Билиб олинг!
❗️
ЖАРИМА БАЛЛАРИНИНГ ИШЛАШ МЕХАНИЗИМИ ҚАНДАЙ?⚡️Янги қабул қилинган қонунга кўра мутлақо янги тизим –
“жарима баллари” жорий этилмоқда. Ижтимоий тармоқларда ушбу янгиликни
нотўғри талқин қилиш ҳолатлари ҳам кузатилмоқда.
❌
Ёдда тутинг жарима баллари йўл-харакати соҳасидаги барча қоидабузарликларга
нисбатан қўлланилмайди.
💡
Масалан:📌йўлнинг қатнов қисмидаги чизиқлар билан белгилаб қўйилган талабларга риоя этмаслик (йўл полосасини босиш);
📌хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларини бузиш;
📌телефондан фойдаланиш ва бошқалар
❌Шу каби қоидабузарликлар
неча марта содир қилинса ҳам ҳам
БАЛЛ ҲИСОБЛАНМАЙДИ.
⚡️
ЯНГИ ТИЗИМ ЖУДА ОДДИЙ.☝️Қонун билан
фақат 14 та қўпол ҳуқуқбузарлик учун жарима бали белгиланмоқда (бу Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида белгиланган).
💡
Булар қуйидагилар:1. 125-модда 3-қисми — ҳайдовчиларнинг тормоз тизимида, руль бошқарувида ёки уловчи қурилмада носозлиги бўлган ёхуд тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситаларини бошқариши;
2. 125-модда 5-қисми — Фойдаланиши ман этилган транспорт воситаларини, давлат рақам белгиси ўзбошимчалик билан ечиб олинган транспорт воситаларини бошқариш;
3. 126-модда — кўзгусимон ва (ёки) туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали, шунингдек теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қопламали транспорт воситаларидан фойдаланиш;
4. 127-модда 1-қисми — Товуш сигналини сабабсиз бериш, транспорт воситаларига уни ишлаб чиқарган корхона назарда тутмаган товуш чиқарувчи ва ёритувчи қурилмаларни ўрнатиш;
6. 128-3-модда — белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юбориш;
7. 128-4-модда 2-қисми — светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан ўтиш;
8. 128-5-модда — халақит бериш ёки авария ҳолатини юзага келтириш, йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиш;
9. 128-6-модда —ҳайдовчиларнинг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши;
10. 128-8-модда — одам ташиш қоидаларини бузиш;
11. 128-9-модда — қувиб ўтиш қоидаларини бузиш;
12. 129-модда — йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиш;
13. 130-модда — темир йўлнинг ўтиш жойларидан ўтиш қоидаларини бузиш;
14. 137-модда 1-қисми — йўл-транспорт ҳодисаси қатнашчиларининг белгиланган қоидаларни бузган ҳолда ҳодиса юз берган жойдан кетиб қолиши.
✅ДЕМАК, фақатгина мана шу 14 та ҳуқуқбузарлик учунгина
БАЛЛ ҳисобланади. Қолган ҳар қандай йўл ҳаракатига доир қоидабузарлик учун
БАЛЛ ҳисобланмайди.
⚡️
ХИСОБЛАШ:✅юқоридаги қоидабузарлик содир этилганда, ҳайдовчи жавобгарликка тортилади ва унга жарима бали берилади;
✅улар бир йил давомида 12 баллдан ошса – суд тартибида қоидабузар камида 6 ойга автотранспорт бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилади;
✅ҳар бир қоидабузарлик учун кўпи билан 2 балл берилади ва у бир йил сақланади;
✅тўпланган ҳар бир алоҳида балл бир йилдан кейин кучини йўқотади.
❗️Жарима балларининг
аниқ миқдори ва уларни қўллаш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
🌐
Telegram || 👥
Facebook