ECO TIB


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


🐝 Моддиятдан халқ саломатлигини устун қўйган бренд
📞 +998933962004
🔵 Канал иловаси 👉 @ecotib_uz
🔵 Сотиб олиш учун 👉 @eco_tib

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Гайморитни халқ табобати билан даволаш

🧅 Пиёз сувини ва спирт эритмасини тенг ҳажмда аралаштириш, бурунга 1-2 томчидан кунига 1 махал, кечқурун томизиш керак.

⏺️Гайморит давосида тузли сув билан бурунни чайиш ҳам анча яхши натижа беради. Тузли сувни бироз илитиб бурун чайилса, гаймор бўшлиғидаги йиринг кўчиши ҳам осонлашади.

⏺️Бурун бўшлиғи атрофига ва гаймор бўшлиғи соҳасига қиздирилган туз ёки қум солинган халтачаларни 15 дақиқа қўйиш ҳам йиринг ажралиб чиқишига ёрдам беради.

Instagram | Telegram


Кимлар касал бўлмайди ва касалликка камдан кам чалинади...

😊Табассум билан кайфияти кўтаринки юрадиган одамлар. Чунки табассум ва кулгу инсонни иммунитетини кучли қилади. Ўзига ишонч бағишлайди. Мақсадига йўналтиради.

🤓Самимий одамлар. Уларни дилидаги ҳаммаси тилга кўчади, ғайирликлар ҳақида ўйламайди.

✈️ Улкан мақсадлари бор одамлар. Уларни касал бўлишга вақти йўқ!

Instagram | Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Таҳорат қилиб бурунга сув тортишнинг фойдалари.

Instagram | Telegram


ХОТИРАНИ ТИКЛАШНИНГ ДАВОСИ

✅ Саримсоқни ҳом пишган ҳолда ҳар куни еб юрилса, 10-15 кунда ҳотира тикланади.

✅ Занжабилни есангиз ҳотира тикланади.

✅ Ёнғоқни янги илдизининг пўстини олиб, ширасини тишга суртилса, унитиш дардига шифо бўлади ва мияни тозалайди.

✅ Гулсафсар илдизини қайнатиб ичиб юрилса, ҳотира тикланади ва зехн ўткирланади.

Instagram | Telegram


ЗИРА НИМАНИ МУСТАҲКАМЛАЙДИ?

Мирзамир МИРЗАШАРИПОВ,
«Шифо-инфо» газетасининг махсус доришуноси:

🔹 Халқ табобатида зирадан дамланган чой организмни тетиклаштириши ва иммунитетни мустаҳкамлаши кўп бор исботланган.

🔹Зира экстракти терида учрайдиган қора нуқталар, ҳуснбузарлар ва тешикчалар кенгайиши каби муаммоларни бартараф этишга ёрдам беради.
🔹 Бу зиравор терининг эпидермик қаватини тетиклаштирувчи ажойиб восита. Шунинг учун ҳам ундан тайёрланган ниқоб ва лосьонлар ажинлардан халос бўлишнинг яхши усули ҳисобланади.

🔹 Бундан ташқари, зирали косметика воситалари ҳомиладорликда пайдо бўлган ажинларни бартараф этади. Ва тери эластиклигини яхшилайди.

Instagram | Telegram


БEҲИ ТОМОҚНИ ЮМШАТАДИ ВА...

Шифобахшлиги:
✅пешоб ҳайдаш хусусиятига эга бўлгани учун юрак ва буйрак хасталикларини тузатишда ёрдам беради;
☑️жигар ва ичак касалликларини даволашда ўт ҳайдовчи дори ҳисобланади;
✅меъда шиллиқ қавати яллиғланганда, камқонлик ва қандли диабетда дори сифатида ишлатилади;
☑️баргларидан тайёрланган қайнатма гипертонияда кўп қўлланади;
✅уруғи дамлаб ичилганда овоз бўғилиши, томоқ шамоллаши, ўпка яллиғланишига даво бўлади.

Aбу Aли ибн Сино:
📌Чўғга кўмиладиган беҳи ичини ковлаб уруғи чиқарилади ва ичига асал солиб усти лойланади, сўнг қўрга кўмилади. Бу истеъмол қилиш енгил озуқага айланади.
📌Беҳининг сиқиб олинган суви астмада фойдали.
📌У қон туфлашни ҳам тўхтатади.
📌Уруғи томоқ қирилишини йўқотиб, ўпка найини юмшатади.

‼️Шуни ҳам айтиш керакки, беҳини жуда кўп истеъмол қилиш асаб оғриқларини келтириб чиқаради.

Беҳи қайнатмаси:
🕒Қандли диабет ва хафақон учун беҳи барги ва новдаси қуритиб майдаланиб ҳолда унинг 2 ошқошиғи 2 стакан сувда паст алангада 30 дақиқа қайнатилади.
🍹Қайнатма ўз тафти билан совигач, сузиб олиб, шарбатидан 1 ошқошиқдан кунига 3 маҳал ичилади.

Каналга уланиш учун линк👇
👉Телеграм http://t.me/odamlar_orasida_dastur

instagram👉 instagram.com/odamlar.orasida


Ошқовоқ жигарни тозалайди(ми)?!

✅ Мунтазам равишда ошқовоқ истеъмол қилсангиз, жигарингизни сезиларли даражада даволашингиз мумкин. Қовоқ жигарни тозалайди ва уни тиклайди.

