EFFECT.UZ|LIVE


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


🌐 EFFECT.UZ сайтининг расмий Telegram канали
Мурожаат учун 👉 @effectuzbot
O'zbekcha 👉 @effectuzofficial
Ўзбекча 👉 @effectuz_live
Sport 👉 @effectuzsport
Сайт: www.effect.uz
Реклама 👉 @uzoqdaman
+998 97 966 32 32

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Тошкентда белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаётганларга қарши рейдлар бошланди

Пойтахт ҳокимлиги маълумотига кўра, оммавий рейдлар ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.

Белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаганларга нисбатан амалдаги маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунларга мувофиқ жазо чоралари қўлланади.

Ҳокимият аҳолини қоидаларга риоя қилишга, атроф-муҳитни ҳурмат қилишга ва шаҳарнинг ифлосланишига йўл қўймасликка чақирмоқда.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макрон Елисей саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шарафига давлат қабул маросимини уюштирди.


Одилжон Абдуқаҳҳоров “Ўзбекконцерт” раҳбарлигига қайтди

У 2017-2020-йилларда ҳам “Ўзбекконцерт”га раҳбарлик қилган.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Фарғонада нарколаборатория фош этилди

Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизматининг ахборот хизмати маълум қилди.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
«Дилбарим»: Озода Нурсаидованинг клипини суратга олишда актрисани автомобил босиб кетган

2024 йилнинг 7 ноябр куни хонанда Озода Нурсаидованинг «Дилбарим» қўшиғи учун клип суръатга олиш жараёнида бахтсиз ҳодиса юз бериб, актриса Сабрина Жабборовани автомобил босиб кетган. Бу ҳақда актрисанинг ўзи ижтимоий тармоқларда маълум қилган.

Сабринага кўра, Mercedes-Benz G-класс (“гелик”) бошқарувида вояга етмаган бошқа актриса С.М. бўлган. У ҳам клипда суръатга тушаётган бўлган.

«Вояга этмаган актриса оператор ва режиссёр Ш.М. нинг кўрсатмаси билан газ педалини босган, бироқ ўша пайтда машина бошқарувини йўқотган. Машинанинг ғилдираклари Сабрина устидан икки марта ўтиб кетди: олдинги ғилдираги бутунлай унинг устидан ўтган, орқа ғилдираги эса қизнинг устида айланиб кетган. Воқеа натижасида Сабринанинг тос суяги синган, бошқа аъзолари оғир жароҳат олган», – дейилади Жабборованинг Instagram'даги саҳифасида қолдирилган маълумотда.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Жиззах ва Наманган ҳамда Тошкент шаҳрида қарийб 195 минг қалбаки АҚШ долларининг муомалага киритилиши олди олинди


Бош прокуратура коррупциявий жиноятлар ҳақида "1161" рақамли “Ишонч телефони” ёки @bpantikoruz_bot телеграм боти орқали хабар беришга чақирмоқда.

Мурожаат тезкорлик билан кўриб чиқилади, унга қонуний муносабат билдирилади.

"Сизнинг хавфсизлигингиз тўлиқ кафолатланади", — дейилади хабарда.


Президент администрацияси маҳаллий автомобиллардан фойдаланишга ўтмоқда

Президент администрацияси қимматбаҳо «иномарка»лардан бутунлай воз кечиб, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган автомобиллардан фойдаланишга ўтишни бошлагани айтилмоқда.

Чет элда ишлаб чиқарилган қимматбаҳо автомобилларнинг барчаси босқичма-босқич «E-auksion» электрон савдо тизими орқали сотувга қўйилади.


Ҳиндистон ҳукумати бир нечта дарёларни бирлаштириб, “мегадарё” яратишни режалаштирмоқда

Ҳукумат бу орқали сув тақчиллиги ва қурғоқчилик муаммосини бартараф этишни режалаштирмоқда, аммо маҳаллий аҳоли бу лойиҳага қарши.

2024 йил декабрида Ҳиндистон ҳукумати “мегадарё” қурилишини бошлади. У Кен ва Бетва дарёларини бирлаштириб, қурғоқчиликдан азият чекаётган ҳудудда 6 миллиондан ортиқ одамни сув билан таъминлашга ёрдам беради.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ДХХ ер майдонларини ноқонуний сотиш билан боғлиқ ҳолатларни аниқлади

Навоий, Андижон, Фарғона ва Тошкент вилоятларида ер майдонларини ноқонуний сотиш билан боғлиқ ҳолатлар фош этилди.


