"Ҳасанбой ота" жоме масжиди


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


Тошкент вилояти Тошкент тумани "Ҳасанбой ота" жоме масжиди расмий канали
Мурожат учун : @Ikramov_doniyor

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Бахтнинг аломатлари

Ҳофиз Жузжоний раҳимаҳуллоҳ айтадиларки: “Бандага етган саодатнинг аломатларидан:

–Ибодатнинг унга осон, қулай бўлиши;
–Ишларининг суннатга мувофиқ келиши;
–Салоҳият аҳли билан ҳамсуҳбат бўлиши;
–Биродарлари билан гўзал аҳлоқ ила муомалада бўлиши;
–Халққа яхшилиги етиши, улашиши;
–Мусулмонларнинг ишларига эътиборли бўлиши;
–Вақтга риоя қилиши, беҳуда ўтказмаслиги”,– дедилар.

(“Ал эътисом”)

УЛАНИНГ ! АФСУСЛАНМАЙСИЗ !
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/hasanboy_ota_masjidi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қизиқ...

Бепул даволайдиган докторга касал эканингизни исботлай олмайсиз, пуллик докторга эса соғлигингизни...

УЛАНИНГ ! АФСУСЛАНМАЙСИЗ !
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/hasanboy_ota_masjidi


Абу Усмон Наҳдийдан, у эса Ҳанзала Усайдий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилади. Ҳанзала Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёзувчилари (котиблари)дан бири эди, шундай дейди: Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) менга йўлиқиб қолдилар ва: — Эй Ҳанзала, аҳволинг қандай? — деб сўрадилар. Мен у кишига жавобан: — Ҳанзала мунофиқ бўлиб қолди! - дедим. Абу Бакр ҳайрон бўлиб: — Субҳаналлоҳ! Бу нима деганинг? — дедилар. Мен: — Биз Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида бўлганимизда, у зот бизга дўзах ва жаннат ҳақида зикр қилиб, эслатадилар. Шундайки, биз уларни худди кўз билан кўраётгандек ҳис қиламиз. Лекин, у зотнинг ҳузурларидан чиқиб, аёлимиз, болаларимиз ва тирикчилигимиз билан машғул бўлсак, кўп нарсаларни унута бошлаймиз, - дедим. Абу Бакр (розияллоҳу анҳу): — Аллоҳга қасамки, биз ҳам худди шундай ҳолатни бошдан кечирамиз! - дедилар. Шунда мен ва Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бордик. Мен: — Эй Аллоҳнинг Расули, Ҳанзала мунофиқ бўлиб қолди! - дедим. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: — Бу нима деганинг? - деб сўрадилар. Мен: — Эй Аллоҳнинг Расули, биз сизнинг ҳузурингизда бўлганимизда, сиз бизга дўзах ва жаннат ҳақида эслатасиз, шу даражадаки, биз уларни худди кўзимиз билан кўраётгандек ҳис қиламиз. Лекин сизнинг ҳузурингиздан чиқиб, аёлимиз, болаларимиз ва тирикчилик ишлари билан машғул бўлсак, кўп нарсаларни унута бошлаймиз, дедим. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: — Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, агар сизлар менинг ҳузуримда бўлганингиздек ҳолатингизни узлуксиз давом эттирадиган бўлсангиз, фаришталар ётоқларингизда ва йўлларингизда сизлар билан кўришиб, саломлашиб юрар эдилар. Лекин, эй Ҳанзала, (ҳар нарсанинг) ўзига яраша вақти бор. (Бу сўзни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уч марта такрорладилар) (Имом Муслим ривояти).

Ҳадисдан олинадиган хулоса:
Одамнинг баъзи вақтларда Аллоҳнинг зикри ва ибодат билан машғул бўлиши, баъзи вақтларда эса ўзининг ҳаётий эҳтиёжларини таъминлаши табиий ҳолдир. Бу унинг мунофиқлигига далолат қилмайди. Шунинг учун, ушбу ҳадисдан нотўғри хулоса чиқариб, уни гуноҳларга йўл бериш баҳонасига айлантириш мумкин эмас.
Ҳадисдаги маъно шундан иборатки, мусулмон киши ибодат қилиши билан бирга, вақти-вақти билан танасига ҳордиқ бериши ва ҳалол нарсалардан баҳраманд бўлиш ҳуқуқини ҳам адо этиши керак.


