💫 Ардоқли шоиримиз Эркин Воҳидов ноиб сифатида Олтиариқдаги бир учрашувга келганида, сайловчилардан бири маҳаллада ичимлик суви масаласи яхши эмаслигидан шикоят қилди. Эркин ака «сизларда умуман сув йўқми», деса, «борликка бор-у…» деб, «қувур керакми» деса, «қувур етарлику-я…» деб мужмал-мужмал жавоб қайтара бошлади. Тоқати тоқ бўлган Эркин ака: «Дадил гапираверинг, ё бирон-бир ташаббусингизга кимдир тўсқинлик қиляптими», деб сўраган эди, арзгўй: «Бизни-ку биров «кишт» дегани йўғ-у, ишни барибир у ёққаям, бу ёққаям силжитолмай турибмиз-да», дея яна дудмалланди.
Бу гапдан кейин, шахматнинг ашаддий мухлиси бўлган Эркин ака енгил нафас олиб, деди:
– Мана энди тушундим. Пот вазиятга тушиб қолдим демайсизми, азизим?
✍
Анвар Обиджон, "Олтиариқ ҳангомалари"👇👇👇
🌐 www.facebook.com/evohidov
🌐https://t.me/erkinvohidovijodi
🌐 www.erkinvohidov.com