Бир-икки ҳафта аввал таъбимни тирриқ қиладиган бир ҳодиса юз берди. Бироз хафа бўлдим, тушкунликка тушмоқчи ҳам бўлдим.
Кейин ўйлаб қолдим. Атиги олти йил аввал кимдир менга ҳозирги ҳолатимни — нималар билан банд бўлишимни, қаерларда юришимни айтиб берганида, уни алжираяпти, деб ўйлаган бўлардим.
Қисқа муддат ичида ҳаётим шу қадар ўзгариб кетдики... Янги танишлар орттирдим, янги касблар ўргандим, янги жойларни кўрдим... Тасаввур қилиш у ёқда турсин, етти ухлаб тушимга кирмаган ўзгаришлар бўлиб кетди.
Бирортасини режа қилмагандим. Бирортасига эришиш учун астойдил ҳаракат қилмаганман.
Ҳаммаси фақатгина Яратганнинг фазли-марҳамати билан содир бўлди.
Нега энди кичик бир воқеа учун ташвиш чекай? Нимага тушкунликка тушай?
Аввал йўқ эдим. Аллоҳнинг иродаси ила бу дунёга келдим. Мендаги бор неъматларнинг барчасини Ўзи менга ато қилди.
Кўриб, билиб, гувоҳ бўлиб боряпманки, бу дунёда ҳеч бир иш Унинг изнисиз бўлмайди. Бу гапларни аввал ҳам кўп эшитган бўлсам-да, ўзимнинг бошимдан ўтганидан кейин аниқ англаб етдим.
Шуларни ўйладиму маҳзун қалбимга қувонч оралади, тунд чеҳрам ёришди, ғамгин кўзларим чақнай бошлади.
Инсон ўзига берилган неъматларни сарҳисоб қила олса, қаноатни дўст тутишни ўрганса, чинакам шукур келтиришни уддалай олса — ҳеч нарса уни хафа қилолмаслигини кашф қилдим.
Қадарга розилик — бизни кучли қиладиган ягона туйғу шу бўлса керак.
👉 @gavhar_nasrulloh 👈