Global Tahlil l Rasmiy sahifa


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Global Tahlil медиа марказида:
• Долзарб дунё хабарлари
• Ислом қаҳрамонлари ҳаёти
• Ислом Тарихи
• Исломий дарсликлар
• Ижтимоий фан
• Хабарларга Таҳлиллар
Админ билан алоқа ва реклама хизмати учун:
@Globaltahlil_robot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Forward from: IMOM BUXORIY VAQFI
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#hisobot #falastin
🗣G'azodagi bolalar issiq kiyim va oyoq kiyimga muhtoj! (G'azo shimolidagi 100 ta bolalar uchun issiq kiyim tarqatildi)

"Kim bir mo'minning tashvishini yengillatsa, Alloh uning qlyomatdagi tashvishini yengillatadi." (Imom Muslim rivoyati)

✔️Bu ishda o‘z hissasini qo‘shgan har bir kishiga Allohning cheksiz barakasi va rahmati bo‘lsin!

☎️Biz bilan quyidagi manzil orqali bog‘lanishingiz mumkin: @Vaqfadmini

🌐 Telegram
🌐 Instagram
▶️ You Tube


⚠️Қирғизистон ҳукумати аёлларга ниқоб кийишни тақиқлагандан сўнг жамоат жойларида ниқобли аёлларга жарима солиниб, огоҳлантирилмоқда!

Мусулмон инсон Аллоҳга суюкли бўлган амaлларни қилиб жаннатларда олий мартабаларга эришиш учун ҳаракат қилгани каби, жаҳаннамнинг тубига тушувчи малъунлар ҳам жаҳаннамга кириш учун шундай ҳаракат қилар экан!

Жаҳаннамга кириш ҳам осон эмас, бунинг учун Аллоҳга қарши майдон ўқиш, адолат ва иффатга қарши курашиш ва ер юзида фасодни тарқатиш лозим.

🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг

🚀 Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🐤 Twitter


❗️🇺🇦💥🇷🇺 Украинадаги урушда, Ички ишлар вазирлиги Шимолий Кавказ қўмондонлиги бошлиғининг собиқ ўринбосари, пора олишда айбланиб, судланган Андрей Головатский ўлдирилган.

2015 йилгача Головатский Ички ишлар вазирлигининг Шимолий Кавказ минтақавий қўмондонлиги штаб бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. 2019-йил феврал ойида истеъфодаги генерал-майор қўл остидагилардан пора олиш билан боғлиқ иш бўйича саккиз ярим йилга қаттиқ тартибли колонияга ҳукм қилинган эди. Тергов маълумотларига кўра, ҳарбийлар унга шартномаларни узайтириш ёки хизмат жойини ўзгартириш учун пул тўлаган.

Головатскийнинг Украинага урушга кетгани ҳақида оммавий равишда эълон қилинмади. ОАВ маълумотларига кўра, у 2024 йил 30 июнда ўлдирилган.

🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг

🚀 Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🐤 Twitter




Қассам бригадалари озод қилинган яҳудий маҳбуснинг ҳибсга олинган вақтида унга ғамхўрлик қилган Қассам жангчиларига ёзган мактуби билан бўлишди:

Қассам бригадалари жангчиларига

Менинг исмим Кейт Сигель ва мен Ғазодан эмасман. 2023-йил 7-октабрдан 2025-йил январигача Ғазода асирликда эдим.

Бу вақт ичида мени ҳимоя қилган жангчилар барча асосий эҳтиёжларимни қондиришди. Озиқ-овқат, ичимликлар, витаминлар, кўзни даволаш, тонометр ва бошқа тиббий буюмлар билан таъминландим.

Ўзимни ёмон ҳис қилганимда шифокор ҳам олиб келишди. Улар доимо менинг соғлигим ҳақида қайғуришди. Улар менинг сўровларимга ҳам ижобий жавоб беришди.

Менга берилган овқат соғлигим ва эҳтиёжларимга қараб танланди. Ливан нони ва зайтун мойи каби озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилди. Соқчилар менга ҳурмат билан қарашди.

Менимча, Исроил ҳукумати Ғазодаги маҳбусларни озод қилиш учун етарли ҳаракат қилмаяпти. Мен бедарак йўқолган фуқароларни қайтариш учун кўпроқ чоралар кўриш керак, деб ҳисоблайман.