УЛАНИНГ ! АФСУСЛАНМАЙСИЗ !
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/hasanboy_ota_masjidi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ !

Ҳижрий 1446-йил Шаъбон ойининг 18-куни.
Милодий 2025-йил 18-февраль.

Душанба тонги муборак !


Бошланаётган хафта давомида яхши кайфият, Аллоҳнинг фазлу марҳаматини чин дилдан тилаб қоламиз !

Инсонни ҳалол йўл билан пул топиши, уйида ўтириб нафл рўза ва нафл ибодатлар қилишидан афзалроқ !

Роббиси учун уйғониб, ёқмаса ҳам таҳорат олиб, Оламлар Роббисига бош эгиб, кунини намоз ва зикр билан бошлаган кишиларга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин !


Агарда тонг отганида ҳеч нарса емаган ва ичмаган бўлсангиз, рўзадорларнинг карвонига "чиқиб" олинг !
Оғиз очаётган вақтингизда бизларни ҳам дуо қилишни унутманг !


УЛАНИНГ ! АФСУСЛАНМАЙСИЗ !
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/hasanboy_ota_masjidi

907 0 53 2 19

Forward from: "Ҳасанбой ота" жоме масжиди
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ЁМҒИР ЁҒАЁТГАНДА АЙТИЛАДИГАН ДУО!

Оиша онамиздан ривоят қилинади :
« Пайғамбаримиз алайҳиссалом : « Агарда ёмғир ёғса : 
اللَّهمَّ صَيِّبًا نافِعًا
« Аллоҳумма соййибан нафиъан » деб айтардилар.(Имом Бухорий)

Маъноси : « Эй Аллоҳим ! Ёмғирни фойдали ва нафли қилгин »

Ёмғирни ёғдириб ўлик (унумсиз) ерларга ҳаёт бағшида этилади.

Ёмғир икки хил ҳолатда талқин этилади.
Уни Аллоҳнинг раҳмати деб ҳам тушуниш мумкин ва баъзан бало ҳам бўлиши мумкин.

Шундай экан, биз ёғаётган ёмғирни юртимиз учун манфаъатли бўлиши сўраймиз !


УЛАНИНГ ! АФСУСЛАНМАЙСИЗ !
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/hasanboy_ota_masjidi

639 0 19 1 24

"ҲАВЗ ОЛДИДА УЧРАШГУНЧА..."

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишини мусулмонларнинг бир ишига бош қилиб қўйдилар.

Шунда ансорлардан бири туриб деди:
– Эй Аллоҳнинг расули! Фалончини амалга қўйганингиз каби мени ҳам бирор амалга қўйинг!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
– Сизлар мен ўтгандан кейин “фақат ўзини ўйлаш”га йўлиқасиз. Ҳавз олдида мен билан учрашгунча сабр қилинглар! – дедилар.

– Олдинроқ ўқиган эдим, Бишр Ҳофий роҳимаҳуллоҳ бир киши билан кетаётган эди. У киши чанқади ва Бишрга деди:
– Кел, мана шу қудуқдан сув ичайлик.
Бишр айтди:
– Сабр қил! Бошқа қудуққа борамиз.
Нариги қудуққа боришганда Бишр яна аввалги гапини айтди. Шундай қилиб, токи кўзлаган манзилларига етиб боришгунча Бишр уни сабрга ундаб борди. Сўнг унга қараб: “Дунёни мана шундай қилиб сабр билан босиб ўтасан”, деди.

“Ҳавз олдида мен билан учрашгунча сабр қилинглар! деган жумла эҳтимол башарият тарихида кишиларни саботга ундаган энг балоғатли жумла бўлса ажаб эмас. Буни доимо кўз ўнгимизда тутмоғимиз лозим.

