𝗙𝗘𝗥𝗠𝗘𝗥.𝗨𝗭


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Nature


ЎЗБЕКИСТОН ФЕРМЕРЛАРИНИНГ 1-РАҚАМЛИ КАНАЛИ
Facebookда: facebook.com/groups/1455562791614978/?ref=share_group_link
Ҳамкор канал:
@agrobloger
Ҳамкор гуруҳлар:
@agronom_guruhi
@fermerlar_guruhi
Мурожаат: @agrobloger_admin

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Nature
Statistics
Posts filter


⚡️БИРЖАДАН ХАБАР:
Кеча, 4 ноябр кунги савдоларда пахта толаси нархи 65 пунктга, дизел ёқилғиси 325,8 пунктга, 1-навли ун эса, 33,1 пунктга кўтарилган.

🟢🟢🟢

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ


⚡️"ЁМҒИР ҲАФТАЛИГИ": Мутахассис Эркин Абдулаҳатов 10 ноябргача кутилаётган иқлим ўзгаришлари ҳақида маълумот берди.

Республика ҳудудлари 5−7 ноябрь кунлари ҳам нам ва совуқ ҳаво оқимлари таъсирида бўлиши маълум қилинди. Шимолда 6 ноябрдан, бошқа ҳудудларда 7 ноябрдан ҳароратнинг кундузи ҳам, тунда ҳам кескин пасайиб кетиши прогноз қилинган. Масалан, 6−7 ноябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кундузи +5…+10 даража бўлгани ҳолда, тунда +3 даража илиқдан -2 даража совуққача пасаяди.

5 ноябрь кунлари республиканинг катта қисмида иссиқроқ, баҳорий ҳарорат сақланса-да, 7 ноябрдан республика антициклон чеккаси таъсирига тушади. Шу куни мамлакатнинг жанубий вилоятлардан ташқари бошқа ҳудудларида ҳаво ҳарорати +12 даражадан юқорига кўтарилмайди. Ҳафта ўртасига келиб жанубий вилоятларда ҳам ҳарорат ҳафта бошидагига нисбатан қарийб 15 даражагача пасайиб кетади.

Сешанба-пайшанба оралиғида Ўзбекистонда асосан булутли ҳаво, вақти-вақти билан ёғингарчиликлар, 6 ноябрь куни тезлиги секундига 20 метр кучга эга давомли фронтолди шамоллар кузатилиши, жойларда чанг массалари кўтарилиши мумкин. Аҳоли бу кунлари ҳақиқий куз об-ҳавосига гувоҳ бўлади. 5−6 ноябрь кунлари Навоий, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин. Баъзи прогнозларда 5 ноябрь куни мамлакат марказида ёғинлар ҳатто чақмоқ-момақалдироқ хусусиятли бўлиши мумкинлиги ҳам келтирилган.

Жума ва дам олиш кунлари республика ҳудудларидаги об-ҳавони антициклон чеккаси белгилайди. Бу оқим кундузи ҳароратни ҳафта ўртасидагига нисбатан бироз юқори бўлишини таъминласа-да, тунда қарийб ноль даража атрофида бўлиши сақланади. Шу кунларда кундузи ҳаво ҳарорати шимолда +8 даража, республиканинг бошқа ҳудудларида +14 даража, жанубда эса +17 даражагача кўтарилиши прогноз қилинмоқда.

Ҳафта давомида келаётган нам ҳаво оқимларидан у даражада кўп ёғингарчилик кутилмайди. Масалан, баъзи иқлим моделларига кўра, 4−10 ноябрь оралиғида республиканинг текислик ҳудудларида умумий ёғингарчилик миқдори 5−25 мм гача, водий маркази, шарқи ва Тошкент вилоятида 25−45 мм гача, тоғларда эса 80 мм гача бўлиши прогноз қилинган. Шимол ва чўл ҳудудларида эса, одатдагидек, у қадар катта ёғингарчилик кутилмалари мавжуд эмас, дейилади
хабарда.

