Video is unavailable for watching
Show in Telegram
КЎРИНМАС ДЕВОРНИ ҚУЛАТИНГ!
Гуруч курмаксиз бўлмаганидек, бугун орамиздаги айрим инсонлар ўртасида андиша, инсоф, диёнат, оқибат ришталари йўқолиб бораётгандек. Энг ачинарлиси, ака-ука, опа-сингил, ҳаттоки ота ва бола ўртасида ҳам бундай ҳолатлар рўй бермоқда. Баъзи кишилар уй-жой, мол-мулк талашиб, мерос бўлишолмай, ўз туғишганлари билан юз кўрмас бўлиб кетсалар, яна бир ҳолатда ака-ука, опа-сингилларнинг, яқин қариндошларнинг қудачилиги уларни айро туширади.
Айрим ака-укалар ўртасида ғишт девору тўсиқлар бўлмаса-да, кўринмас девор уларни ажратиб, оқибатни, меҳрни тўсиб туради.
Ака-ука, опа-сингил шу тариқа, умрининг охиригача бир-бири билан гаплашмайди, тўй қилса чорламайди, эҳсон қилса, бир коса таом илинмайди ва на азасида иштирок этади.
Бундай кўринмас тўсиқлар мавжуд экан, у хонадонларга тинчлик, файз-барака, хотиржамлик каби неъматлар асло доримайди.
Аслида, шундоқ ҳам ташвишларимиз ошиб-тошиб турган бу дунёда ғафлатга берилмай, яқинларимиз қалбига озор беришдан тийилиб яшашни ўрганишимиз керак эмасми?!
УЛАНИНГ ! АФСУСЛАНМАЙСИЗ !
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/hasanboy_ota_masjidi