Маъсиятга юз бурганимизда уни тааммул қилайлик. Дунёни сабр билан босиб ўтишимиз ҳақида фикрлайлик. Кунлар ўзининг ширини ва аччиғи билан ўтаверади. Дунёда эса савобнинг ажри, гуноҳнинг касофати қолади.

Иқтисодий аҳволингиз танг бўлса, атрофингиздаги кишилар порахўрлик қилишса, сиз динингизни маҳкам тутинг. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Ҳавз олдида мен билан учрашгунча сабр қилинглар!” деган насиҳатларини эсланг!

Бошингизга беморлик тушса, беморларнинг ризо мақомида туриб тортган ҳар бир оҳи зокирлар зикридан қолишмаслигини эсланг. Бу кунлар ўтиб кетади. Гўё Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сизга: “Ҳавз олдида мен билан учрашгунча сабр қилинглар”, деганларини ўйланг!

Яқинларингиз зулм қилса, севганларингиз ташлаб кетса, бўҳтонлар ёғдиришса, суюкли Набиййимизга қилинган зулмларни эсланг. Биз ким бўлибмизки, инсонлардан саломат бўлсак?! Майли, бўҳтонларга қолинг, лекин бўҳтон қилманг. Дунё танг бўлганда Набиййимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Ҳавз олдида мен билан учрашгунча сабр қилинглар”, деганларини эсланг!

"Набавий тарбия" китобидан.


УЛАНИНГ ! АФСУСЛАНМАЙСИЗ !
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/hasanboy_ota_masjidi

816 0 15 4 23

#Билиб қўйган яхши

Бу дунёдаги энг узун қуруқлик йўлаги.

Панамерика йўлаги бўйлаб юрмоқчи бўлган киши дунёнинг ўн тўрт мамлакатини кесиб ўтади. Унинг узунлиги 48.000 километрни ташкил этади.


УЛАНИНГ ! АФСУСЛАНМАЙСИЗ !
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/hasanboy_ota_masjidi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
​​ Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ !

Ҳижрий 1446 йил шаъбон ойининг 17- куни.
Милодий 2025 йил 16- февраль.

Якшанба тонги муборак !

Ўтмишнинг эшикларини ёпинг ва ўтмиш учун вақт йўқотманг !
Бошқаларнинг сиз ҳақингиздаги фикри билан қизиқманг !
Бахтни бировдан кутманг, ўзингиз эришинг ! 

Табассум қилинг ва йўлингизда давом этинг !

Ҳар тонг кўзингизни очганингизда, қандай вазият бўлишидан қатъий назар, кимгадир кераклигингизни, кимнидир бахтли қила олишингизни унутманг !
Сиз дунё учун кимдирсиз, лекин кимлар учундир бутун бир дунёсиз...

Дам олиш кунингиз файзли, мазмунли ва  барокатли ўтсин !

УЛАНИНГ ! АФСУСЛАНМАЙСИЗ !
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/hasanboy_ota_masjidi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
😃 Мутойиба 😃

Ер сайёрасида 100 килограмм бўлсангиз, Марсда 33 килограмм чиқар экансиз...
Демак сиз "абсолютно" семиз эмассиз.
"Просто нето планетада" яшаяпсиз халос.

"Долой диета"
😃😃😃

Қаниии, дастурхонга марҳамааат ❗️ 🍔🍟🍕🌭🍗🥩🧁🍿

"Мўминжон, ман қайта қоламан...!" 😃

УЛАНИНГ ! АФСУСЛАНМАЙСИЗ !
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/hasanboy_ota_masjidi

902 0 16 9 38

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Мавзу :
"Мазҳабсизлик хатарли йўл"

© Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

УЛАНИНГ ! АФСУСЛАНМАЙСИЗ !
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/hasanboy_ota_masjidi


Намозда мунофиқлик белгилари.

" Намозда нифоқ белгилари 6 та :

1⃣  Дангасалик билан туради.

2⃣ Одамлар кўрсин деб ўқийди.

3⃣ Вақтидан кечиктириб ўқийди.

