АЛЛОҲНИНГ ИНТИҚОМИДАН ҚЎРҚ!Табиб дўстларимдан бири айтиб берган эди: «Олдимга бир аёлни келтиришди. Унинг кўкрагида саратон (рак) касали ёйилган бўлиб ўта оғир аҳволда эди. Ёнида эса аёли бетоблигидан жуда ҳам аламли изтироб чекаётган эри турарди. Мен уни четга тортиб:
– Э аттанг, гуноҳкор бўлибсиз, – дедим.
– Нега гуноҳкор бўламан?
– Нега олдинроқ олиб келмадингиз, нега? Бу саратонни ўта хавфли тури. Агар бошланаётганида келганингизда уни олиб ташлаш, кимё терапия ва бошқа услубларда даволаса бўлар эди. Афсус энди кеч.
– Биз фалончи доктор олдига бордик. У текшириб кўрди-да, бу инфекция, шамоллаш буни ўзим даволайман, деди. Саратон деб айтмади. Шифохонасида икки йил ҳар хил антибиотиклар ва оғриқ қолдирувчи қиммат дорилар бериб даволади. Аёлим оғирлашгач бу ерга келтирдим.
– Агар икки йил аввал олиб келганингизда даволаш иложи бор эди. Энди кеч, афсус.
Эр ҳақиқатдан хабардор бўлгач, ўзини ерга отиб, бошини чангаллаб, худди мажнун инсон каби ҳаракатлар қила бошлади.
Сўнгра эса кўл кўтариб:
– Эй Роббим, мавжудлигинг ҳаққи илтижо қиламан, бу золимдан интиқом олиб бергин, – деди.
Аллоҳга қасамки, унинг бу дуосидан баданим титраб кетди. Олти ойдан сўнг аёли вафот қилди. Аёл вафотидан беш ой ўтгач, олдимга ўта ёмон аҳволдаги бир кимса кириб:
– Мен фалончи докторман. Кўкрагимдан саратон бўлганман, – деди. Бу кимса ўша аёлни алдаб пулини олган, ўлимига сабабчи бўлган доктор эди.
Аллоҳга қасамки, ўзининг айтишича кўкрак саратони айни аёлнинг эри дуо қилган вақтдан сўнг бошланган экан. Не бўлса ҳам ҳаддингдан ошма. Бировлар ҳаққидан ҳазар қил, ўзгани молидан ўта эҳтиёт бўл. Аёлинг ёки фарзандларингга бўлса ҳам зулм этма, зўравонлик қилма. Атрофдагиларингга зулм қилишдан мутлақ тийил. Ишлар оқибати мана шундай бўлади. Аллоҳ азза ва жалла баъзида зулм этувчи гуноҳкорларни бошқаларга мадад ўлароқ жазолайди. Шунингдек, баъзи эзгу амал соҳибларини бошқаларга рағбат ўлароқ мукофотлайди. Аммо мукаммал мукофот ёки жазо ҳисоби қиёмат куни бўлиши шубҳасиздир.
«Шайх Нобулсийдан қиссалар ва ҳиссалар» китобидан.Гулистон жоме масжиди имом ноиби. М.Абдуманопов
https://t.me/guliston_jome_masjid