🟢🟢🟢

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ


⚡️АНДИЖОН ВИЛОЯТИ: Ишчи аёллар кластердан миллионлаб пулини талаб қилишмоқда.

👇👇👇
https://youtu.be/c37sUOgcSlQ?si=jBYCKj4CZgMIWJ8g

🟢🟢🟢
Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚡️МОНИТОРИНГ: Ўзбекистонда 55 минг гектар майдонга зараркунанда чигиртка тухум қўйгани аниқлангани хабар қилинди.

Ҳар йили зараркунанда мавжудотлар туфайли ҳосилнинг 35 фоизгача қисми нобуд бўлади. Шу сабабли куз мавсумида экин майдонлари, боғ ва токзорларда кузги «раскопка» ишлари ўтказилади.

Ўзбекистонда 278 минг 806 гектар майдонда мониторинг олиб борилиб, 55 минг гектардан ортиқ майдонда зараркунанда чигиртка тухум қўйгани аниқланди. Бу ҳақда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги маълумот берди.

Қайд қилинишича, ҳар йили зараркунанда мавжудотлар туфайли ҳосилнинг 35 фоизгача қисми нобуд бўлади. Шу сабабли куз мавсумида экин майдонлари, боғ ва токзорларда олиб бориладиган асосий агротехник тадбирлардан бири кузги «раскопка» ҳисобланади.

Таъкидланишича, кузги мониторинг натижалари асосида 2025 йил учун зарарли чигирткалар тарқалиши мумкин бўлган ҳудудлар аниқланиб, зарур бўлган кимёвий воситалар ва ёқилғи-мойлаш материаллари захираси шакллантирилади.

2025 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларининг зараркунандалари, касалликлар ва бегона ўтлар кенг майдонларга тарқалиб кетишининг олдини олиш ва қишловчи авлодларни камайтириш мақсадида дала четлари, ариқ-зовур атрофларини қуриган ўсимлик қолдиқлари ва бегона ўтлардан тозалаш ишлари белгиланган тартибда ўтказилади, дейилади
хабарда.

🟢🟢🟢

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ


Forward from: ANGUZAL AGROSERVIS
🔈ДУНЁНИНГ ЭНГ КАТТА АГРОКЎРГАЗМАСИГА ОТЛАНДИК!

Марказий Осиёда ягона бўлган микробиологик препаратлар ишлаб чиқарувчи "Anguzal Agroservis" компанияси Туркиянинг Анталия шаҳрида 20 ноябрдан 23 ноябргача ўтказиладиган анъанавий "GROWTECH-2024" кўргазмасида қатнашади.

Унда компаниямизда ишлаб чиқарилаётган юқори самарали ва рақобатдан ҳоли бўлган "Плантастим", "Бактомин", "Фосфомакс", "Максиплант" биостимуляторлари, "Спорагин", "Лавирон" биофунгицидлари ҳамда "Престиж", "Ан Био" биоинсектицидлари бутунжаҳон фермерларига намойиш этилади.

15 ЙИЛДАН БУЁН ЎЗГАРМАС СИФАТ!

БИРГАЛИКДА СОҒЛОМ МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРАМИЗ!

Бош офис манзили: Тошкент шаҳри, Олтин водий кўчаси, 1-уй.
📍Локация:
https://t.me/AnguzalAgroservis/2259

Компания телефонлари:
+998994300064
+998941150064

Телеграмд
аги расмий каналимиз:
@AnguzalAgroservis
Телеграм
даги мулоқот учун гуруҳимиз:
@AnguzalAgroserv
is_guruhi


⚡️БИРЖА САВДОЛАРИ: Буғдой учун шаклланган кунлик ўртача нархлар бўйича расмий маълумот.

🔹1 ноябр, 2024 йил санасида ўтказилган савдо якунлари.

🟢🟢🟢

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали
:FERMER.UZ




⚡️ ПРЕЗИДЕНТ ҲУЗУРИДА ТАҚДИМОТ: Тадбиркорларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев кеча, 4 ноябрь куни тадбиркорларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.

