ,
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазири.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Forward from: Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Уважаемые жители района!

От всей души поздравляю вас, мои дорогие, с наступающим Новым годом наш многонациональный народ.

В 2024 году своим смелым трудом мы достигли важных высот на пути развития. Мы предприняли новые шаги, чтобы прославить человеческое достоинство и доставить удовольствие нашему народу.

Наша молодежь демонстрирует свой талант и мастерство на международных аренах и представляет нашу страну миру.

Роль и влияние махалли, которое является голосом народа, в нашей жизни расширяется.

Самое главное, чтобы в нашей стране, в наем районе царили мир и стабильность, согласие между народами и религиями.

Репутация Узбекистана, в том числе и нашего района, в мировом сообществе возрастает.

Дорогие друзья!

Дорогие и уважаемые жители района!

В эти счастливые минуты, когда наши сердца наполнены чистыми помыслами, я искренне поздравляю вас, весь наш народ, еще раз с новым 2025 годом.

Желаю всем вам крепкого здоровья, блага в ваших домах, семейного счастья и благополучия.

Добро пожаловать в новый год!

Пусть все наши добрые намерения сбудутся!

Пусть наша страна будет мирной, а наш народ – безопасным!

С Новым годом всех нас!

С уважением, хаким Чинланзорского района Саидкаххор Холходжаев.


Forward from: Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Қадрли тумандошлар!

🔥Сиз, азизларни, кўпмиллатли бутун халқимизни кириб келаётган Янги йил билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

🔥2024 йилда жасоратли меҳнатимиз билан тараққиёт йўлида муҳим марраларга эришдик. Инсон қадрини улуғлаш, халқимизни рози қилиш борасида янги қадамлар қўйдик.

🔥Ёшларимиз халқаро майдонларда истеъдод ва маҳоратини намоён этиб, Ватанимизни дунёга танитмоқда.

🔥Халқ овози бўлган маҳалланинг ҳаётимиздаги ўрни ва таъсири кенгаймоқда.

🔥Энг муҳими, юртимизда, туманимизда, маҳаллаларимизда тинчлик ва барқарорлик, миллатлар ва динлараро тотувлик ҳукм сурмоқда.

🔥Ўзбекистонимизнинг, шу жумладан, туманимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги обрў-эътибори юксалмоқда.

Муҳтарам дўстлар!

Азиз ва қадрли тумандошлар!

🔥Қалбларимиз пок ниятларга тўлиб турган ушбу қувончли лаҳзаларда сизларни, бутун халқимизни янги – 2025 йил билан яна бир бор чин дилдан муборакбод этаман.

🔥Барчангизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга файзу барака, оилавий бахту саодат тилайман.

Янги йилнинг қадами қутлуғ келсин!

Барча эзгу ниятларимиз амалга ошсин!

Юртимиз тинч, халқимиз омон бўлсин!

Янги йил барчамизга муборак бўлсин!

Ҳурмат билан, Чинлонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев


Forward from: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги

Новогоднее поздравление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева народу Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Hamshiralar akademiyasi ma’muriyati barcha yurtdoshlarimizni kirib kelayotgan yangi 2025-yil bilan tabriklaydi.

Yangi yilda sizga yangi muvafaqiyatlar, oilangizga tinchlik-hotirjamlik hamda mustahkam salomatlik tilaymiz.

Yangi yiligiz Muborak bo‘lsin!
--
Администрация Академии медицинских сестёр поздравляет всех наших соотечественников с наступающим 2025 годом.

Желаем вам новых успехов, мира и здоровья вашей семье в Новом году.
Со старым годом пусть уйдут...все горести, ненастья...
А с Новым годом пусть придут: Мир, любовь, здоровье,
счастье!...

С Новым Годом


Forward from: Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🔴  2⃣0⃣2⃣4⃣:  🟦🟦🟦

✅  Поёнига етаётган 2024 йил соғлиқни сақлаш соҳасида ислоҳотларга бой бўлди. Тизимда амалга оширилаётган трансформация жараёнлари янги босқичга кўтарилиб, тиббиётни халққа янада яқинлаштириш чоралари кўрилди.


📊  Бирламчи тиббий-санитария муассасалари — соҳанинг юраги. Айни пайтда бу бўғинда 1264 та оилавий шифокорлик пункти, 1084 та оилавий поликлиника, 209 та кўп тармоқли марказий поликлиника ва ана шу муассасаларнинг 1957 та филиали фаолият юритмоқда.

📹
  ССВ Матбуот хизмати томонидан "Йилнома" рукнида тайёрланган махсус кўрсатувнинг илк қисмида 2024 йил давомда ушбу йўналишда амалга оширилган энг муҳим янгиланишлар таҳлил қилинади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram


Forward from: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Тошкент давлат педагогика университети ва "Янги Ўзбекистон" университети биноларининг қурилиши билан танишди.

Глава государства ознакомился с ходом строительства Национальной библиотеки Узбекистана, зданий Ташкентского государственного педагогического университета и Университета "Новый Узбекистан".

#Mirziyoyev #tanishuv #YangiToshkent #marifat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Forward from: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент ҳудудидаги қурилиш ва ободонлаштириш лойиҳалари билан танишмоқда

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


«O‘zbekistonda sog‘liqni saqlash – Здравоохранение Узбекистана» газетасининг 2024 йил 26 декабрь кунги 23-24 (1510)-сони мутолаа учун ҳавола қилинади.

🎄
👨‍⚕️ Salomatligingizga e'tiborli bo‘ling!


Forward from: Gazetalar sharhi
Соғлиқни сақлаш № 23-24-2024.pdf
5.3Mb
«O‘zbekistonda sog‘liqni saqlash – Здравоохранение Узбекистана» газетасининг 2024 йил 26 декабрь кунги 23-24 (1510)-сони мутолаа учун ҳавола қилинади.

🎄Газета таҳририят томонидан Янги йил байрами туҳфаси сифатида тақдим этилди.

〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga ulanish👇
👇👇
https://t.me/gazetalar_sharhi
https://t.me/uzssgzt

👨‍⚕️ Salomatligingizga e'tiborli bo‘ling!


✅Oqilona ovqatlanish sog‘liqni asrab va
mustahkamlab, tashqi muhitning zararli
ta’sirlariga organizmning qarshiligini
oshiradi, yuqori aqliy va jismoniy mehnat
qobiliyatini hamda faol uzoq umr ko‘rishni
ta’minlaydi.



13 last posts shown.