4⃣ Чумчуқ дон чўқигандек, намозини тез-тез ўқийди.

5⃣ Аллоҳни кам ёд этади.

6⃣ Жамоатдан ортда қолиб ўқийди.

Намозга турганда пешонаси тиришиб, дангасалик билан ўқиш. Одамлар кўп бўлган жойда, одамлар кўзи учун намоз ўқийди. Атрофида ибодатли кишилар бўлмаганида намозни вақтидан кечиктириб, апил-тапил қилиб ўқийди.
Аллоҳни жуда ҳам кам зикр қилади. Жамоат намозларини масжидда ўқишдан ортда қолиб кетади.


УЛАНИНГ ! АФСУСЛАНМАЙСИЗ !
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/hasanboy_ota_masjidi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
«...Ва ҳар бири фалакда сузиб юрур »
(Ёсин сураси 40 оят)

Миллиардлаб сайёралар... Биридан иккинчисигача бормоқ учун миллион йиллар зарур !

Мана шундай оламлар бор деб бироз тафаккур қилинг, кўнглингизга хотиржамлик киради.

УЛАНИНГ ! АФСУСЛАНМАЙСИЗ !
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/hasanboy_ota_masjidi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ !

Ҳижрий 1446 йил Шаъбон ойининг 16- куни.
Милодий 2025 йил 15- февраль..

Шанба тонги муборак !


Бугунги кунингиз,
хайрли ишларга лиммолим бўлсин !

Хонадонингизга Аллоҳнинг раҳмати ёғилсин !
Умидлар билан ўстираётган фарзанду зурриётларингизни роҳатини кўринг !

Оила қурганларга қўша-қўша фарзандлар берсин !

Оила қурмаган кишиларга солиҳу солиҳаларни Роббимиз рўбарў айласин !

Қандай кун энг яхши кун?
Энг яхши кун - Роббингизга осийлик қилмай ўтказган кунингиздир
!

УЛАНИНГ ! АФСУСЛАНМАЙСИЗ !
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/hasanboy_ota_masjidi


🕌 "ҲАСАНБОЙ-ОТА" 🕌
ЖОМЕ МАСЖИДИДА
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
14.02 дан 21.02 гача 
2025 йил санаси бўйича

⏰ БОМДОД     06 : 30
⏰ ПЕШИН        13 : 00
⏰ АСР               16 : 25
⏰ ШОМ             18 : 10
⏰ ХУФТОН       19 : 30

УЛАНИНГ ! АФСУСЛАНМАЙСИЗ !
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/hasanboy_ota_masjidi


Истиғфорнинг фойдалари

• Азобни ман қилади;
• Ризқни жалб қилади;
• Гуноҳни ўчиради;
• Даражани кўтаради;
• Ғамни кетказади;
• Ёмғирни жалб қилади;
• Қалбни поклайди;
• Фарзанд кўришга сабаб бўлади;
• Соғликни сақлайди;
• Куч-қувват ато этади;
• Балони даф қилади;
• Дуонинг ижобат бўлишига сабаб бўлади.
• Гўзал ҳаёт роҳат-бахш этади;
• Қулфларни очади;
• Мол-мулкни кўпайтиради;
• Фитналардан омонда бўлишга сабаб бўлади.


УЛАНИНГ ! АФСУСЛАНМАЙСИЗ !
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/hasanboy_ota_masjidi