Анъанадагидек, бу йил ҳам 20 август куни давлатимиз раҳбари тадбиркорлар билан очиқ мулоқот қилди. Унда айтилган муаммо ва фикрлар асосида тадбиркорларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш, текширувларни тартибга солишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Унга кўра, 2025 йил 1 январдан бошлаб битта ҳуқуқбузарлик учун битта жавобгарлик чорасини белгилаш назарда тутилмоқда. Жумладан, тадбиркорлик фаолиятини якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтмасдан амалга оширганлик учун молиявий жарима бекор қилинмоқда.

Шунингдек, рақамли маркировкалаш қоидаларини ҳамда фискал белгиларни акс эттириш тартибини бузиш, ходимлар сонини яшириш учун маъмурий жавобгарлик бекор қилинади.

Низолар ҳал қилинишини енгиллиштириш мақсадида 2025 йил 1 мартдан судда иш юритиш тарафлар келишуви билан тугатилганда давлат божининг бир қисмини қайтариб бериш тартиби жорий этилади.

Тадбиркорлар фаолиятини назорат қилишга ваколатли органлар ва уларнинг назорат соҳалари рўйхати тасдиқланади. Бунда, рўйхатда йўқ масалалар бўйича тадбиркорлар фаолиятини текшириш тақиқланади. Тадбиркорлар фаолиятида ўтказиладиган барча текширувлар “Ягона давлат назорати” ахборот тизими орқали хабардор этиш тартибида амалга оширилади.

2025 йил 1 январдан бошлаб, текширувлар “Хавфни таҳлил қилиш” электрон тизими доирасида тадбиркорларни 3 та тоифага ажратган ҳолда ўтказилади.

Тақдимотда, шунигдек, тадбиркорлар фаолиятида ноқонуний текширувларнинг олдини олиш, назорат органларининг текширувчи ходимлари малакасини ошириш бўйича ҳам фикрлар билдирилди.

Давлат раҳбари бу чораларни ҳуқуқий жиҳатдан такомиллаштириш, амалиётда адолатли қўлланишини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берди, дейилади Президент Матбуот хизмати хабарида.

🟢🟢🟢

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ


⚡️ФЕРМЕРЛАРИМИЗ УЧУН ОБ-ҲАВО: Республика Гидрометеорология маркази бугун, 5 ноябр, ҳафтанинг сешанба куни кутилаётган маълумотни тақдим этди.

Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлиб, вақти-вақти билан ёмғир ёғиши кутилади. Шамол ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсиши, 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10...+12, кундузи +15...+17 даража илиқ бўлиши кутилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлиб, баъзи жойларда ёмғир ёғиши кутилади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +2...+7, кундузи +10...+15 даража илиқ бўлиши кутилади.

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли бўлиб, баъзи жойларда ёмғир ёғиши, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси +7...+12, кундузи +13...+18 даража илиқ бўлиши кутилади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, баъзи жойларда ёмғир ёғиши, айрим ҳудудларда кучли бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсиши, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +7...+12, кундузи +13...+18 даража илиқ бўлиши кутилади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, баъзи жойларда ёмғир ёғиши кутилади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси +12...+17, кундузи +20...+25 даража иссиқ бўлиши кутилади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлиб, баъзи жойларда ёмғир ёғиши кутилади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсиши мумкин. Ҳарорат кечаси +7...+12, кундузи +12...+17 даража илиқ бўлиши кутилади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлиб, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсиб, айрим ҳудудларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи +5...+10 даража илиқ атрофида бўлиши кутилади.

Бошланган янги кун барчамизга ҳайрли бўлсин!

🟢🟢🟢
Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:➡️FERMER.UZ


⚡️"МУШТУМ" ЖУРНАЛИДАН...

