Fozil Farhod


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Blogs


Бахтли лаҳзаларни кутмайлик, уни ўзимиз яратайлик!
Фозил Фарҳодга мурожаат қилинг: @fozilfarhodbot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Blogs
Statistics
Posts filter


Бугун хиёбонимизга опалар кепти. Маҳфуза ва Ҳувайдо опалар. Ажойиб ижодлари бор. Ҳурмат қиламан. Савияли вайнлар олишади. Бу сафар нишонда лаби шишган қизлар экан.

Биз томонларга баҳор келди. Сизларга қайси фасл?


Тадбирларга, китоб тақдимотларига таклифномаларнинг турли хиллари келиш одатга айланди. Антиқадан-антиқа, ажабдан-ажаб чорловлар кўпаймоқда. Буларни кўриб одам хурсанд бўлади, албатта.

Тадбир ҳам, тақдимоти ўтказилаётган китобларнинг мазмуни ҳам шундай ажойиб чорловга мос бўлсин доим!

Ҳилола Назирова, таклиф учун раҳмат! Насиб этса, эртага қабатингизда бўламиз. Тақдимотга пухта тайёргарлик кўраётганингиз чорловдан кўриниб турибди.

Фозил Фарҳод


"ҲАЗРАТИ ИШҚ" КИТОБИ ТАҚДИМОТИГА КЕЛИНГ!

2025 йил 17 феврал куни соат 15:00да Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида уюшма аъзоси, таниқли шоир Мансур Жумаевнинг "Микрокредитбанк" ҳомийлигида "Ижод Нашр" нашриётида чоп этилган "Ҳазрати ишқ" китоби тақдимоти бўлиб ўтади. Барчани тадбирга чорлаймиз. Келинг, шоир шеърияти ҳақида кўпроқ билиб олинг.


#ДИҚҚАТ_ТАНЛОВ

🔊 Ҳомийларимиз томонидан "Қанот" ижодий лойиҳаси доирасида Кумуш Абдусаломова ижоди асосида «Тасвир ва таассурот» энг яхши видеоролик, тақриз ва адабий ўқиш танлови эълон қилинади.

🌞 Апрелнинг қуёшли кунларида

битта биринчи ўрин

💷 1 400 000 сўм;

Иккита иккинчи ўрин

💶 850 000 сўмдан;

Учта учинчи ўрин ҳар бири

💵 700 000 сўм билан;

ижтимоий тармоқлар (Тelegram, Facebook, Instagram ва YouTobe...)да энг кўп улашилган ва лайк йиққан видео

💴 500 000 сўм билан;

📚 ва бу ҳаммаси эмас, яна уларнинг ҳар бири муаллифларнинг янги нашр этилган китоблари билан;

📚 яна тўртта рағбатлантирувчи ўрин эгалари «Аkademnashr» нашриёти чоп этган «Излам» тўпламлари билан;
ҳамда яна бир рағбатлантирувчи ўрин "Ўзбек тилининг изоҳли луғати" тўлиқ томи билан тақдирланадилар.

📧 Видеоролик, тақриз ва адабий ўқишларни  @kumush_abdusalomova телеграм манзилига юборасиз;

📃 танлов эълони ва ижодий ишларингизни ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларингизда #тасвир_ва_таассурот ҳештеги остида жойлаб бизни белгилайсиз.

📣 Видеоролик, тақриз ва адабий ўқишлар муаллифларнинг телеграмдаги ижодий ўзанларида эълон қилиб борилади.

Ташкилотчилар томонидан энг яхши деб топилган ҳамда  @kumush_abdusalomova телеграм ўзанида энг кўп муносабат лайк 👍 йиққан видеоролик, тақриз ва адабий ўқишлар ғолиб деб топилади.

☝️ Ижодий ишлар қабули 31 март куни якунланади.

🎁 Айтганча, яна бир хушхабар: ҳомийларимиз томонидан мукофот пуллари янада ошириб борилиши айтилмоқда. Танловда фаол бўлинг! Китоблар ва мукофотлар тақдимотида кўришгунча!

🔥 Ижодий телеграм саҳифаларимизга обуна бўлинг

@kumush_abdusalomova


УКАМНИНГ ЖАМОАСИ ҒОЛИБ

"Турон йўобарслари" ҳарбий-спорт мусобақасида Абдулла Қодирий ижод мактабининг "Жасоратли ёшлар" жамоаси Тошкент шаҳридаги 9 та ихтисослаштирилган мактаб орасида биринчи ўринни олиб Республика босқичига йўл олди.

