БРУЦЕЛЛЁЗ
🐄 Бруцеллёз уй ҳайвонлари орасида кенг тарқалган касаллик бўлиб, касаллик билан одамлар ҳам касалланади. Бруцеллёз касаллигининг яширин даври 3 дан 6 ҳафтагача, баъзан 2 ойгача давом этади.
☑️ Касалликнинг юқиш йўллари:
🔹 қўй ва эчкилар касаллик манбаи бўлиб, бруцеллёз касаллиги микроби ташқи муҳитга сўлак, сут, қон, чала туғилган қўзичоқ ва бузоқ орқали ажралади;
🔹 ҳайвон маҳсулотлари бўлган хом сут ва чала пиширилган гўштни истеъмол қилиш жараёнида оғиз орқали юқади.
❇️ Касаллик аломатлари: ҳароратнинг кўтарилиши, эт увишиши, асабийлашиш, уйқусизлик, тилнинг караш билан қопланиши, бўғимлар ҳаракатининг чекланиши, бола тушиши.
✅ Профилактик тадбирлар:
▪️ чорва моллари сақланадиган молхоналарни вақти-вақти билан 10 фоизли хлорли оҳак эритмаси ёрдамида зарарсизлантириш;
▪️касал ҳайвонлар билан ишловчилар махсус кийимлар кийиб ишлаши;
▪️болалар ва ҳомиладор аёлларни касал ҳайвонлар билан ишлашларига йўл қўймаслик.
@GYNECOUZ