Фермернинг елкасида ўтирган, лекин суратда кўринмаган юкламалар:

-ёқилғи: 12200 сўм/л;
-терим пули: 2500 сўм/кг;
-ишчиларга маошлар;
-солиқлар;
-кредитлар;
-коммунал тўловлар;
-уруғлик, ўғитлар, техника ҳаражатлари;
-сув тежовчи ускуналар мажбуриятлари,
-ихтиёрий-мажбурий ҳомийликлар;
-оила тирикчилиги;
-тўй-маърака ва бошқа чиқимлар...

Пахта: 6800 сўм/кг, буғдой: 2500 сўм/кг.

🔹Қишлоқ хўжалиги тизимида чинакам ислоҳотлар зарур!

🟢🟢🟢

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ

14.7k 0 259 23 220


7k 0 37 40 31

⚡️РАСМИЙ МУНОСАБАТ: Тарқалган аудиоёзув борасида Боёвут тумани ҳокими Дилфуза Ураловага нисбатан тегишли тартибда интизомий жазо чораларини кўриш учун вилоят ҳокимига тақдимнома киритилган.

"Ижтимоий тармоқларда Боёвут тумани ҳокими Дилфуза Ураловага тегишли экани айтилган аудиоёзув тарқалган эди.

Унда ҳоким туман фермерларини йиғиб, дала шийпонида «Абдумандат ота фарзандлари» фермер хўжалиги раҳбарини сўкиб ҳақоратлагани эшитилади.

Каналимиздаги аудиоёзув ҳаволаси:
https://t.me/fermer_uzbekistan/7629

Сирдарё вилояти ҳокимлиги Одоб-ахлоқ комиссияси йиғилишида аудиоёзувнинг ҳаққонийлиги, ҳолат қачон, қаерда ва қандай вазиятда юз берганлигига ойдинлик киритилиб, кескин танқидий муҳокама этилган.

«Комиссия томонидан ушбу хатти-ҳаракатлар давлат хизматчиси этикаси ва одоб-ахлоқ қоидаларини бузиш, деб баҳоланди. Ўз навбатида туман ҳокими ҳолат бўйича тушунтириш берди. Юзага келган вазиятдан пушаймонлигини айтди. Иккинчи томон билан суҳбатлашгани, ўзаро муносабатларидаги ёқимсиз ҳодисага тўлиқ барҳам берилганини билдирди», дейилади вилоят ҳокимлиги расмий муносабатида.

Қайд этилишича, йиғилиш баённомаси асосида Дилфуза Ураловага нисбатан тегишли тартибда интизомий жазо чораларини кўриш учун вилоят ҳокимига тақдимнома киритилган", дейилади хабарда.

🟢🟢🟢

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ

8.5k 0 38 17 84

⚡️ФЕРМЕРЛАР ДИҚҚАТИГА!

“Fergana Global Textile” МЧЖ томонидан ТИЖОРИЙ ТАКЛИФ:

1. Республикамизда фаолият олиб бораётган фермерлар ёки қишлоқ хўжалиги кооперативлари томонидан етиштирилган 1-2 навли пахта хом ашёсини келишилган нархда, биржа ёки тўғридан-тўғри шартнома асосида сотиб оламиз!

2. Пахта хомашёси кондицион вазнда қабул қилингандан сўнг, тўлов 5 иш кунида амалга оширилади.

Биз билан ҳамкорлик қилинг ва ҳосилингизни сотиш учун энг яхши шартларга эга бўлинг!

Батафсил маълумот учун Telegram тармоғида ушбу манзилга ёзишингиз мумкин:
📱 @gkhamraliev

Мурожаат у
чун телефонлар:
+99899029290
5, +998990292988, +998990297908, +998991993075, +998991993010, +998991993007

🟢🟢🟢

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚡️ЎТМИШДАН ЛАВҲАЛАР: Ўзбекистонда пахта теримининг бориши тўғрисида маълумот (1987 йил).

🟢🟢🟢

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ


⚡️ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ: Фермерлар учун «E-urug‘» (https://e-seeds.uz) онлайн платформасини ишга тушириш чоралари кўрилмоқда.