"Жасоратли ёшлар" жамоаси аъзоларидан бири менинг укам Файзбек Фарҳод ўғли Улуғбердиев. Сен билан фахрланаман, Файзбек! Бугун жамоанг ва мактабингни ғолиблик билан қутлайман! Насиб этса, Республика босқисида ҳам 1-ўринни оласизлар ва чет элга саёҳат ҳам қиласизлар!

Балки шу мусобақа сабаб ҳарбийликка меҳринг уйғонар, шу соҳани танларсан!

Фозил Фарҳод


Назира Мамбетшарипова, қўнғирот опам, доим соғ бўлинг! Сизни ҳурмат қиламан, ғайратингизга ҳавас қиламан!

Касбни яхши кўришни сиздан ўрганишимиз керак.

Туғилган кунингиз муборак бўлсин!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Видеороликлар
#19_Иштирокчи

📃 БАҲОР

✍️ Фозил Фарход

🎤 Шаҳноза Поёнова


Фозил Фарҳод телеграм канали


#DIQQAT_TANLOV❗️

🔊 Ҳомийларимиз томонидан "Қанот" ижодий лойиҳаси доирасида Мастура Абдураим қизи эсселари ва қисқа ҳикоялари асосида «Энг яхши адабий тақриз» ҳамда «Энг яхши ўқилган аудио» танлови эълон қилинади.

🌞💐Aпрел ойининг энг қуёшли кунларидан бирида -
Битта биринчи ўрин «Энг яхши адабий тақриз учун»
💵 1 400 000 сўм;
Яна битта биринчи ўрин - «Энг яхши аудио учун»
💵 1 400 000 сўм;

🥈🥈Иккита иккинчи ўрин
Бир тақриз ва бир аудио учун -
💸 850 000 сўмдан;

🥉🥉🥉 Иккита учинчи ўрин - бир тақриз ва бир аудио учун ҳар бири
💰 700 000 сўмдан;

Ижтимоий тармоқлар (телеграм, Facebook)да энг кўп улашилган танлов эълони учун (улашилган канал ёки гуруҳ ҳаволаси @MasturaAbduraimovna саҳифасига юборилади.)
💸500 000 сўм;

🥳 Ва бу ҳаммаси эмас, яна уларнинг ҳар бири муаллифнинг янги нашр этилган китоби билан;

✨ Яна тўртта рағбатлантирувчи ўрин эгалари «Аkademnashr» нашриёти чоп этган «Излам» тўпламлари билан тақдирланади.
ҳамда яна бир рағбатлантирувчи ўрин "Ўзбек тилининг изоҳли лўғати" тўлиқ томи билан тақдирланишади.

👨‍💻Танлов шартига қўйилган асарларни https://t.me/Adabiyot_falsafasi ижодий саҳифасидаги #Tanlov_uchun_jadval дан ўқиб танлаб олишнгиз мумкин.

📨 Тақриз ва аудиоларни @MasturaAbduraimovna телеграм аккаунтига юборасиз;

✅ Танлов эълони, тақриз ҳамда аудиоларингизни ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларингизда #Qalam_va_ohang ҳештеги остида жойлаб бизни белгилайсиз.

✅Ижодий ишлар «Mastura Abduraim qizi ijodi» телеграм каналида эълон қилиб борилади.

✅Ҳакамлар томонидан энг яхши деб топилган ижодий ишлар ғолиб деб топилади.

🔊Диққат! Адабий тақризлар ва аудио қабули 31-мартда якунланади!

🎁Айтганча, охирида яхши янгилик; Ҳомийларимиз томонидан мукофот пуллари янада ошириб борилиши айтилмоқда.
Китоблар ва мукофотлар тақдимотида кўришгунча!

✅ Расмий телеграм саҳифамизга обуна бўлинг 👉 https://t.me/Adabiyot_falsafasi


Таклифнома

12 феврал куни соат 10:00да Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси томонидан тўрт жилдлик "Алишер Навоий энциклопедияси" китоби тақдимоти бўлиб ўтади.
Барчангизни ушбу тадбирга таклиф этамиз.
Манзил: Чилонзор тумани Бунёдкор кўчаси Адиблар хиёбони

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати


📢 Ҳомийларимиз томонидан "Қанот" ижодий лойиҳаси доирасида Насрулло Эргаш ижоди асосида «Тасвир ва таассурот» — энг яхши адабий таҳлиллар танлови эълон қилинади.