Хатим сўнгида, аскарларга менга нисбатан инсоний муносабати учун миннатдорчилик билдираман.

Кейт Сигель

🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг

🚀 Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🐤 Twitter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Жўлоний Умра амалларини бажаришга киришмоқда

Сурия етакчиси Аҳмад аш-Шаро Жиддага етиб келди ва Умра ибодатини адо этиш учун Маккага йўл олди.

🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг

🚀 Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🐤 Twitter


❗️🇹🇷 Туркия Дин ишлари вазирлиги бу йилги фитр миқдорини 180 лира деб белгилади

“Мавзуга оид ҳадислар, ҳозирги ижтимоий-иқтисодий турмуш шароити ва инсоннинг кунлик озиқ-овқат эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, мамлакатимизда фитр миқдори 2025 йил Рамазон ойидан 2026 йилнинг Рамазон ойига қадар 180 лира (таҳминан 5$) этиб белгиланди”, - дейилади хабарда.

🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг

🚀 Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🐤 Twitter


❗️Исроил Ғазодаги масжидларнинг 79 фоизини вайрон қилди

Анклавнинг Авқоф вазирлиги вакилининг сўзларига кўра, Исроил Ғазо секторидаги масжидларнинг 79 фоизини ва учта черковни бутунлай вайрон қилган.

Икроми ал-Мудаллолнинг айтишича, Исроил кучлари шунингдек, вазирликка алоқадор 255 нафар уламо ва имомни ўлдириб, яна 26 нафарини қўлга олган.

Ал-Мудаллол, шунингдек, Исроил армияси Ғазодаги 60 та қабристондан 32 тасига ҳужум қилиб, 14 тасини бутунлай вайрон қилганини, 18 тасини эса қисман вайрон қилганини қўшимча қилди.

🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг

🚀 Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🐤 Twitter


❗️🇸🇦🇸🇾 Саудия Арабистони Сурияга янги тиббий ёрдамни эълон қилди:

🔴 Саудиядан 61 нафар тиббий мутахассис Дамашққа тиббий хизмат кўрсатиш учун етиб келди.

🔴 Қирол Салмон номли гуманитар ёрдам ва ёрдам маркази Дамашқ халқаро аэропортига тиббий асбоб-ускуналар етказиб бераётган ҳаво кўприги орқали инсонпарварлик парвозлари давом этаётганини эълон қилди.

🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг

🚀 Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🐤 Twitter


❗️🇱🇧🇱🇧 Ҳизбуллоҳ раҳбари ўлимидан 5 ой ўтиб дафн этилади

Ҳизбуллоҳ етакчиси Наим Қосимнинг айтишича, 2024-йил сентябрида Исроил ҳаво ҳужумида ҳалок бўлган гуруҳнинг собиқ раҳбари Ҳасан Насруллоҳ 23 феврал куни дафн этилади.

Насруллоҳ Ҳизбуллоҳга 30 йилдан ортиқ раҳбарлик қилган ва 27-сентябрь куни Исроилнинг Байрут жанубидаги гуруҳ позицияларига уюштирган қатор ҳужумлари чоғида ўлдирилган .


✍️ Унинг вориси оғир шароитлар вақтинча дафн этишга мажбур қилганини айтди, аммо ташкилот энди оммавий иштирок билан "тантанали дафн маросимини" ўтказишга қарор қилди.

Маросимда, шунингдек, Насруллоҳдан бир ҳафта ўтиб ўлдирилган Ҳизбуллоҳнинг юқори мартабали қўмондони Ҳошим Сафиддин ҳам қайта дафн этилади.

🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг

🚀 Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🐤 Twitter


❗️🇯🇴🇵🇸 Иордания ХАМАСга ултиматум қўйди: Аҳлам ат-Тамимийни депортация қилинг ёки АҚШга топширинг

Араб матбуотининг хабар беришича, Иордания ҳукумати ҲАМАСни озод қилинган асира Аҳлам ат-Тамимийни бугуноқ Иорданиядан депортация қилиш зарурлиги ҳақида огоҳлантирган. Иордания расмийлари Доҳадаги ҲАМАС ҳаракатига, Тамимий ўзига янги бошпана топиши кераклигини, акс ҳолда қироллик уни АҚШга топширишини айтди.

