ОНАНГИЗ АСРАНГ
Онангиз ёнида бир зум ўлтириб,
Мехрли кўзига бир тўйиб қаранг,
Дунё ишларини бир четга суриб,
Онаси ҳаётлар, онангиз асранг!
Хаётдан кетганда қадри билинар,
Томоққа ҳаттоки сув хам илинар,
Пушаймон бўларсиз, бағир тилинар,
Онаси ҳаётлар, онангиз асранг!
Қалбини ғам алам қамраб олмасин,
Йулингизни кутиб кўзи, толмасин,
Кексайган кўнглида армон қолмасин,
Онаси ҳаётлар, онангиз асранг!
Онасин ҳолидан хабарсиз киши.
Мазмунсиздир умри, баҳору қиши,
Ҳеч қачон тугамас бу дунё иши,
Онаси ҳаётлар, онангиз асранг!
Оналар пойида бўлса гар жаннат,
Не учун онага қилмайсиз хизмат,
Онадан айрилмоқ энг оғир қисмат,
Онаси ҳаётлар, онангиз асранг!
Биз учун ҳадисдур айтган хар сўзи,
Дунёда онадек зот борми ўзи,
Фақат қувончла ёшлансин кўзи,
Онаси ҳаётлар, онангиз асранг!