🔋ЭНЕРГИЯГА БОЙ АЁЛЛАР


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Psychology


☝🏻Бу каналда руҳан ўсасиз
⚡️Ҳаётингизнинг янги босқичига чиқасиз!
📚Кунлик мотивацион постлар, китоблар ва маълумотлар

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Psychology
Statistics
Posts filter


Ўтмиш, ҳозир ва келажак.

Кунларнинг бирида, учта донишманд йиғилиб инсон учун ўтмиш, ҳозир ва келажакдан қайси бири энг муҳими эканлиги ҳақида баҳслашишди. Улардан бири ўзига ишониб гап бошлади:

— Мен ўтмишим сабаб шу даражага етдим. Ўтмишда нима ўрганган бўлсам, улар ҳозиргача эсимда. Ўзимга ишонишимнинг сабаби ҳам тажрибаларим, улар сабаб ўша ишларни қайта қилиб кўришдан қўрқмайман. Доим мен таниган инсонлар билан мулоқот қиламан ёки уларга ўхшашини қидираман. Ҳозир сизларга қараб туриб, фикрларимга қарши чиқишингизни кутяпман чунки, биз аввал ҳам кўп марта баҳслашганмиз. Сизлар билан ҳеч қачон келишолмаганмиз!

— Бунақаси кетмайди, — деди иккинчиси, — агар сен ҳақ бўлсанг, инсон ўргимчакка ўхшаб одатлари тўрига ўралиб қолган бўларди. Инсонни унинг келажаги яратади! Ҳозир мен нималарни билишим умуман муҳим эмас – мен фақат келажакда керак бўладиган нарсаларни ўрганаман. Мен ўтмишимдан эмас, келажакдаги мақсадларимдан келиб чиқиб ҳаракат қиламан. Менга янги инсонлар билан танишиш жуда ёқади. Сизлар билан суҳбатлашиб маза қиляпман, чунки тез орада суҳбатимиз қизиб, баҳслашиш учун янги мавзулар топишимизни олдиндан ҳис қиляпман.

— Иккингиз ҳам адашдингиз, — дея гап бошлади учинчи, — ўтмиш ҳам, келажак ҳам фақат бизнинг ҳаёлимизда мавжуд. Ўтмиш йўқ – у аллақачон ўтиб кетган. Келажак ҳақида гапирмасаям бўлади. Ўтмишни эсласангиз ҳам, келажакни орзу қилсангиз ҳам, фақат ҳозирги замонда бирор нарса қилишингиз мумкин. Фақат ҳозирги ҳаётингизни ўзгартиришга имконият бор – ўтмишга ҳам, келажакка ҳам таъсир қила олмайсиз. Фақат ҳозир бахтни ҳис қилишингиз керак: ўтмишдаги хотираларни эслаш – қалбни оғритади, келажакдаги бахтни кутиш эса – хавотирга солади.

Ўтмиш бу аллақачон ўтиб кетган поезд…
Келажак шунчаки хомхаёл, амалга ошадими йўқми номаълум…
Ҳозир эса бу ҳаётнинг сизга берган туҳфасидир!

Гўзаллар! Ўтмишдан тажриба олиб, келажакка умид билан қараб, ҳозирги кун билан яшанг!

12.4k 0 152 13 408

😅 Фақат охиригача ўқинг! Бу фикрларга қўшиласизми?

• Аёлларнинг ўзларини эркакка тенглаштиришлари — ахмоқлик.
• Улар эркакдан анча устундирлар.
• Чунки аёлга нима берсангиз, улар уни ортиғи билан сизга қайтаради.
• Агар сиз унинг танасига уруғ берсангиз, сизга уни фарзанд қилиб қайтаради.
• Агар сиз аёлга уй қуриб берсангиз, сизга уни шинам маскан қилиб қайтаради.
• Агар сиз унга масаллиқлар берсангиз, у сизга таом беради.
• Агар сиз унга биргина табассум ҳадя қилсангиз, у сизга бутун юрагини тортиқ қилади.
• Аёл зоти ўзига берилган ҳар қандай нарсани кўпайтиради ва мўл-кўл қилади.
• Шу сабабли агар унга бирорта ифлослик қилсангиз, бир умрга етгулик гап-сўзни қабул қилиб олишга тайёр туринг...😁


✍️ Вилльям Голдинг (Британиялик ёзувчи 1911-1991)

25.2k 2 902 82 1k

Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🤩Зўўўр кайфият билан катта лойиҳа стартига тайёрланаяпмиз, қизлар!