Вазирлик расмий хабарига кўра, Уруғчиликни ривожлантириш маркази ва “Агросаноатни рақамлаштириш маркази” МЧЖ билан биргаликда оригинал, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун уруғлик етиштирувчи субектлар ўртасида танлов ўтказиш, уруғлик экилган ер участкалари ва экин ҳолатини мониторинг қилиш, етиштирилган уруғлик ҳисобини юритиш билан боғлиқ жараёнлар рақамлаштирилмоқда.

Мазкур платформанинг “Танлов” модули дастлабки таҳрирининг тест жараёнлари Тошкент вилоятининг Бўка туманида Вазирлик, тизим ташкилотлари ва уруғлик етиштирувчи фермер хўжаликлари билан ҳамкорликда амалга оширилди.

Тадбирда платформадаги қуйидаги жараёнлар муҳокама қилинди:

– уруғлик хомашёсини етиштиришга талабгор томонидан электрон ариза топшириш;

– талабгор томонидан ариза билан тақдим этилган маълумотларни кўриб чиқиш ҳамда комиссия аъзолари томонидан хулоса бериш ва баҳолаш;

– танлов натижалари асосида баённомани шакллантириш, юклаб олиш ва танишиб чиқиш;

– танлов ғолибларини аниқлаш ва рўйхатини шакллантириш.

Платформанинг “Танлов” модулини синовдан ўтказиш якунлари бўйича республикада амал қилаётган ҳужжатларни такомиллаштириш, бунда фойдаланувчилар учун қулайликларни яратиш, танлов жараёнларида очиқлик, тенглик, шаффофлик тамойилларини жорий қилиш каби масалалар келишилди ва келгусида бажариладиган тадбирлар белгилаб олинди, дейилади хабарда.

🟢🟢🟢

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ


⚡️ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ: Ўзбекистон Қаҳрамони, Сурхондарёлик илғор фермер Аҳмад Нарзуллоев вафот этгани хабар қилинди.

А.Нарзуллаев 1956 йили Денов туманида туғилди. Меҳнат фаолиятини тумандаги “Сурхонозиқовқатсаноати” акциядорлик жамиятида бошлади. Кейинчалик Тошкент политехника институтини тамомлаб, “Шарғун” ғишт заводида, Денов туманидаги 37-механизациялашган кўчма колонна ва экспериментал ишлаб чиқариш бирлашмасида турли вазифаларда ишлади. 1991 йилдан “Лочин” фермер хўжалиги раҳбари сифатида фидокорона меҳнат қилди.

А.Нарзуллаев 50 йилдан зиёд давом этган иш фаолияти мобайнида бой билим ва ҳаётий тажрибасини, куч-ғайратини эл-юрт ишига бағишлади. Ўзини ер илмининг ҳақиқий билимдони, замонавий агротехнологиялар ва хўжалик юритиш усулларини пухта эгаллаган ташкилотчи раҳбар, меҳнатсевар, камтарин ва ватанпарвар инсон сифатида намоён этиб, республикамизда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш, фермерлик ҳаракатини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшди.

У кўп йиллар Сурхондарё вилояти ва Денов тумани халқ депутатлари кенгашларининг аъзоси сифатида ушбу ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва юксалтириш, аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, таълим, тиббиёт, маданият масканлари қуриш ва обод қилиш, янги боғ ва хиёбонлар барпо этиш, ёшларни она юртга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашда жонбозлик кўрсатди.

Тажрибали фермер ўнлаб иқтидорли шогирдлар тайёрлаб, қишлоқ хўжалиги соҳасини малакали кадрлар билан таъминлаш борасида ҳам ибрат намунасини кўрсатди.

Аҳмад Нарзуллаевнинг кўп йиллик самарали меҳнати давлатимиз томонидан муносиб тақдирланди. У “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони ва “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланган эди.

Мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳасининг етук намояндаси, меҳрибон устоз, самимий ва камтарин инсон Аҳмад Нарзуллаевнинг ёрқин хотираси қалбимизда ҳамиша сақланиб қолади.

Ш.Мирзиёев, Т.Норбоева, Н.Исмоилов, А.Арипов, С.Турдиев, У.Қосимов.