Ички ишлар вазири биринчи ўринбосари – Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи Шавкат Раҳмонов лавозимидан озод этилди.


Шавкат Мирзиёев:

Коррупцияга нисбатан муросасиз бўлиш учун янада кўпроқ шароит яратиб, бунга кенг жамоатчиликни жалб қилишимиз зарур. Аввало, нодавлат ташкилотлар фаоллигини ошириш лозим. Бу – энг тўғри йўл!

Коррупцияга қарши курашиш бўйича конвенция талабларини мониторинг қилишга нодавлат ташкилотлар жалб қилиниши лозим.

Ушбу мақсадлар учун янги лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга ҳар йили 10 миллиард сўмдан ажратиб борилади.


❗️Қонунчиликка давлат харидлари ва йирик бизнес лойиҳалар параметрларини олдиндан сиздириб (инсайдерлик), даромад олганлик ҳам жиноий даромадларни легаллаштириш, деб баҳолашни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилиши мумкин.


Давлат идоралари раҳбарлари хорижий автомобилларда юриши камайтирилади — президент

Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига олинаётган товарларни ҳам тартибга солиш вақти келгани таъкидланди. Бюджет ва бюджетдан ташқари маблағ ҳисобидан асосий воситаларни харид қилиш бўйича талаблар кучайтирилиши белгиланди.

Хизмат транспортида юришни кескин қисқартириб, миллий автомобиль ва миллий мебелга ўтиш зарурлиги қайд этилди.


Президент амалдорларни судлар фаолиятига аралашишдан тийилишга чақириб, жавобгарлик масаласи қаттиқ бўлишини эслатди

“Барча раҳбарларни қатъий огоҳлантираман. Судлар фаолиятига ҳар қандай аралашиш одил судловга соя солиш, деб баҳоланади. Бу бўйича сўров ҳам, жавобгарлик ҳам қаттиқ бўлади”, — деди Президент.


❗️Президент ишга қабул қилишни очиқ ва шаффоф ўтказиш, давлат хизматчилари реестрини белгилаш, кадрларни коррупцияга мойиллигини ўрганиш бўйича фармон лойиҳасини киритиш вазифасини топширди.


⚡️ Бундан буён секторлар фаолияти билан прокурор, ички ишлар ва солиқ шуғулланмайди.

Уларнинг ўрнига эндиликда Бош вазир ўринбосарлари ўзига тегишли соҳалар билан ўз кучи ва тизими билан шуғулланиши белгиланди.

Давлат раҳбари кейинги пайтда прокурор, ички ишлар ва солиқ раҳбарлари секторни баҳона қилиб, соҳасидаги ишларни сусайтириб юборганини танқид қилди.

Маълумот учун: 8 йил аввал ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти йўлга қўйилган эди.


Бош вазирга 117 та вазирлик ва идорадаги “коррупцияга қарши ички назорат” тузилмалари раҳбарларини ишдан олиш ва уларнинг ўрнига ҳалол, фидойи ва профессионал кадрлардан қўйиш вазифаси топширилди.

@effectuz_live


Шавкат Мирзиёев Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятидан мутлақо норози эканини маълум қилди.


"ОАВнинг бу борадаги ўрни ва таъсири ортиб бормоқда" — президент

Президент жамиятда коррупция муаммосини муҳокама қилиш учун очиқ тизим шаклланганини ва ОАВнинг бу борадаги ўрни ва таъсири ортиб бораётганини қайд этди.

"Илгари бу мавзу журналистлар учун мутлақо ёпиқ эди. Ҳозирги вақтда мавжуд ҳолат очиқлик ва шаффофлик томонга бутунлай ўзгарди.

Очиқлик бўйича халқаро рейтинглардаги мамлакатимизнинг ўрни 138 поғонага яхшиланиб, Марказий Осиёда биринчи, дунёда 30-ўринга кўтарилди.

Такрор ва такрор айтаман: биз очиқлик сиёсатини, сўз эркинлиги ғояларини ҳаётга татбиқ этишда ҳамиша қатъий бўламиз!" —

деди Шавкат Мирзиёев

@effectuz_live

20 last posts shown.