😎”QIZIL POMADA”дан яқинда кутилмаган янгиликлар бўлади!🔥

25.7k 0 33 15 265

Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram

32.2k 0 20 38 756

💔 Қалбингизни эритиб юборадиган ҳикоя...

Қизалоқ қўлида икки дона олмани стол устида юмалатиб ўйнаб ўтирарди. Онаси қизининг ёнига ўтириб, бошини силади: «Қизим, шу икки олмангдан бирини менга бееееер»

Қизалоқ бир неча сония онасига қараааб турди-да, ўнг қўлидаги олмани шартта тишлаб олди, кейин чап қўлидагини ҳам тишлаб кўрди...

Онанинг бирдан ранги ўзгариб кетди. Унинг юзида араз ифодаси пайдо бўлди.

Олма бўлагини чайнаётган қизалоқ ўнг қўлидаги олмани онасига узатди: «Ойи, мана бунисини олсангиз бўлади, буниси-чи наргисига қараганда ширинроқ экан!»

Қизининг ўнг қўлидан олмани оларкан, онанинг устидан кимдир муздек сув қуйиб юборгандек бўлди...

Ёшингиз қанча катта ёки тажрибали бўлса ҳам, ҳеч қачон ўзгалар устидан шошилиб ҳукм чиқарманг!

Сизга нотўғри бўлиб туюлаётган вазият, хато қилгандек туюлаётган инсонлар аслида, бошқача бўлиши мумкин...

53.6k 1 356 53 973

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
☁️ Оламнинг иккинчи қаватидаман… ❤️
(Швейсариядан салом, қизлар!)

Булутлар устида ўтириб,
Юракда сукунат, нур ичра роҳат.
Осмон қучоғида эркаланаман,
Ердан узоқда, Худога яқин.

Бўшлиқ ва ёруғлик, орзулар гўё,
Булутлар ичида бир сирли дунё.
Ҳисларим учмоқда осмонлар сари,
Шу лаҳза абадий қолсайди ёдимда…

(Шеърни сунъий интеллект ёзди 😃😁 қалей сизга бундай ижод??? Бомбача а? 😎)

#switzerland #швейцария #switzerland🇨🇭

46.5k 0 183 141 1.4k

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
☝🏻”Аёл аёлга душман, кўра олмаслик…ҳасад кучли бўлади”- деганларни кўп кўрамиз😅

⁉️ Сизнингча, аёл аёлга ростдан ҳам дўст бўла олмайдими? Сизда-чи, яқин дугонангиз борми?

39.4k 0 59 146 402

🧡Сизнинг кайфиятингизга салбий таъсир қиладиган ҳар қандай янгиликлардан узоқроқ бўлинг!

✉️Интернет орқали деярли ҳар куни негатив янгиликларни ўқиймиз…

📌Бу маълумотлар бизнинг онгости ҳолатимиз ва кайфиятимизга ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди.

💬Тасаввур қилинг, тонгда янги онлайн бизнес бошлашга катта мотивация билан уйғонган инсон, инстаграмда иши ўхшамаган блогернинг тушкун ҳолатини кўриб, “менда ҳам ўхшамайди…”- деган фикрга келмайдими?

💜Табиий офатлар, оғир касалликлар, қотиллик… ўқиган инсон позитив энергетикасини ўзи билмаган ҳолда тарк этиб бораверади. Бу эса унинг шахсий ҳаётига ва иш коэффициентига таъсир қилади.

😍 Шундай экан, келинг, яхшиси @energiyaga_boyayollar ни ўқинг!
😘 Биласиз,
биз сизга ёмонини раво кўрмаймиз.
🤗 Эрта-ю кеч сизга кун давомида фақат позитив кайфият ва ғойибона меҳр бериш ҳаракатидамиз.

43.8k 0 191 24 442

🥳 Янгиликларга тайёр туринг!

Сиз учун тез орада зўўўўр бир лойиҳа тайёрлаяпмиз, қизлар! Шунга камнамо бўлиб қолаяпмиз баъзан😅 (Мегапроект қилиш осонмас-да!)

