Ҳар 5 нафар судьянинг бири қонунбузар бўлиб чиқмоқда ёхуд Судьялар олий кенгашига ойна‼️
Судьялар олий кенгашининг 2024 йилги фаолиятига доир Ахбороти алоҳида тўплам шаклида нашр этилди.
Унга кўра, 2024 йилда судьяларга нисбатан 718 марта хизмат текшируви ўтказилган, бунинг натижасида 506 та интизомий иш қўзғатилиб, 274 нафар судья турли интизомий жазога тортилган.
Тизимда 1526 нафар судья ишлаётгани инобатга олинса, рақамлар кўп эмасми, жаноблар?
274 нафар судьянинг интизомий жазога тортилгани бу ҳар бешта судьядан биттаси қовун тушираётганини кўрсатади.
Таниш-билишчилик, юзидан ўтолмаслик ва бошқа сабаблар билан интизомий жазодан қутилиб қолганлар ёки хатоси катта бўлса-да, жазо олиш ўрнига “муҳокама билан чекланиш” натижасида сувдан қуруқ чиққанлар бу ҳисобга кирмайди.
Реал ҳолат Кенгаш эълон қилган статистикадан ҳам ёмон.
Шуми профессионал, ҳалол ва пок кадрлар жой-жойига қўйилаётгани?
Ўзбекистон фуқароларининг одил судловга бўлган ҳуқуқини беками кўст таъминлаши керак бўлган қозиларимиз аҳволи бу бўлгандан кейин, процесс иштирокчиларининг дод-войлари нега ОАВга чиқиб кетаётганидан ҳайратланмаса ҳам бўлади.
Агар одил судлов билан боғлиқ муаммо бўлмаганида деярли 99 фоиз ҳолатда барчаси СУД процессларида рози-ризочилик билан ишлар якунланган бўларди.
Шу сабабли, Администрация ва Парламентдан ҳолатни назоратга олишини ҳамда халқимизни одил судъялар корпуси билан таъминлашда кўмак сўраймиз.
Obuna bo'ling👇👇👇
📱
t.me/fact_life_uz