🌞 Апрелнинг қуёшли кунларида

биринчи ўрин

💸 700 000 сўм;

иккинчи ўрин

💰 500 000 сўм;

учинчи ўрин

💵 350 000 сўм билан;

ижтимоий тармоқлар (Тelegram, Facebook, Instagram...)да энг кўп улашилган ва лайк йиққан адабий таҳлиллар шоирнинг янги нашр этилган китобларига эга бўладилар.

📨 Адабий таҳлилларингизни @nasrullo_ergash телеграм манзилига юборасиз;


⚡️ танлов эълони ва ижодий ишларингизни ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларингизда
#тасвир_ва_таассурот ҳештеги остида жойлаб бизни белгилайсиз.

📣
Адабий таҳлиллар муаллифнинг телеграмдаги ижодий ўзанида эълон қилиб борилади.

Ташкилотчилар томонидан энг яхши деб топилган ҳамда  Насрулло Эргаш дунёси  телеграм ўзанида энг кўп муносабат лайк 👍 йиққан адабий таҳлиллар ғолиб деб топилади.


⚡️ Ижодий ишлар қабули 31 март куни якунланади.

⚡️ Ижодий телеграм саҳифага обуна бўлинг 👉
@xayol_soyasi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Видеороликлар
#18_Иштирокчи

📃ЯХШИЛИК КИЛАВЕР ( 2 )

✍️ Фозил Фарход

🎤 Суннат Ризо

Фозил Фарҳод телеграм канали


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Видеороликлар
#19_Иштирокчи

📃 БИЗНИНГ ҲИКОЯ

✍️ Фозил Фарход

🎤 Абдураҳимова Бибиражаб

Фозил Фарҳод телеграм канали


​​​​ИЛМИЙ КУН

Бугун Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетига бордим. Навоий ва Бобур ижодига бағишланган тадбирда қатнашдим. Илмий бўлим бошлиғи Эргаш Боборажабов билан илмий ишим ва бошқа мавзуларда 3 соат, илмий раҳбарим Шерзодхон Қудратхўжа билан илмий ва ижодий ишим тўғрисида 1,5 соат гаплашибмиз.

Баъзи сабабларга кўра, тўхтатиб қўйган илмий ишимни давом эттирадиган бўлдим. Улар менга қўлдан келганча ёрдам беришини айтди.

2024 йил университетда илмий ишлар ҳимояси бўйича тарихий йил бўпти. Бир йилда 16 олим илмий ишини ҳимоя қилган ва фоиз кўрсаткичи 29 дан 41 га кўтарилибди. Эргаш Боборажабов бу кўрсаткични 50 фоиздан оширишни ният қилибди. Айтишича, журналистика соҳаси илмий ишлар ҳимоямида энг охирги ўринларда экан. Афсус, баъзилар журналистикани фан санашмайди. Лекин бу тушунчани ўзгартириш керак, назаримда. Бу соҳада ҳам минглаб илмий ишлар, китоблар, дарсликлар ёзилиши ва у чин маънода фанга айланиши шарт.

Эргаш Тошпўлатович, ниятга етинг! Журналистика илмига ғишт қўйиш бизга ҳам насиб этсин! Илмий раҳбарим ва сизнинг қўл остингизда ҳимояга чиқиш менга насиб қилсин!

Насиб этса, 2025 йил университетнинг илмий ишлар бўйича фоиз кўрсаткичи 50 дан ошади ва бу фоизлар ичида меним ҳам илмий ишим ҳимояси бўлиб ўтади.

Икки олим билан гаплашиб, маза қилдим, жуда катта кўч олдим. Бир дунё ғоялар, туртки билан қайтдим. Илоё, бундай соҳир гурунгларимиз кўп бўлсин!

Бу йил илмий ишимни ёзиб тугатиш ва ҳимоя қилиш, романимни ёзиб тамомлаш ва чоп этиш насиб қилсин!

Фейсбук, телеграмда кўринмай қолсам, хавотир олманг, мен ёзаётган бўламан!

Фозил Фарҳод

👉 https://t.me/fozilfarhod 👈


Лола Раҳмон, опам, туғилган кунингиз муборак бўлсин! Табиат маликаси ва яшиллик ҳимоячиси бўлиб юраверинг! Юртимизни биргаликда яшил маконга айлантириш ҳаммамизга насиб қилсин!

Укангиз Фозил Фарҳод


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Видеороликлар
#18_Иштирокчи

📃ЯХШИЛИК КИЛАВЕР

✍️ Фозил Фарход

🎤 Суннат Ризо

Фозил Фарҳод телеграм канали



16 last posts shown.