Салафи солиҳлар ва сохта салафийликнинг фарқлари

“Салафийлик” тушунчаси араб тилидаги “салаф” сўзидан олинган. “Салаф” сўзи “аввал яшаб ўтганлар”, “аждодлар” деган маъноларни билдиради. Ҳадисларга кўра, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам замонида ва ундан кейинги икки асрда яшаган мусулмонлар “салафи солиҳ”, яъни “солиҳ аждодлар” ҳисобланади. Шунга кўра, Ислом уламолари саҳобий, тобеин ва табаа тобеинларни “солиҳ аждодлар” деб ҳисоблашда якдилдирлар. Кейинги даврларда яшаган мусулмонларга нисбатан “салаф” ёки “салафийлар” тушунчаларини ишлатиш тўғри бўлмайди. Аксинча, уларга “халаф” яъни, кейинги келганлар дейиш тўғри бўлади.
Қайд этиш жоизки, тарихда яшаб ўтган ислом уламоларининг асарларида “салаф” сўзи кўп учрайди. Аммо, бундан мурод ҳозирги давримизда алоҳида ажралиб чиққан, ўзларини “салафий” деб атаётган тоифалар назарда тутилган эмас.
Сўнгги вақтларда “салафи солиҳларга эргашиш” иддаоси остида ўзларини гўёки “салафларнинг издошларимиз”, деб ҳисоблайдиган ўта мутаассиб, тўғри йўлдан адашган сохта салафийлар пайдо бўлганини алоҳида қайд этиш лозим.
Йигирманчи асрнинг йирик уламоларидан Шайх Муҳаммад Ғаззолий ўзининг “Мусулмонларнинг ягона маърифий дастури” номли мақоласида “Салафийлик”нинг ҳақиқати ҳақида бундай ёзади:
“Салафийлик бу араб ярим оролининг маълум бир жойида яшайдиган, муайян бир ижтимоий тарзда ҳаёт кечирадиган одамлар гуруҳи эмас. Биз бу тарзда тушунишни рад этамиз ва унга мансуб бўлишни инкор этамиз.
Салафлик — ақлий ва ҳиссий туйғу бўлиб, саодат асри билан боғланади, Аллоҳнинг Китоби ва Пайғамбарнинг суннатига содиқликни чуқурлаштиради ҳамда Аллоҳнинг каломини юксалтириш учун моддий ва маънавий саъй-ҳаракатларни амалга оширади. У ирқ ёки рангга эътибор бермайди. Исломни тушуниши ва унга амал қилиши эса унинг умумийлиги, абадийлиги, фитратга мувофиқлиги ва ақлга таянганлиги даражасида бўлиши лозим.
— Мен айрим одамларни кўрдим, улар салафийликни Аҳмад ибн Ҳанбалнинг фиқҳи деб тушунадилар, бу хато. Аҳмаднинг фиқҳи Ислом маданиятидаги кўплаб фиқҳий йўналишлардан бири бўлиб, у турли диёр имомлари ва бошқаларни ўз ичига олади.
— Баъзи одамлар салафийликни фақат ҳадисга асосланган мактаб деб тушунадилар. Бу ҳам хато. Чунки ақлий мактаб (раъй мактаби) ҳам ҳадис мактаби сингари Исломдан олиб, унга таянади. Улардан баъзилари ўзларини “аҳли ҳадис” деб атайдилар ва ривоятларни нотўғри тушунишлари сабабли ҳаромда фитна чиқарадилар. Ҳадис бирор бир гуруҳнинг хусусий мулки эмас, у барча мазҳаблар учун асосий манба ҳисобланади.
— Айрим одамлар илмий кашфиётларни ёқтирмайди ва улардан Ислом даъвати ҳамда таълимотини ҳимоя қилишда фойдаланишни билмайдилар. Масалан, улар телевидениеда суҳбат қилишни рад этадилар. Чунки, экранда суратнинг кўринишини ҳаром дейдилар. Улар астрономия, география каби фанларни масхара қиладилар ва инкор қиладилар. Бу тоифа аслида салаф ҳам эмас, халаф ҳам эмас. Уларнинг қалблари ва ақллари қайта ишланишга муҳтож.
— Баъзи одамлар қийин ва қаттиқ фатволар беришни ўзларига вазифа қилиб олганлар. Улар одамларга фақатгина оғир ва машаққатли ҳукмлар чиқаради, ҳаётларини қийинлаштиради ва уларнинг дунёдаги ривожланишларини ортга суриб, уларни қоронғу ғорларга ҳибс этади. Бу тоифа ҳам на салаф ва на халаф. Улар дин илмларига нисбатан номақбул кишилардир, уларнинг аксарияти виждон ва фикрда нуқсонлидир.
Мен айтаман: “Бу салафийлик эмас! Бу даъват соҳибининг гапи эмас, бу йўлтўсарларнинг фикридир. Бундай одамларга бирор бир жойда шогирдларга Исломдан дарс беришларига ёки халқаро анжуманлар ва катта жоме масжидларида ваъз айтишларига ишонч билдириш мумкин эмас”.
— Шундай кишиларни кўрдикки, ўзлари ҳадис билан шуғулланадилар, фиқҳдан маълумотлари оз бўлишига қарамай ўзларидан фақиҳ ясаб олганлар. Кейин эса, сиёсатчига айланиб жамиятни ва давлатни ўзлари айтган, ўзлари билган тушунчалари асосида ўзгартиришни даъво қиладилар.


