Эдмонд | Незнакомец


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Quotes


интеллектуальный преступник

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Quotes
Statistics
Posts filter


Бари шодликларга вақт бордир ҳали,
Бир куни раҳматлар чексиз ёғилар.
Ҳозир кетдик дилга малҳам қўйгани,
Кетдик, кутиб қолди бизни қайғулар...

Хайрулла Ҳамидов

@edmondclub


Менинг ҳар кунги ўта мутҳиш, кечириб бўлмас, ва шу аснода жудаям оғир бир қилмишим бор, буни ҳар куни ўз ихтиёрсизлигим ва бепарволигим билан қиламан, у ҳам бўлса телефонимнинг "Самалёт" режимини ёқишни ҳар доим унутаман. Ахир бизга Худо айтганку: "Ҳар доим телефонингизни "Без звук" қилиб "Самалёт" режимига қўйиб олинглар... "

@edmondclub


"Мен энди ҳеч нарсадан қўрқмайман, ҳаттоки ўлимдан ҳам қўрқмайман, менга энди барибир..." дейман бирор кун жарангдор ва баланд овозда!

@edmondclub


Балки энди орзу қилишни бас қиларсан, негаки энди сен ўз орзуларингга эмас, балки айни ҳолатингда ойликдан кейинги ойликгача қандай етиб олишни ўйлайдиган вақтинг келгандир!...

@edmondclub


Ўзингизга муаммо ўйлаб топманг...




Ёшлигимда энг яқин дўстларим билан уйимиз ёнидаги катта тегирмонда "Беркинмақоч" ўйинини ўйнардик. Тегирмон жуда катта эди, унда беркиниш анча осонроқ эди, фақат бир муаммо бор: кийимларим жуда ифлос бўлиб кетарди. Дўстларимни қидириш мени навбатим эди, ўнгача, юзгача ва ундан ҳам кўпроққа санадим, улар яхшилаб беркинишди, мен ҳаммасини жон-жаҳтим билан қидирдим, ҳудди уларни ростан ҳам йўқотиб қўйгандек... Ваниҳоят, топардим. Энди уларни навбати, саноқ бошланиши билан қочдим, беркиндим, тегирмонни энг чеккасидаги бир ташландиқ хонага беркиндим, энди мени топишолмайди деб ўйлардим. Ва сўнггида анча кутдим, ичимдаги қўрқув "энди топиб олишади, ана қўлга тушдинг, энди топишди..." деб ҳапқирарди, қўрқувларим бекор кетди. Мени умуман топишолмади. Ўйин тугади, кун хиралашди, шом тушди, беркинган жойимдан чиқдим, атрофда ҳеч ким йўқ. Ўша воқеани энди тушундим, улар ортиқ қидирмай қўйишган экан...

Ҳаммасини вақт ўтиб тушундим, ҳаёт ҳам бир ўйин. Энг катта мағлубият эса энди сени ҳеч ким қидирмаслигида.

@edmondclub


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Сен бўронсан...

Манба: Javharlock

@edmondclub


Ҳаммамиз жуда ҳам афсусдамиз, баъзан айтган гапларимиздан, баъзан айтмаганларимиздан. Барчамиз жазоланамиз, баъзан қилган жиноятларимиздан, баъзан қилмаганларимиздан...

@edmondclub






Фақатгина миясида "Қисқа туташув" мавжуд бўлган одамларгина ҳамма айбни бошқаларда деб ўйлайди...

@edmondclub


Адолат — Ўз иши билан шуғулланиш ва бошқаларнинг ишларига аралашмасликдир.

Афлотун "Давлат"


@edmondclub


​​"Ҳозир биз, бахтли деб ҳисоблайдиганимиз давлатни хаёлан (кулол каби) ясамоқдамиз, аммо бу давлатнинг айрим қисмида эмас, яна унда кимларгинадир эмас, балки бутун давлатда ҳамма бахтли бўлишини хоҳлаймиз."

