GENERALISSIMUS


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Haq olinur, berilmas!
©️ Mahmudxója Behbudiy
Aloqa uchun: @Fieldmarshal_uz

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Bugun-erta shunaqa (miqdorda) gul sotib olganlar oʻzini bankrot deb topish haqida bemalol sudga ariza kiritishlari mumkin)))

Gulchilar insofni unutib yuborgan shekillida.

@generalissimo_marshal


Abduqodir Husanov nechta ovoz oldi?

Kecha ManCity jamoasining rasmiy saytida Abduqodir Husanov rekord darajadagi ovoz bilan oyning eng yaxshisi bo‘lgani haqida ma’lumot berilgandi. Hali tariximizda bironta futbolchi oyning eng yaxshisi bo‘lish uchun buncha ovoz olmagandi, deb yozilgan jamoa saytida.

Gap nechta ovoz haqida ketayotganini aniqladim. Demak, mazkur so‘rovda jami 65,1 mingta ovoz berilgan. Abduqodir esa 57,5 mingta (88,3%) ovoz to‘plagan.

Uning raqiblari Erling Holand va Yoshko Gvardiol bo‘lganini yana bir bor eslatib o‘tmoqchi edim. Ya’ni eng, eng, eng TOP futbolchilar.

Ha, azizlar, o‘sha gap: bular openbyudjetchilar bilan o‘ynashmasin :)

Xushnudbek Xudayberdiyev

@generalissimo_marshal


Ispaniya qirolligi malikasi, boʻlajak qirolicha Leonor

Boʻydoqlar uchun maʼlumot: erga tegmagan.

@generalissimo_marshal


Reyting yangilandi: TOP-35 boshqaruvdagi ayollar

@generalissimo_marshal

26k 0 206 5 1

“Реклама тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилиши аломатлари билан
🔘“TENGE BANK” АТБ;
🔘“AGROBANK” АТБ;
🔘“IPOTEKA XIZMATI GROUP” МЧЖ;
🔘"TASFINANCE MIKROMOLIYA TASHKILOTI" МЧЖ XKга нисбатан Рақобат қўмита Махсус комиссияси томонидан ишлар қўзғатилди.

@generalissimo_marshal


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бухгалтер 8-мартга эркакларга ҳам байрам пули берилишини тасдиқлатиб чиққанда ходимларнинг ҳолати.

@generalissimo_marshal


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Навоий, Андижон, Фарғона ва Тошкент вилоятларида ер майдонларини ноқонуний сотиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди

Навоий вилоятининг Кармана туманида яшовчи хусусий тадбиркор ўзганинг ишончига кириб, туман ҳокимлиги захирасида бўлган 1 гектар бўш ер майдонини гўёки ўзига тегишли эканлигини айтиб, унга сотиш ва мансабдор танишлари орқали кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 2 млрд. сўм талаб қилади.
Аммо, у сўралган пул маблағидан 1 млрд. сўмни Навоий шаҳрида олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Андижон вилоятида кузатилган ҳолатда эса Хўжаобод туманида яшовчи, 1992 ва 1994 йилларда туғилган ака-ука давлат захирасида бўлган 2 гектар ер майдонини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 300 минг АҚШ доллари талаб қилишади.

Лекин, Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, улардан бири сўралган пул маблағидан 50 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.

Фарғона вилояти Учкўприк туманидаги пахтачилик ва ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжалик раҳбари мазкур хўжаликнинг 50 сотих суғориладиган ер майдонини харидорга 55 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 45 минг АҚШ долларини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.

Бошқа ҳолатда эса Қува туманидаги қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи масъулияти чекланган жамият раҳбари мазкур МЧЖнинг 10 сотих ер майдонини кадастр тизимидаги танишлари орқали харидор номига турар-жой сифатида расмийлаштириб бериш эвазига 35 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, пойтахтда яшовчи, 1964 й.т. фуқаро Тошкент туманида жойлашган ва давлат захирасида бўлган 16 сотих ер майдонининг ҳар бир сотихини 22 минг АҚШ долларидан жами 352 минг АҚШ долларига харидорга сотишга келишиб ҳамда юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, олдиндан 30 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг шериги бўлган – Тошкент туманида яшовчи, 1952 й.т., муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ жинояти учун судланган шахс ҳам ушбу 30 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@generalissimo_marshal


💐 Аёл – оила, Ватанга садоқат тимсоли!

