ФАРЗАНДНИНГ БУРЧИ
Ота-онага яхшилик қилиш фарзанд зиммасига шариат фарз қилган бурч ҳисобланади.
Бу ҳақда Қуръони Каримда қуйидагича хабар берилган:
«Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик».
(Аҳқоф сураси 15-оят)
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг :
"Бурни ерга ишқалансин, бурни ерга ишқалансин, бурни ерга ишқалансин", деяётганларини эшитдим. "Ким (нинг бурни ерга ишқалансин), эй Аллоҳнинг Расули?" дейилди.
У Зот : "Кекса ота-онасининг бири ёки ҳар иккаласи (билан бирга яшаш бахти)га эришган, сўнгра жаннатга кирмаган кимса (нинг бурни ерга ишқалансин)", дедилар". (Имом Муслим)
Демак, ота-она фарзанднинг дунёга келишига сабабчи қилинганидек, фарзанднинг жаннатга киришига ҳам сабабчи қилиб қўйилган экан. Шунинг учун уламолар ота-онага яхшилик қилиш йўлларини бирма-бир батафсил баён қилиб қўйганлар. Шу маънода ота-онага яхшилик қилиш деганда, асосан, қуйидаги ишларни адо этиш тушунилади:
— ота-она хизматларини холис ният билан қилиш;
— ота-онани яхши кўриб улуғлаш;
— шариатда ман қилинмаган ишларда доимо уларга итоат этиш;
— ота-она хурсанд бўладиган ишларни қилиш;
— ота-онадан олдин овқатланмаслик;
— ота-онанинг ҳузурига киришда ҳам, чиқишда ҳам салом бериш;
— ота-онанинг олдида овозини баландлатмаслик;
— ота-она учун молини сарфлаш;
— ота-она яхши кўрадиган кишиларга ҳам яхшилик қилиш;
— сафарга ота-онанинг дуоларини олиб чиқиш;
— ота-она шариатга мувофиқ қасам ичган бўлсалар уни адо этиш учун ҳаракат қилиш;
— ота-онанинг жаҳллари чиқадиган ишларни қилмаслик;
— ота-онани исмлари билан чақирмаслик;
— ота-онани камситадиган ишлардан сақланиш;
— ота-она вафот этганларидан сўнг ҳам уларнинг ҳақларини сақлаш.
Вафот этиб кетган ота-оналарнинг ҳақларини сақлаш қуйидаги ишлар билан амалга оширилади:
— улар ҳаққига хайрли дуолар қилиб юриш;
— васиятларини адо этиш;
— уларнинг дўстларига яхшилик қилиб юриш;
— улар орқали бўлган қариндошлик алоқаларини сақлаш;
— улар номидан садақа қилиб туриш;
— уларнинг қабрларини зиёрат қилиб туриш.
("Динимиз аҳкомлари")
УЛАНИНГ ! АФСУСЛАНМАЙСИЗ !
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/hasanboy_ota_masjidi