Ўзбекистон футболини географик жиҳатдан ҳозирги ҳолатини таҳлил қиладиган бўлсак, Супер ва Пролигада умуман жамоаси иштирок этмаётган Сирдарё вилояти яққол аутсайдерга айланган.
Вилоятга футболни севадиган, тушунадиган, ишлаган ҳудудларида миллионлар ўйини равнақи йўлида ёрдамини аямаган Эркинжон ТУРДИМОВ раҳбар этиб тайинласада, ҳозирча ижобийлик кўзга ташланмаяпти. Навбат ҳали футболга етиб келмаган кўринади.
Гулистон илк чемпионатда Шифокор номи остида олий лигада тўп сурган ва ўз майдонларида ўйнаганларида стадионлари мухлисларга тўларди. Янгиерда ҳам бир вақтлар ўзига хос клуб шаклланганди. Маҳаллий аҳоли спортнинг бу турини ардоқлашади, севишади.
Катта футболдан четда қолиб кетаётган мазкур вилят учун бошланишига ҳеч йўғи Пролига иштирокчиси керак.
Сирдарёдаги юрагида ўти бор, вилоят футболи довруғини тиклайман деган ташаббускорлар зарур. Ишқибоз ҳоким футбол учун яхши шароитлар яратиб беришини олдинги бошқарган вилоятларида исботлаган.
Аббос Файзуллаев Сирдарё футболи тарбияланувчиси эканлигига аҳамият берсак, вилоятда иқтидорли ёшлар жуда кўп. Бирорта профессионал клубнинг йўқлиги эса уятли ҳолат...
http://instagram.com/footbalekspress1