🧘♀️Ички боланинг овозига қулоқ солинг.
✨Ҳар биримизнинг қалбимизда болаликда шаклланган “ички бола” яшайди. У бизнинг орзуларимиз, қўрқувларимиз ва ҳис-туйғуларимизни акс эттиради. У билан боғланиш ўзимизни янада яхшироқ тушуниш ва бахтли ҳаёт кечириш учун жуда муҳим.
📌Ички болангиз билан тил топишиш учун:
1️⃣ Болалик хотираларини эсланг: Ёшликда нимадан қўрқардингиз? Нималар сизни қувонтирган эди?
2️⃣ Ҳис-туйғуларингизни тушунишга ҳаракат қилинг: Ички овозингизни тинглаб, ўзингиз билан очиқ суҳбат қуринг.
3️⃣ Орзуларингизни қайта тикланг: Болаликдаги амалга ошмаган қизиқишларингизни қайта синаб кўринг.
4️⃣ Ижодкорликни ривожлантиринг: Расм чизинг, ёзинг ёки мусиқа эшитинг – ички болангизга эркинлик беринг.
5️⃣ Медитация қилинг: Ўтмишдаги қувончли лаҳзаларни қайта яшаб, ички болангизни тинчлантиринг.
6️⃣ Ўзингизни қабул қилинг: Ўтмишдаги хатоларингиз сабаб ўзингизни айблайверманг. Сиздаги айни пайтда мавжуд ҳамма нарсани борича қабул қилиб, миннатдорлик ичида яшанг.
🐰Ички болангизни маҳкам қучоқлаб, унга шундай денг:
➖ Мен сени яхши кўраман!
➖ Сени борингча қабул қиламан!
➖ Орзуларинг учун мен масъулман, барчасини амалга ошириш учун қўлимдан келгунича ҳаракат қиламан!
➖ Яхшиям борсан, сен билан фахрланаман!
⁉️Зуничкалар, ички болангизни қучоқлаганда нимани ҳис қилдингиз?