🔹🔹🔹

FERMER.UZ канали жамоаси ҳам фермернинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

🟢🟢🟢

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ

7.5k 1 13 27 44

Forward from: ANGUZAL AGROSERVIS
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚡️ҒАЛЛАНИНГ ЯХШИ ҚИШЛАШИ УЧУН МУСТАҲКАМ ИЛДИЗ ТИЗИМИ ЗАРУР: Униб чиққан майдонларда биринчи суспензия ишловлари давом этмоқда!

ПЛАНТАСТИМ - ИЛДИЗ ТИЗИМИНИ ТЕЗ РИВОЖЛАНТИРУВЧИ ВА ИЛДИЗ ЧИРИШИДАН САҚЛОВЧИ НОЁБ МИКРОБИОЛОГИК СТИМУЛЯТОР!

Таркиби: Trichodema lignorum замбуруғлари.

Сарф меъёри: гектарига 2 литр.

Нархи: 55000 сўм/л.

🔹Ишлов самараси:

Кучли илдиз тизимини таъмилайди.

Фосфор кислотаси синтези ҳисобига тупроқни табиий равишда рН 6.0-6.5гача мувофиқлаштиради.

Ўсимликларнинг илдиз орқали фосфор ва калийнинг осон ўзлаштирилиши ва эрувчанлигини 85%га оширади.

Тиамин, Пиридоксин, Биотин, Пантотен ва никотин кислоталари, В12 витамини, ауксинлар ҳисобига ўсимликлар ривожланишида кучли илдиз тизимини таъминлайди.

Илдиз касалликларидан (фузариоз, вертициллёз, қора оёқча ва ҳ.к) ҳимоя қилади.

Қишлоқ хўжалиги экинлари: бошоқли ва техник экинлар, иссиқхоналар, кўчатхоналар экинлари, мевали дарахтлар ҳосилдорлигини 20-40%га оширилишига ёрдам беради.

БИРГАЛИКДА СОҒЛОМ МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРАМИЗ!

15 ЙИЛЛИК ЎЗГАРМАС СИФАТ!

Марказий Осиёда ягона бўлган биологик препаратлар ишлаб чиқарувчи: "Anguzal Agroservis" компанияси.

Телеграмда саволлар учун:
@anguzal манзилига ёзинг.

Бош офис манзили: Тошкент шаҳри, Олтин водий кўчаси, 1-уй.

📍Локация: https://t.me/AnguzalAgroservis/2259

Компания телефонлари:
+998994300064
+998941150064

Телеграмд
аги расмий каналимиз:
@AnguzalAgroservis
Телеграм
даги мулоқот учун гуруҳимиз:
@AnguzalAgroserv
is_guruhi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚡️ҚЎШНИ ҚОЗОҒИСТОН: Фермер пахта нархининг пастлиги ва монопол заводлар ҳақида...

🔹Бугунги курс: 1 тенге=26,19 сўм.


Фермерларимизнинг 1-рақамли канали:
FERMER.UZ


⚡️2025 ЙИЛДА СОЛИҚ СИЁСАТИ: Ер солиғининг базавий ставкалари ва дизель ёқилғиси учун акциз солиғи 10 фоизга оширилади ҳамда бошқа кутилаётган ўзгаришлар...

Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бюджетнома лойиҳасида 2025−2027 йилларга мўлжалланган солиқ сиёсатининг асосий йўналишларини тақдим этди.

2025 йил учун даромад солиғи (15 фоиз), жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (12 фоиз), ижтимоий солиқ (бюджет ташкилотлари — 25 фоиз, бошқалар — 12 фоиз), айланмадан солиқ бўйича амалдаги ставкалар сақланиб қолади. Шунингдек, автомобилларнинг мамлакат бўйлаб транзити учун йиғим ва спиртли ичимликларни сотиш ҳуқуқи учун йиғим ҳам ўзгаришсиз қолиши кутиляпти.