🙃 Лекин бу лойиҳани тайёрлашда сизнинг ёрдамингиз ва фикрингиз ҳам жуда муҳим бизга


https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSem5dYmRhai_EyrZm0t94_OdjwputrddloIRxb7ryecXjRErw/viewform?usp=sharing

☝🏻☝🏻☝🏻

🤗 3-4 дақиқа вақтингизни қизғанмай, мана шу сўровномани тўлдириб беринг, зуничкалар! Бу орқали янги лойиҳамиз учун сиздан керакли фидбеклар оламиз.


🎉Қолаверса, сўровномани энг яхши тўлдирган қизлар орасидан 10 та қиз билан боғланиб, онлайн суҳбат ҳам қурамиз😘

44.3k 0 22 84 303

Чой мазасининг ярми бирга чой ичаётган одамга боғлиқ!

Кечки овқатни ким билан қилдингиз?
Суҳбатлашишга, шошмасдан тугаётган кунни сарҳисоб қилишга улгурдингизми?

38.2k 0 173 78 507

Ойижон, фаришталар учади-а?
➖Ҳа, қизим, учади
➖Дадам қўшни аёлни “фариштам” деб чақирди, у қачон учади?
➖Ҳозир, 10 дақиқада учади!


😁 Яхши кайфиятга тўла бўлсин якшанбангиз!
🤗 Ҳар бирингизни қаттиқ яхши кўрамиз, қизлар
…😘

63.4k 0 898 62 1k

♥️Бола эдим. Онамга:
— Дарахтга чиқаман, ёрдам беринг,- дедим.
— Биров чиқариб қўйган жойдан тушолмайсан, қулайсан — дедилар онам.
Бир умр буни унутмадим...



P.S.: Шунинг учун ҳеч бир муваффақиятга ўзгаларнинг ёрдами билан эришманг! Ўз кучингиз билан етинг!

61.5k 0 477 16 980

Нозанин кечки овқатни сузаётганида қаттиқ чарчаганини ҳис қилди.  «Қорним очди, шекилли», -деб ўйлади.
Таом дастурхонга сузилди... Қайнонаси «Яхши қайнамабди. Тузи ҳам паст. Бундан кейин эътиборлироқ бўлинг!», -деди. Дили оғриди, индамади... Дастурхон устида қайнонаси билан тортишишни эп билмади ўзига. "Хўп бўлади, ойижон! Келаси сафар эътиборлироқ бўламан!" -деди.

Болаларини овқатлантирди. Идиш-товоқларни ювди. Қизлари ёйиб ташлаган ўйинчоқларини йиғиштирди. Толиқди... Эртага мактабда 6 соат дарси бор. Бир талай дафтар текшириши керак ҳали... Болаларини эртак айтиб ухлатгач, иш столигa ўтирди...

Дафтарларни текшираётиб, кўзи юмилиб кета бошлади...
Кимдир елкасига енгил кўрпа ташлаганини ҳис қилди. Кўзини очди. Эри келибди...
-Ассалому алайкум, қачон келдингиз? Овқат сузайми?- сўради Нозанин

-Чарчабсан-а? Ўзим сузиб ейман. Сен жойингга кириб, дам ол.

-Йўғ-е, ўзим, - ошхона томон юрди у.

-Қўлинг бирам ширин, Нозам! Ҳеч қайси ресторанда бу мазани тополмайман.


Аёлнинг кўнгли ёришди. Иштаҳа билан овқатланаётган турмуш ўртоғига тикилиб, чарчоқлари ҳам тарқаб кетганини ҳис қилди.

Кун бўйи тинмаган, ҳориган вужудига бир чимдим меҳр орқали бир дунё қувват кириб келганди... Эрининг бир оғиз сўзи ун
га олам-олам куч бергандек бўлди...

🥹Шунақа меҳрибон, аёлини тушунган эркакларнинг борлиги - оилаларимизнинг бахт сири!

48.1k 1 1k 96 1.9k

⚡️ЁМОН БЎЛМАЙДИ!

Супургини тик қилиб қўйса;
➖Меҳмон кетгандан кейин орқасидан супурилса;
➖Қалампир, супирги каби нарсаларни қўлдан қўлга берса;
➖Олдидан қора мушук кесиб ўтса;
➖Остонада кўришилса ёки ўтирилса;
➖Чап қовоқ учса; Чап кафт қичиса;
➖Хўроз бемаҳал қичқирса;
➖Бир кунда икки келин туширган ҳовлига иккала келин бир вақтда, битта дарвозадан кириб борса;
➖Дуо қилинаётганда дастурхон устида қалампир ёки пичоқ турган бўлса;
➖Ҳовлига мажнунтол экилса;
➖Анжир дарахтининг ўтини ёқилса;
➖Биров тишлаган нарсани еса;
➖Пиёладаги чой тугамасдан, устига чой қуйилс
а...