✅ Уни турли кўринишларда: сомса, манти, ширгуручга солиб, ўзини духовкада пишириб, турли салатларга қўшиб истеъмол қилса бўлади. Ҳаттоки уни бир ёшгача бўлган болаларга пишириб, эзиб берса бўлади.

Instagram | Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Эронда даволаниш қанчага тушади?


Instagram | Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
5 ДАҚИҚАДА ДАМ ОЛИШ УЧУН ЁРДАМ БЕРАДИГАН ЯПОНЧА МЕТОД

✅ Бу методни қўллаганингиздан кейин уйқу нормаллашади. Асабий одамларни тинчланишига ёрдам беради

Instagram | Telegram


Ҳомиладорлик даврида таомланишга алоҳида эътибор бериш зарур!

Instagram | Telegram


Coca-Cola таркибида хлорат кўп бўлгани учун Европадаги маҳсулотларини қайтариб олди

Компаниянинг Гент шаҳридаги заводида ишлаб чиқарилган маҳсулотларда хлорат миқдорининг юқорилиги аниқланган. Сотилмаган маҳсулотларнинг аксарияти савдодан олиб ташланган ва компания қолганларини ҳам қайтариб олмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/65816040

Kun.uz расмий канали


Кечки соат 20:00 дан кейин қандай маҳсулотларни тановвул қилиш ман этилган?

• Алкоголь ичимликлар,
• Қаҳва,
• Бургерлар ва бошқа fast food маҳсулотлари,
• Таркибида шакар миқдори юқори бўлган маҳсулотлар,
• Қовурилган овқатлар,
• Аччиқ овқатлар,

Instagram | Telegram


Абу Али ибн Сино эмизикли аёлнинг сути кўп бўлиши учун, энг аввало, унинг асаби тинч бўлиши ва кўп ухлаши кераклигини айтиб ўтган. Она қанчалик кўп дам олса, сут келиши шунчалик яхшиланади.

🗯 Сут кўпайиши учун эмизикли аёллар сут маҳсулотларини кўпроқ истеъмол қилишлари зарур. Фақат янги соғилган ёки яқинда қайнатилган сут ичишни тавсия қилмайман. Сутни ширчой қилиб, ичига ёғ ёки ёнғоқ солиб ичиш жуда фойдали.

🗯 Эмизишдан 20 дақиқа олдин, албатта, бирор-бир суюқлик ичиш зарур.

🗯 Кунда камида икки маҳал иссиқ суюқ овқат истеъмол қилишга одатланиш ҳам она сутини кўпайтиради.

🗯 Гуручли таомлар, айниқса, палов ҳамда мошли таомлар она сутини кўпайтириш хусусиятига эга

Instagram | Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⁉️Болага отадан нималар ўтади? Онасиданчи?

Instagram | Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Гўштнинг қайси қисми қандай фойдали хусусиятларга эга?

Instagram | Telegram


Тоза асал ва (таркиби) аралаштирилган асалнинг фарқлари
Тоза асал
1. Ёпишқоқ ва қуюқ ширали бўлади.
2. Таъми оғизда тезда аралашиб кетади.
3. Сувда яхши аралашмайди, балки тубига чўкади.
4. Қоғоз салфеткалар уни шиммайди.
5. Гул чанглари сабаб таркибида баъзи аралашмалар бўлади.
6. Тез кристаллашиб қолади ва кўпик бўлмайди.

Таркиби бузилган, аралаштирилган асал
1. Ёпишқоқ, лекин жуда енгил, суюқ бўлади.
2. Таъми оғизда узоқ сақланиб туради.
3. Сувда ипчаларга ўхшаб эрийди ва сув ранги хиралашиб қолади.
4. Қоғоз салфеткаларга шимдирилади.
5. Таркибида аралашмалар кўзга ташланмайди.
6. Қобиқ ва кўпиклар ҳосил қилади.

Instagram | Telegram


Нима учун бодринг ва помидорни қўшиб салат қилиб бўлмайди?

🔶Помидор организмда кислотали муҳит яратади, бодринг эса ишқорий, уларни аралаштириш тавсия этилмайди.

🔶Нейтраллаштирувчи кислота ва ишқор (сода ва цирка каби) реакцияси озиқ-овқат таркибидаги витаминларга зарарли таъсир кўрсатади ва жигар ва буйраклар бу реакция маҳсулотларини олиб ташлаш учун максимал даражада ишлайди. Шунинг учун помидор ва бодрингни алоҳида истеъмол қилиш яхшидир.

Instagram | Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Юздаги доғлардан қутилиш шунчалик осон ва арзон эканини сиз билармидингиз?

Instagram | Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Хайрли тонг азизлар!

Instagram | Telegram


Шивит уруғидан тайёрланган дамлама қондаги қанд миқдорини пасайтиради

✔️ Ушбу муолажа диабетнинг олдини олишга катта ёрдам беради.

✅ Бунинг учун 1 ошқошиқ шивит уруғи ва 1 л. қайноқ сув керак бўлади.

▪️Уруғларни қайноқ сувда дамланг;
▪️ Термосда 1 соат давомида тиндириб қўйинг;
▪️ Сўнгра ичимликни сузиб олинг;
▪️Кунига 2 стакан қабул қилинг. 1 стакан эрталаб, 1 стакан оқшомда.

Instagram | Telegram

20 last posts shown.