Forward from: Аъзамхўжаев
Давлат бюджетидан (яъни ўзбекистонликлар тўлаган солиқлардан) молиялаштириладиган ЎзМТРКнинг “Спорт” телеканали футбол бўйича Россия чемпионатининг трансляция ҳуқуқларини сотиб олганмиш. Бу — ёмон хабар. Бутун дунё футболидан четлатилган, миллий термаси рақиб тополмай, Бруней ҳаваскорлар терма жамоаси билан ўйнаб юрган мамлакатнинг футбол чемпионати ҳуқуқлари сотиб олинишига қаршиман. Ўша ҳуқуқларни текинга берса ҳам, минг ўйлаб олиш керак бўларди аслида. ЎзМТРК ё “Спорт-ТВ” пулни қаерга ишлатишни билмаётган бўлса, марҳамат, Ўзбекистон Суперлигаси, Про-Лигаси ва Биринчи Лигаси, Ўзбекистон Кубогининг трансляция ҳуқуқларини сотиб олсин, янги КТСлар олсин.
Баҳонани қара — Файзуллаев ва Ашурматовнинг ўйинларини кўрармишмиз. Улар шу қишда бошқа чемпионатга ўтиб кетса, кейин кимнинг ўйинини кўриш баҳона бўлади?
Баҳонани қара — Файзуллаев ва Ашурматовнинг ўйинларини кўрармишмиз. Улар шу қишда бошқа чемпионатга ўтиб кетса, кейин кимнинг ўйинини кўриш баҳона бўлади?