@generalissimo_marshal


Қашқадарёда 10 киши қамоққа олинди!

Жорий йилнинг 14 февраль куни соат 19-30 ларда Чироқчи туманида жойлашган "Шаржаҳ" спорт комплексда шуғулланувчи фуқаролар ўртасида ўзаро келишмовчилик оқибатида, шу туманда яшовчи муқаддам судланган фуқаро Қ.О. тўққиз нафар шериклари билан ака-ука Ж.И. ва Ж.А.ни уриб тан жароҳати етказганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Чироқчи тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисмининг “а,б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, иштирокчиларнинг ўн нафарига нисбатан процессуал тартибда қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

@generalissimo_marshal


Ҳуқуқшунослик идораларининг қоғоз уюмлари, инсоний муносабатларнинг мозорларидир.

Франц Кафка

@generalissimo_marshal


Айтишларича, шу сўзни ёздириб олганларнинг 99 фоизи машинасини кредитга олган.

@generalissimo_marshal


Европа Лигаси. Шомуродовнинг 90+4-дақиқадаги голи «Рома»га «Атлетик» устидан ғалаба келтирди

Европа Лигасида 1/8 финалнинг биринчи ўйинлари якунланди.

@generalissimo_marshal


Давлат харидларида аффилланган шахслар иштироки анъанага айланяптими?

Икки кун олдин «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ томонидан 1,5 млрд сўмлик танлов ўтказилгани ва унда ўзаро аффилланган шахслар иштирок этгани ҳақида ёзган эдик.

Эътиборлиси, ўша танловда иштирок этган компаниялар яна бир бор — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги «Ахборот технологиялари маркази» ДУК томонидан «SMS-хабар бериш хизмати» учун ўтказилган бошланғич қиймати 4,3 млрд сўмлик танловда кўриниш беришди.

Бу сафар ҳам худди аввалги «сценарий» такрорлангадек:

Танлов «PLAY MOBILE» МЧЖ 4,2 млрд сўм таклиф қилиб, бу танловда ҳам ғолиб деб топилган. Иккинчи иштирокчи ким? Яна ўша «ORZU MOBILE» МЧЖ — яна заҳира ғолиби сифатида танланган.

Танлов ғолиби ва заҳира ғолибининг ўзаро боғлиқлигини яна бир бор келтириб ўтамиз:

Хусусан, «PLAY MOBILE» МЧЖ таъсисчиларидан бири (60% улушга эга) Мираюбов Мирадил Мирюсупович айни пайтда «MSOFT» МЧЖ раҳбари ҳисобланади.

Шу билан бирга, «MSOFT» МЧЖнинг ягона таъсисчиси Насиров Акмал Аброрвич«ORZU MOBILE» МЧЖнинг ҳам 100% улушига эгалик қилади.

Бошқача қилиб айтганда, икки компания ўзаро боғлиқ шахслар томонидан назорат қилинади, аммо давлат харидларида «рақобатчи» сифатида қатнашиб, ғолиб ва заҳира ғолиб сифатида белгиланаяпти.

Энг қизиғи шундаки, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги давлат харидлари соҳасида ваколатли органдир — «онангни қози сўкса, додингни кимга айтасан?»

Агар «Ўзбекистон почтаси тажрибаси»дан келиб чиқадиган бўлсак, юқоридаги икки ҳолатда ҳам «танлов қонунчиликка мос ўтказилган» деб ҳисоблаш мумкин. Шунчаки, ўзаро аффилланган шахслар тендерларда иштирок этиб, йирик давлат харидларини қўлга киритяпти — бу нормал ҳолат, ўта долзарб масала эмас.

