🌙✨Ялдо кечалари
Сокин ва оромбахш ўтсин кечалар,
Қабул бўлиб туннинг ибодатлари.
Бедор кўнгилларга насиба бўлар,
Ялдо кечаларин синоатлари...
Самода, етаклаб юлдузларини,
Гўзал кечаларни ёритади ой.
Эртадан узайтиб кундузларини,
Тонглар оқаради, таратиб чирой...
Бугун Аллоҳ билан мулоқот учун,
Саждага бош қўйинг, бедор юраклар.
Неки сўрарингиз сўранг, тун узун,
Рўёб бўлсин бу кеч барча тилаклар...
Муножот Каримжон қизи ✍
Сокин ва оромбахш ўтсин кечалар,
Қабул бўлиб туннинг ибодатлари.
Бедор кўнгилларга насиба бўлар,
Ялдо кечаларин синоатлари...
Самода, етаклаб юлдузларини,
Гўзал кечаларни ёритади ой.
Эртадан узайтиб кундузларини,
Тонглар оқаради, таратиб чирой...
Бугун Аллоҳ билан мулоқот учун,
Саждага бош қўйинг, бедор юраклар.
Неки сўрарингиз сўранг, тун узун,
Рўёб бўлсин бу кеч барча тилаклар...
Муножот Каримжон қизи ✍