ҲАЛОЛ ЛУҚМА
Бир мамлакатда подшо жуда ҳам тез ўзгараркан.Чунки мамлакат аҳолиси тақводор бўлиб, сал адолат бузилса қилган дуолари қабул бўлар ва адолат тикланаркан. Одамлардан бири «Агар мен подшо бўлсам , ўлгунимча тахтда ўтираман»,- дебди. Дўстлари уни кулги қилибдилар. Иттифоқо ўша одам подшоҳ бўлибди. Тахтга ўтириши билан «Ҳамма саройга биттадан тухум олиб келсин»,- деб амр қилибди. Амр ижро бўлгач эса, пешин чоғида «Ҳамма ўзи олиб келган тухумини олиб кетсин»,- деб фармон берибди. Одамлар ўзлари олиб келган тухумни таний олмай адашишибди. Оқибат шу бўлибдики,ҳамма ўзининг тухуми қолиб ўзгаларникини олибдилару луқмаларига шубҳа аралашибди.Шундан сўнг уларнинг дуолари ҳам қабул бўлмайдиган бўлибди. Подшоҳ эса то ўлгунича тахтдан тушмабди.
Қиссадан ҳисса шуки, фақат ҳалол луқмагина мамлакатни обод қила олади.
#Ибрат
БИЗГА ҚЎШИЛИНГ👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFKJlHnNSStcXDOglA