ЭЪЛОН! ✅
Жорий йилнинг 8 май куни, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ҳамда Грузиянинг
Educational Management Park LLC Компанияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик
Меморандуми имзоланган эди. Меморандумга мувофиқ,
Educational Management Park LLC Компанияси
Chicago-Kent College of Law, (Иллинойс технология институти қошидаги етакчи Америка ҳуқуқ мактаби) Америка Ҳуқуқ Мактаби
(School of American Law) билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси адвокатларига
75% ва
100% гача бўлган стипендияларни ўз ичига олувчи иккита ўзаро боғланган LL.M (магистратура) ўқув курсларида таҳсил олиш имкониятини тақдим этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси эса Меморандумга мувофиқ, мазкур ўқув курслари тўғрисида улар тақдим этган маълумотларни Ўзбекистон Республикасида фаолият юритувчи адвокатлар ўртасида тарқатиш мажбуриятини олган.
Ушбу ўқув курсларига қабул 1 декабрь кунига қадар.
Ўқув курслари 2025 йил январь ойида бошланиши маълум қилинади.Қуйидаги файл орқали ўқув дастури хақидаги батафсил маълумотларни рус тилида ўқиб танишиб чиқишингиз мумкин. Бундан ташқари, Educational Management Park LLC Компанияси вакиллари билан ҳам боғланиб қизиқтирадиган саволларга жавоблар олишингиз мумкин.Маълумот учун: Вазира Эсановага 94 670 08 15 мурожаат қилишингиз мумкин.
👉
ҳавола|🌐
Paruz.uz |🔵
Facebook |