Сувлар маъюс тортди,
Сўлган ялпизнинг
Хотирасин олиб кетди олисга.
Сувлардан ажралиб қолган соғинчни
Юпатиб тўлдирдим ям-яшил ҳисга.
Аммо вужудимнинг томирларида
Эмаклаб чарчади бетаскин ҳаёт
Овоз бер, қайдасан, қўлларингни чўз,
Ўзимни қайтадан айлайин бунёд.
Бемажол қоқсуяк бармоқларимда
Адашиб кетади кунлар саноғи.
Ўчиришга шайдир қайсар шамоллар
Қорачиғимдаги илинж чироғин…
Сен борсан, дарахтлар орзусидай пок,
Ҳар бир ҳужайрамда жимирлар само.
Сен борсан,
Дарёни ҳўплаган булутлар билан
Ёдимга шудрингдай тушасан гўё.
Ёмғир товушида сенинг қадаминг
Юрагим зарбига кетар қовушиб.
Ўзимни ўзимга таништириб қўй,
Хазонлар ичида кетмай адашиб…
Сен борсан…
✍Ҳалима Аҳмедова
@halima_ahmad
Сўлган ялпизнинг
Хотирасин олиб кетди олисга.
Сувлардан ажралиб қолган соғинчни
Юпатиб тўлдирдим ям-яшил ҳисга.
Аммо вужудимнинг томирларида
Эмаклаб чарчади бетаскин ҳаёт
Овоз бер, қайдасан, қўлларингни чўз,
Ўзимни қайтадан айлайин бунёд.
Бемажол қоқсуяк бармоқларимда
Адашиб кетади кунлар саноғи.
Ўчиришга шайдир қайсар шамоллар
Қорачиғимдаги илинж чироғин…
Сен борсан, дарахтлар орзусидай пок,
Ҳар бир ҳужайрамда жимирлар само.
Сен борсан,
Дарёни ҳўплаган булутлар билан
Ёдимга шудрингдай тушасан гўё.
Ёмғир товушида сенинг қадаминг
Юрагим зарбига кетар қовушиб.
Ўзимни ўзимга таништириб қўй,
Хазонлар ичида кетмай адашиб…
Сен борсан…
✍Ҳалима Аҳмедова
@halima_ahmad