УЛАНИНГ ! АФСУСЛАНМАЙСИЗ !
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/hasanboy_ota_masjidi


Йўлда чумолини кўрсангиз, уни босиб эзғиламанг ва бу билан Аллоҳнинг ризолигини истанг. Шоят, унга раҳм қилганингиз учун Аллоҳ сизга ҳам раҳм қилса.
Кўлмакда сув ичаётган қушни ёнидан ўтсангиз, уни чўчитиб юборманг ва шу ишингиз билан Аллоҳнинг ризосини ният қилинг. Шоят, Аллоҳ таоло сизни қиёматнинг қўрқинчидан омон қилса.
Агар йўлингизда мушук боласини ётганини кўрсангиз, уни олиб йўлнинг четига чиқариб қўйинг ва шу ишингиз билан Аллоҳдан ажр умид қилинг. Шоят, Аллоҳ таоло сизни ёмон ҳолатда ўлишдан сақласа.
Агар ортган таомни ташламоқчи бўлсангиз, уни турли жониворлар еб кетишини ният қилинг ва бу амалингиздан Аллоҳнинг ажрини умид қилинг. Шоят, Аллоҳ таоло сизга ўйламаган ерингиздан ризқ ато этса.
Агар ёзда ҳаво ҳарорати ҳаддан ташқари исиб кетса, бирор идишга сув солиб қушлар ичиб салқинлашлари учун хонангиз деразаси олдига қўйинг ва бу ишингизни савобини Аллоҳдан умид қилинг. Шоят, Аллоҳ таоло сизни қиёматдаги чанқоқликдан сақласа.
Шуни унутмангки, Аллоҳ таоло ташна бир итга сув берган зинокор аёлни барча гуноҳларини мағфират этган.


© Шайх Шаъровий

УЛАНИНГ ! АФСУСЛАНМАЙСИЗ !
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/hasanboy_ota_masjidi

1k 0 10 1 24

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ !

Ҳижрий 1446 йил шаъбон ойининг 15- куни
Милодий 2025 йил 14- февраль.

Саййидул айём муборак !


Шайтон найранг қилса синмаганларга,
Забони зикрдан тинмаганларга,
Кибр тулпорига минмаганларга,
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ муборак !


Бугун шундай жума бўлсинки
Афв этилмаган БАНДА;
Қабул бўлмаган ДУО;
Даф бўлмаган БАЛО;
Шифо топмаган ХАСТА;
Ҳузур топмаган ҚАЛБ;
АЛЛОҲ демаган ТИЛ қолмасин !

«Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Набийга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар ! Унга саловот айтинг ва салом йўлланг»
(Аҳзоб сураси 56-оят)

УЛАНИНГ ! АФСУСЛАНМАЙСИЗ !
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/hasanboy_ota_masjidi


Forward from: AHLI SUNNA | Расмий канал
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#asl_mohiyat, #juma_maruzasi

💬 ТАҚДИР ТУШУНЧАСИ

🎙Зайниддин домла Эшонқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Forward from: AHLI SUNNA | Расмий канал
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#asl_mohiyat, #juma_suhbati

💬 ИНСОН ФАРИШТАДАН ҲАМ УСТУН БЎЛИШИ МУМКИНМИ?

🎙Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

20 last posts shown.