АОКА қонунбузилиш ҳолати ҳақида хабар берган канални аноним деб топади, тамом! Ваколатли ва назорат органларига юбормайди. Шу билан барча «кўз юмади», сукут сақлайди, демоқда Revizor.

@generalissimo_marshal


ССВ тиббиёт бирлашмаларини соғлиқни сақлаш бўлимларига айлантирмоқчи.

Номи ўзгаргани билан нимадир тубдан ўзгарадими?

@generalissimo_marshal


Buxoroda o'qituvchilarning 205 nafari ming dollar va undan ortiq maosh olmoqda.

Oʻqituvchilar soni koʻpmi yoki kam?

@generalissimo_marshal

37.8k 0 96 27 100

7414450.pdf
868.8Kb
🤩Темир йўл кесишмаларидан фойдаланиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди.

@generalissimo_marshal


⚡️Маҳсус иқтисодий ва саноат зоналари ҳудуди ўзгарди❗️

🏢 Фармонга кўра, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги махсус иқтисодий зоналарни бошқариш бўйича ваколатли орган ҳисобланади ҳамда хусусий бошқарувга берилган махсус иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштиради.

Саноат зоналари маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бошқарилади ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан уларнинг фаолияти мувофиқлаштирилади.

🌐Наманган вилоятида “Наманган” махсус экспорт зонаси ташкил этилади.

🗓 2025 йил 1 июндан махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари томонидан маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва экспортга реализация қилиш учун фойдаланадиган импорт хомашё, материал ва бутловчи қисмларни божхона тўловларини тўламаган ҳолда “товарларни божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимига жойлаштириш орқали уларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш амалиёти йўлга қўйилади.

🔍 2028 йил 1 январгача махсус иқтисодий ва саноат зоналари дирекциялари ер солиғи бўйича ҳисобланган сумманинг бир фоизи миқдорида улар томонидан ижарага берилган ер майдонлари учун тўловни амалга ошириши белгиланди.

@generalissimo_marshal


7420262.pdf
12.2Mb
❗️Махсус иқтисодий ва саноат зоналар фаолияти самарадорлиги оширилади

Махсус иқтисодий ва саноат зоналари фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ-41-сон, 04.03.2025 й.) қабул қилинди

🔰 Фармонга кўра, 2025 йилда махсус иқтисодий ва саноат зоналарини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди:

🔹махсус иқтисодий зоналарда 2,3 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги инвестицияларни ўзлаштириш, экспорт ҳажмини 1 миллиард АҚШ долларига етказиш, ишлаб чиқариш ҳажмини 4,3 миллиард АҚШ долларига тенг миқдорда таъминлаш ва 12 мингта янги доимий иш ўринларини яратиш;

🔹саноат зоналарида 800 миллион АҚШ доллари миқдоридаги инвестицияларни ўзлаштириш, экспорт ҳажмини 512,2 миллион АҚШ долларига етказиш, ишлаб чиқариш ҳажмини 1,8 миллиард АҚШ долларига тенг миқдорда таъминлаш ва 17 мингта янги доимий иш ўринларини яратиш.

✅ Янги барпо этиладиган ихтисослаштирилган зоналар фақат махсус иқтисодий зона ёки саноат зонаси шаклида ташкил этилади.

📜 Махсус иқтисодий зоналар фаолияти бўйича фақат экспортга йўналтирилган лойиҳаларга ихтисослашган, майдони ўралган махсус экспорт зонаси турида ҳам ташкил этилиши мумкин.

🚫 Махсус иқтисодий зоналарнинг фаолият кўрсатиш муддатига оид чекловлар бекор қилинади.

@generalissimo_marshal


⚡️RASMAN

Abduqodir
Husanov — «Manchester Siti»ning fevral oyidagi eng yaxshi futbolchisi!

@generalissimo_marshal


7419347.pdf
791.7Kb
«Чотқол» давлат биосфера ва «Oқтоғ-Томди» давлат қўриқхоналарининг қўриқланма зоналарини белгилаш тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди.

@generalissimo_marshal

20 last posts shown.