Фарғона шаҳрининг “Нодирабегим” маҳалласи А. Навоий кўчаси 70-уйда жойлашган ётоқхона фуқаролар учун тиббий кўрик ва меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Ушбу тадбир аҳолининг соғлигини текшириш ва бандлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилди.
Тиббий кўрик доирасида малакали шифокорлар томонидан фуқаролар чуқурлаштирилган тиббий текширувлардан ўтказилди. Аҳолининг умумий саломатлигини яхшилаш, касалликларни олдиндан аниқлаш ҳамда профилактик чоралар кўриш бўйича тавсиялар берилди. Шунингдек, махсус тиббий маслаҳатлар ва бепул дори воситалари тақдим этилди.
Меҳнат ярмаркаси эса ишсиз фуқаролар учун янги иш ўринлари тақдим этиш ва уларни иш билан таъминлаш мақсадида ўтказилди. Ярмаркада Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ЖХХ Пробация бўлими ҳисобида турган 18 нафар шахслар иштирок этиб, улардан 2 нафари иш билан таъминланди.
Фарғона шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:👇
Web sayt|Telegram|YouTube|Facebook