✖️ҲЕЧ НАРСА БЎЛМАЙДИ!

Яна қандай ирим-сиримлар қулоғингизга чалинган? 😁Комментларда ёзинг!

55.3k 1 453 281 581

06:⁰⁰ — организмни уйғотиш учун кортизол даражаси ортади; 
07:⁰⁰ — мелатонин ишлаб чиқариш тўхтайди; 
09:⁰⁰ — жинсий гормонларни энг юқори ишлаб чиқарилиш вақти; 
10:⁰⁰ — ақлий фаоллик чўққиси;
12:⁰⁰ — ҳаракатларни мувофиқлаштиришни энг яхши даражаси;
15:³⁰ — энг яхши реакция вақти;
17:⁰⁰ — юрак-қон томир тизими ва мушаклари эластиклигини энг яхши вақти; 
19:⁰⁰ — энг юқори қон босими ва энг юқори тана ҳарорати; 
21:⁰⁰ — мелатонин танани уйқуга тайёрлаш учун ишлаб чиқарилади; 
22:⁰⁰ — овқат ҳазм қилиш тизими иши тинчланади, чунки тана уйқуга тайёрланади; 
02:⁰⁰ — энг чуқур уйқу; 
04:⁰⁰ — энг паст тана ҳарорати.


⁉️СИ
З ҲАР КУНИ СОАТ НЕЧИДА УЙҒОНАСИЗ?

64.6k 1 1.1k 173 505

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
😅 Кўчада куз… “QIZIL POMADA”да эса ҳамиша баҳор…

😁 Бундан кейин табассум қилмаган ва рақсга тушмаган одамни офисга киритмаймиз деб келишиб олдик

60.3k 0 131 112 926

🤍 Бахтли муносабат қоидалари:

📌 Сизнинг муносабатларда ҳиссангиз бўлиши керак. Жуфтингиздан тинмай эътибор, меҳр ва севги талаб қилгандан кўра, ўзингиз ҳам ташаббус кўрсатинг. Сиз унга меҳр ва эътибор берсангиз, ана ўшанда эркак сизга эмоционал боғланишни бошлайди.

📌Миннатдор бўлиш учун сабаблар топинг. Жуфтингиз ҳаракатларини таҳлил қилманг ва ундан айб, хато изламанг. Аксинча, унга миннатдор бўлишингиз керак бўлган нарсаларга эътибор беринг. У сизга катта совғалар қилмас, лекин яхши суҳбатдош ва сизни тушунган инсон бўлиши мумкин. Шу томонини қадрланг...

📌 Ростгўй бўлинг. Жуфтингиздан хафа бўлсангиз, унга ниманидир айтмоқчи бўлсангиз, эмоцияларингизни яширманг. Айтайлик, фарзандларга нисбатан муносабати сизга ёқмаяпти. Буни ичингизга ютиб, оғир тош қилиб олиб юрманг. Ўтиринг ва хотиржам гаплашиб олинг!

59.3k 0 310 45 491

😅Аёлларни бахтли қилиш йўллари:

01. Сочларини сила;
02. Эркала;
03. Кўзларини ичига қара;
04. Келажаги учун чиройли режалар ўйла;
05. Сухбатлаш;
...
24. Ўп; Қучоқла
25. Уни девоналардек яхши кўр;
26. Уришсанг, қулоғига пичирла;
27. Оёқларини массаж қил;
...
1001. Бир кунда энг ками 7 марта узр сўра;
1002. Ҳар доим уни эшит;
1003. Чарчаган пайт овозингни кўтарма;
...
6789. Машина олиб бер;
6790. Соат олиб бер;
6791. Узук олиб бер;

😎Эркакларни бахтли қилиш йўллари:

01. Қорнини тўйғаз;
02. ТВ пултини қўлига бер;
03. Ёнида жим ўтир.

😁РОСТДАН НЕГА ШУНАҚАМИЗА, ҚИЗЛАР?

59.6k 0 1.9k 122 1.3k
20 last posts shown.