Афлотун (Платон) (Милоддан аввалги 427-347-йиллар)

П.С: Бугундан ўқишни бошлаб юбордим, тўғрисини айтганда анчадан бери қўлимга жиддий китоб олмай қўйгандим, энди ўзимда куч топдим, барча зарур ва камига бефойда ишларимни ташлаб шуни ўқимоққа жазм қилдим. Худо куч-қувват берсин, охиригача деб ваъда қилолмайман, чунки айни вақтларда бу тараққий этаётган даврда диққатимни бузувчи кучлар жуда кўп, шунинг учун Худо буюрган жойгача ўқийман, ва қўшимчасига сизларга ҳам жиддий тавсия қиламан:)

@edmondclub


"Ўзгалар кулфатини масхаралаш асло кечирилмаслиги керак."

Антон Павлович Чехов


Топшириқ: Юқоридаги иқтибосни яхшилаб ўқинг ва қуйидаги саволга жавоб йўлланг.

Диққат савол:
Бировларни кулфатидан ҳурсанд бўлишни қачон ўргандингиз?

Жавобни ботга йўлланг!

Тўғри жавоб учун ҳали ишлатилмаган "Виждон" мукофоти берилади:)

@edmondclub


​​Йиғламоқ учун кўздан ёшми оқмоқ керак?
Лаблар куларкан, инсон йиғлай олмасми?
Севмоқ учун гўзалгами бормоқ керак?
Кўримсиз танда гўзал бир руҳ қалбни боғлай олмасми?
Соғинч соғинганингдан узоқ бўлмоқми?
Соғинганинг ёнингда экан, ҳижрон ҳис қилинмасми?
Ўғрилик пул ва мол ўғирламоқми?
Бахт ўғирламоқ-чи? Ўғрилик ҳисобланмасми?
Сўлмоғи учун гулни бандиданми узмоқ керак?
Ғунча бир куртак экан, бандида ҳеч сўлмасми?
Ўлдирмоқ учун қурол ва ханжар шартми?
Сочлар дор, кўзлар қурол, табассум ўқ бўлолмасми?

Виктор Гюго

@edmondclub




​​Менинг сенга умуман эҳтиёжим йўқ. Тушунсанг-чи ахир, мен ёлғиз ўзим ҳам бахтсиз бўла оламан...

Сабоҳиддин Али

@edmondclub


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Асабимдан бошланди бир дард,
Наҳот каманд ирғитса ажал?
Аммо менинг яшамоғим шарт,
Ечилгунча бир кичик чигал.

Қурғур шундай чирмов чигалки,
Била олмам ҳақманми, ноҳақ?
Ўхшаши йўқ қушдирман балки,
Балки қабиҳ чаёндирман нақ.

Ё исботланг чаёнлигимни,
Сўнг аямай ўлдиринг эзиб.
Била туриб зиёнлигимни,
Бефарқ юрманг теграмда кезиб.

Тан олинг ё — ҳақсану қўзим,
Афсус, бизбоп эмассан фақат.
Орангиздан кетаман ўзим,
Малол келса сизга ҳақиқат...

Анвар Обиджон шеъри

Манба: Erkin Bozorov

@edmondclub


Улғайиб сукутда жуда кўп донолик борлигини англамоқдаман. Ёшлигимда одамлар орасида сукут сақлардим, чунки одамлар кўп нарсани билади, мен эса ҳали ҳеч нарсани билмайман деб! Мана бир-мунча улғайдим, кўп нарсаларни ўргандим, кўп нарсаларга амин ва иқрор бўлдим, хатолар қилдим, хуллас кўп нарсани тушундим. Токи бутун борлиқни қандай пайдо бўлишидан тортиб, қандай йўқ бўлиб кетишигача тушуниб етдим! Лекин барибир ҳам одамлар орасида сукут сақлайман. Чунки энди жуда кўп нарсани биламан. Бизнинг билганларимиз ва билмаганларимизнинг барчаси сукунатимизда. Бошқалар эса шунчаки оғзига нима келса шуни гапиради холос...

@edmondclub

20 last posts shown.