2017-йилнинг март ойида Иордания кассация суди, мамлакатнинг энг юқори суди, босиб олинган Фаластин ҳудудларида амалиёт чоғида америкалик фуқароларни ўлдирганликда айбланаётган Аҳлам ат-Тамимийни экстрадиция қилиш ҳақидаги АҚШ сўровини рад этиш ҳақидаги Амман апелляция суди қарорини тасдиқлади.

Аҳлам ат-Тамимий фаластинлик журналист ва ХАМАСнинг ҳарбий қаноти бўлмиш Иззад-Дин ал-Қассам бригадаларига қўшилган биринчи аёл ҳисобланади. У 2001-йил 9-августда Қуддусдаги Сбарро пицериясига ҳужум уюштиргани учун Исроил ҳукумати томонидан 16 умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Ҳужум оқибатида 15 киши, жумладан, икки Америка фуқароси ҳалок бўлди, 120 дан ортиқ киши жароҳатланди. Аёл 2011 йилда маҳбуслар алмашинуви доирасида озод этилган эди.

🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг

🚀 Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🐤 Twitter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
❗️ "Дунёдаги энг жирканч армия"

Исроил қўшинлари бугун Ғарбий Соҳилдаги рейд чоғида зирҳли машинаси ёрдамида фаластинликларнинг мева-сабзавот расталарини атайин уриб, ер билан битта қилиб ўтиб кетди.

Агар кимдур сизга дунёда яҳудий сионистларданда жирканч ва нафратга кўпроқ лойиқ халқ бор деса, асло ишонманг...

🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг

🚀 Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🐤 Twitter


❗️🇸🇾🇹🇷 Эртага Сурия президенти Аҳмад аш-Шара Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон таклифига биноан Анқарага ташриф буюради.

🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг

🚀 Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🐤 Twitter


❗️🇺🇿 Ўзбекистонда маҳсулотлар ва хизматларни «Ҳалол» белгиси билан тамғалашга рухсат берилади

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 2025 йил 1 майдан Ислом мамлакатлари стандартлари ва метрология институти стандартлари талаблари асосида сертификатлаштирилган маҳсулот ва хизматларни «Ҳалол» белгиси билан тамғалашга рухсат берилади.

🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг

🚀 Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🐤 Twitter


❗️🇫🇷🇨🇲 Франция ва зўравонлик мероси: Камерундаги оммавий кўчириш ва зўравонлик

Макрон ташаббуси билан тузилган тарихий комиссия Францияни 1950-йилларнинг охирида Камеруннинг мустақиллик уруши пайтида "ўта зўравонлик" содир этганлик учун жавобгар деб топди.

Жиноятларга юз минглаб камерунликларни интернирлаш лагерларида қолдирган оммавий мажбурий кўчирилишлар киради.

✍️ Париж, шунингдек, марказий Африка давлатининг мустақиллик ҳаракатини бостириш учун шафқатсиз ҳарбий кучларни қўллаб-қувватлади .

Франция президенти Эммануел Макрон 2022 йилда Камерун пойтахти Яундега сафари чоғида Франция ва Камерунлик тарихчилардан ташкил топган тарихий комиссия Франциянинг Камерундаги мустамлакачилик даврида ва ундан кейинги ролини ўрганишини эълон қилди.

❕ Камеруннинг катта қисми 1918 йилда Германиянинг Биринчи Жаҳон урушидаги мағлубиятидан кейин Франция ҳукмронлиги остига ўтди. Тахминларга кўра, 1955 йилдан 1964 йилгача ўн минглаб камерунликлар ўлдирилган. Камерун 1960 йилда мустақилликка эришган бўлса-да, Париж икки кетма-кет режимга бевосита таъсир кўрсатди.

❌ Франция, шунингдек, Жазоир, Сенегал ва Мадагаскар каби Африканинг бошқа мамлакатларида ваҳшийлик, жумладан геноцид содир этишда айбланмоқда.

🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг

🚀 Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🐤 Twitter


⚠️ Х ижтимоий платформаси янги Сурия ҳукуматига тегишли бўлган президент ҳисобини блоклади

Бу воқеа Сурия шимолий-шарқидаги Курд автоном администрацияси Жўлонийнинг президент деб эълон қилинишига сабаб бўлган учрашув ноқонуний бўлганини билдирганидан сўнг юз берди.

🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг

🚀 Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🐤 Twitter


❗️💥🇷🇺 Москвадаги “Алие Паруса” турар-жой мажмуасида портлаш содир бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра бу ДХР бокс федерацияси раҳбари ва «Арбат» батальонини яратувчиси Армен Саркисянга қарши суиқасд бўлган. Портлаш оқибатида у ва унинг қўриқчиси оғир жароҳат олган. Ҳодисада жами 5-6 киши жароҳатланган.

Саркисян олдин Украина фуқароси бўлган, ва ўтган йиллар давомида унга Украина махсус хизматлари томонидан бир неча бор таҳдид қилинган.

Айни дамда воқеа жойида қутқарувчилар ишламоқда, у ерга тиббий вертолёт етиб келган.

🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг

🚀 Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🐤 Twitter


❗️🗣🇮🇱 Исроил радиоэшиттириш корпорацияси:

"Нетаняхуга АҚШ сафарида иккита шифокор ҳамроҳлик қилмоқда, бири кардиолог, иккинчиси уролог."

Эслатиб ўтамиз, террорчи Исроил давлатининг қотил Бош вазирида саратон касаллиги аниқлангани боис, яқинда простата безини операция қилдирган эди.

🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг

🚀 Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🐤 Twitter


Шахсийга келган хабар:

Оиламни фарзандларим билан бирор паркка ёки ресторанга обормоқчи бўлсам, кундузи чиқолмаймиз. Улар намозларини ўйлашади, келгунимизча қазо бўлиб қолади, деб.

Ё шомдан кейин чиқамиз ёки ресторан таомларини уйга айтаман.
Уйда доим болаларга қараб, уй ишларини қилиб ўтирадиган аёллар асабий бўлиб қолади. Шу асабийликларни чиқариб ташлаш учун энг оддий, ҳамма оила қила оладиган иш — уларни кўчага айлантириб келиш. Лекин ҳолат шундай, чиқса намози қазо бўлади. Ҳолбуки, бу намоз шаръий жиҳатдан унинг эътиқодининг мажбурияти, ҳуқуқий жиҳатдан эса эътиқод эркинлиги тақозоси. Шу мажбуриятини адо қилиб, ҳуқуқидан фойдалана олмаган бир кишига биттагина қарор (қонун ҳам эмас аслида) тушов бўлиб туради.
Энди шундай аёл (эркак масжид топиб ўқиб олар) қандай қилиб давлатни яхши кўрсин, қандай қилиб болаларини ватанпарвар қилиб тарбияласин, қандай қилиб фарзандларининг келажагини шу ватанда тасаввур қилсин?!

Энг ачинарлиси шундаки, сизнинг намоз ўқишингизга ҳеч бир парк ёки ресторан, ёки ишхона ходими асло қарши бўлмайди. Улар бажонудил рози ўқишингизга. Лекин минг хижолат билан узр айтишади. Қизиқ-а? Сиз намозхонсиз, жой эгаси камида намозга қарши эмас, ҳеч қандай иш жараёнига ёки хавсизликка ва ёки халқаро меъёрларга зид бўлмаган амални бажаришингизга битта қарор билан тўсиқ қўйиб қўйишади!
Жамиятдаги тоқатсизликнинг, одамлар, айниқса, диндорлар билан давлат орасидаги ишончсизликнинг катта сабабларидан бири шудай элементар нарсалар холос ўзи.

Бир кишинг намози кимга нима юк бўлиб қолди, ҳайронман!

Мен оилали фуқаро сифатида аниқ айта оламан, ўзимга ҳам, фарзандларимга ҳам ватанпарвар бўлишимиз учун 10 та шу мавзудаги китоб ўқитишдан, 100 та баландпарвоз тадбирларда қатнашишдан кўра шундай шароит қилиб беришса, (қилиб беришлари ҳам шарт эмас, ўзимиз қилиб оламиз) 100 карра кучли таъсир қилади.

® Botirjon Shermuhammad

🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг

🚀 Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🐤 Twitter


❗️💥Сурия, Манбижда бомба ўрнатилган автомобилнинг портлатилиши оқибатида 15 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди, 15 киши тан жароҳати олди.

Сурия армияси шаҳарни озод қилганидан сўнг YPG/ПКК террористлари бомба ўрнатилган автомобиллар билан ҳужумларини давом эттирмоқда.

🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг

🚀 Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🐤 Twitter

20 last posts shown.