Бундан ташқари, ҚҚС (12 фоиз), қишлоқ хўжалиги ерлари учун ер солиғи (0,95 фоиз), юридик шахслар учун мол-мулк солиғи (1,5 фоиз), қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқ етиштириш учун фойдаланилган сув ҳажмига солиқлар (100 сўм) ставкалари ҳам ўзгаришсиз қолдирилмоқда. Шунингдек, ҳисоблагичлар ва сувни тежовчи технологиялар мавжуд бўлмаганда тарифга 1,1 баравар оширувчи коэффициент қўлланиши кутилмоқда (ҳозирда 1,5).

1 апрелдан нефть маҳсулотлари (бензин, авиакеросин, дизель ёнилғиси, экологик тоза дизель ёнилғиси), двигатель мойлари ҳамда суюлтирилган ва сиқилган газга акциз солиғини 10 фоизга ошириш режалаштирилган, бу «уларнинг чакана нархларига сезиларли таъсир кўрсатмайди», дейилади лойиҳада.

1 январдан маҳаллий бюджет даромадларини ошириш мақсадида юридик ва жисмоний шахсларнинг турар ва нотурар кўчмас мулк объектларига солинадиган мол-мулк солиғи ставкалари 10 фоизга индексация қилинмоқда (Кенгашлар 0,5 гача пасаювчи коэффициент қўллаши мумкин).

Шунингдек, юридик ва жисмоний шахслар учун ер солиғининг базавий ставкаларини 10 фоизга ошириш кўзда тутилган.

2023 йилда жорий этилган айланмадан олинадиган қатъий солиқ ставкаларини ошириш режалаштирилганди, улар 2026 йил 1 январгача амал қилади (бунгача улар муддатсиз жорий қилинганди).

Йирик солиқ тўловчилар тоифасидаги юридик шахслар учун ҚҚСнинг жами суммаси ўрнини тезлаштирилган тарзда қоплаш тартибини (7 кун) умумий тартибга (30 кун) ўтказиш таклиф этилмоқда. Солиқ тўловчилар тоифасидан қатъи назар, ҚҚС бўйича салбий фарқ суммасининг барча солиқ тўловчилар учун бир хилда қоплаб берилиши таъминланади. Бундан ташқари, йирик солиқ тўловчилар товарларни импорт қилишда ҚҚС суммасини ўзаро ҳисобга олиш бўйича қўшимча имкониятини сақлаб қолади, дейилади
хабарда.

🟢🟢🟢

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ


⚡️РАСМИЙ МУНОСАБАТ: Кеча қамоққа олинганлиги хабар қилинган Қашқадарёлик фермер муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат эвазига озод қилинди.

Қашқадарё вилояти Прокуратурасининг кеча, 31 октябр куни берган хабарига кўра, ҳақиқатдан ҳам Нишон туманидаги “С.Н” фермер хўжалиги раҳбари Б.А. ва “И.Н.” фермер хўжалиги раҳбари Ш.Ш.га нисбатан 11.10.2024 йилда Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

🔹Каналимизда бу ҳақда кеча ҳавола қилинган хабар:
https://t.me/fermer_uzbekistan/7630

Таъкидланишича, жиноят иши қўзғатилишига “S.Н.” фермер хўжалиги раҳбари Б.А. АТБ “Агробанк” Нишон филиали билан тузилган кредит шартномасига асосан пахта ҳом-ашёси етиштириш мақсадида ажратилган 371 млн. сўмлик имтиёзли кредит маблағларининг 162 млн. сўмини талон-торож қилганлиги сабаб бўлган.

Иш бўйича 29.10.2024 йилда “S.Н.” фермер хўжалиги раҳбари Б.А.га айблов эълон қилиниб, "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақида ЖИБ Нишон тумани судига илтимоснома киритилган.

Айбланувчи Б.А. томонидан етказилган зарар тўлиқ қопланганлиги сабабли 31.10.2024 йилда суд томонидан муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақидаги тилхат эҳтиёт чораси қўлланилган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда, дейилади
хабарда.

🟢🟢🟢

Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ

20 last posts shown.