Дунёнинг ишлари


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Blogs


Илмий оммабоп канал. Шахсий кузатувлар, мулоҳазалар ва фикрлар. Эслатмалар, цитаталар.
Таклифлар учун: @b_mirzayev

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Blogs
Statistics
Posts filter




Ўз вақтида роса урф бўлганди шу қўшиқ.

https://t.me/dunyoning_ishlarichi


Дунёнинг ишлари ўйлатар чунон,
Бир ҳолга ҳайратим бисёрдир, инон:

Донони донолар тушунмай ўтди...
Нодонни бунча тез илғайди нодон?!

Хайрулла Хамидов


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Роза Зергерли - Истедим.


Ёлғизликка кўниб бўлган у,
Тегманг, тинчи ўзига керак.
Чин бўлмаса сиздаги туйғу,
Сиздан кейин оғрийди юрак!

Ёлғизликка кўниб бўлган у,
Бузманг яшар сукунатини.
Юзларида омонат кулгу,
Бахт қизғанган мурувватини!

Тегманг унга, ҳолига қўйинг,
Обдон эзиб бўлган қисмати.
Ўтаб юрар минг йилдан бери,
Хижронларнинг оғир хизматин!

Кўнглингизни бунча тош қилманг,
Сирти бутун, ичи тўкилган.
Қоялардек тикдирсиз балки,
Унинг қадди ҳамон букилган!

Майли юрсин битта бечора,
Борлигини олманг сиз малол.
Битта қотил сўзингиз билан,
Тирилмайди қайта, эҳтимол!

Майли юрсин битта бечора...

Малика Тавфиқ


Аёл киши бора-бора болтага айланади, агарда унинг ёнида тўнка бўлса...

https://t.me/dunyoning_ishlarichi


Одамлар
"Пулим йўқ,
Ишим йўқ,
Оилам йўқ" деб
шикоят қилади.

Негадир ҳеч ким
"Ақлим йўқ,
Одобим йўқ,
Фаросатим йўқ,
Виждоним йўқ" деб
шикоят қилмайди...

Тоҳир Малик.

https://t.me/dunyoning_ishlarichi


Forward from: platforma.uz
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрелдаги 204-сонли "Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига биноан:

2025 йил 1 апрелдан бошлаб коммунал тўловлар қуйидагича ошади:

Бир кВт/соат электр энергияси учун - 600 сўм;

Бир куб метр табиий газ учун-  1000 сўм этиб белгиланди.

@platformauzb


Малла сочли малла қизалоқ,
Малла сочли мовий кўзлари мунчоқ,
Малла сочли малла қизалоқ,
Малла деб эркаласам қилма ноз фироқ!

Отабек Муҳаммазохид


Куюнчагим куюнма!
Куюб кетганлар камми?
Ёр исмини ўғлига-е
Қўйиб кетганлар камми?


Алишер Файз


2024-йилда қандай китобларни ўқидингиз?


Forward from: Омалекин
Ҳунарни асрабон нетгумдир, ахир,
Олиб тупроққами кетгумдир охир.


Ўз билимингизни бошқалардан қизғонманг


"Алламжонов айбдор" деган китобни ўқимаганмисизлар?


"Яхшиман" дейишга бормайди тилим,
Билмасдан айтсам ҳам чиқар қаршилар…
Бу йўл мажбурликдан танлаган йўлим,

Мени ёмон қилди, мендан яхшилар…


Forward from: Ён дафтарчам
#аччиқ_ҳақиқат

Китоб ўлимга ҳукм этилди. Бунинг ижросини телефонлар амалга оширди...


Каналга кириш учун ушбу ҳаволани босинг👉https://t.me/yon_daftarcham_iz


Нега Комил Алламжонов ўз китобини "Алламжонов айбдор" деб номлаган?

Жавобларни изоҳларда ёзинг.


Ўзгидромет прогнозларига кўра, ҳафта охирида мамлакатнинг водийдан ташқари барча ҳудудларида ёмғир қорга айланиши мумкин.


АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво булутли бўлади.
29 ноябрда ёғингарчилик бўлмайди.
30 ноябр - 1 декабрда баъзи жойларда ёмғир ёғади.
Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

29 ноябрда кечаси +2+7°, кундузи +12+17°
30 ноябрда кечас +2+7°, кундузи +7+12°
1 декабрда кечаси 0+5°, кундузи +3+8°


#Ҳаётий ҳикоя
“Тўйчибой”

Тўйчибой тўй қиладиган бўлди: суннат тўй...
“Сабзи тўғрар”га келган маҳалла оқсоқоллари “юз кило гуруч дамлаш шартми, ўзингизни қийнамай қўя қолинг”, деган эди, астойдил хафа бўлди:
– Нима, мен одаммасманми? Ўзимга яраша орзу-ҳавасим бор, улфатларим бор...
Мен ҳам юртнинг ошини еганман...
...Шундай бўлди... Юз кило эмас, юз йигирма кило ош дамланди...
Тонг отмасдан ҳофизлар хониш қилди...
Гурас-гурас одамлар келди...
Тўйчибой “юз йигирма кило ошнинг тагида бир капгир қолмаганини” гапириб юрди...
...Икки ҳафталардан кейин уйида қий-чув бўлиб қолди. Ўзи бақирган, хотини додлаган...
Ҳарқалай, қўшни... Чиқдим.
Қарасам, Тўйчибой ток сўри тагида турибди. Кўзлари бежо. Нуқул бир гапни такрорлайди: “Ўзимни ўлдирсам, қутуламанми? Ўлиб кетсам, қутуламанми санлардан?!”
Янга нарироқда шумшайиб турибди.
– Тўй қиламан деб бўғзимгача қарзга ботдим! – деди қўшним чинқириб. – Мени хонавайрон қилмоқчимисан?! Ўзимни ўлдириб қўя қолай!..
Янга мени кўриб бир қадар таскин топди, шекилли, эрини юпатди:
– Қўйинг, дадаси, ўзингизни босинг... – Кейин айвонга қараб мушт дўлайтирди: – Сан қиз ўлгурга қачон ақл киради-а?! Ман буни нонга чиқарсам, китоб обкебди!.. Ҳаҳ, ўша санга китоб ўқишни буюрган ўқитувчингнинг уйига ўт тушсин! Саккиз юз сўмгаям китоб оладими, жувонмарг?! Китоб санга ош билан нон бўлармиди, ер ютгур!
...Қўшнимнинг еттинчими, саккизинчими синфда ўқийдиган қизига энди кўзим тушди. Қизалоқ айвон устунига суяниб турар, кафти билан юзини тўсганча унсиз, ўкиниб-ўкиниб йиғлар эди...
Индамай чиқиб кетдим.
...Ростини айтсам, умримда биринчи марта... ўзбек бўлганимга уялдим...

© Ўткир Ҳошимов,
Ўзбекистон Халқ ёзувчиси

Каналга уланиш:
👉https://t.me/dunyoning_ishlarichi


#қайроқи_гаплар

Дунёнинг ишлари қизиқ: кимнингдир омади чопса, бошқа бирининг аллергияси қўзийди.

***
Ҳаёт курашларида кўпроқ кўнгиллилар жароҳат олади.

***
Замонга муносиб қадам ташлаш учун бақувват оёқларнинг ўзи камлик қилади – бош ҳам керак.

***
Гоҳида биргина бошлиқни хотиржам қилиш учун бутун жамоа безовта бўлишига тўғри келади.

***
Бемор шифокор ёзган дорилар рўйхатини кўриб, сергак тортди, дориларнинг нархини эшитиб... дардини унутди.

***
Шифобахш гиёҳлар, албатта, фойда қилади: беморга бўлмаса... бошқа кимгадир...

***
Лотерея ўйинларидан бойиб кетиш мумкин: ўйнаганлар бўлмаса ҳам ўйнатганлар.

✍ Ҳабиб СИДДИҚ.

Каналга уланиш:
👉https://t.me/dunyoning_ishlarichi

20 last posts shown.