CRM бу чойхоначи "Салим тақамўйлов"👨🏼🦳 90-йилларда маҳалламизда халқ орасида "Салим тақамўйлов" деб чақириладиган чойхоначи бўларди.
🫖 У чойхонасига Махмуд қора келса, ундан сўраб ҳам ўтирмасдан новвотли аччиқ қора чой дамлаб келарди.
🎲 Нарда чемпионлари Жумадилла эски билан Носир танкага эса, сўрашса-сўрашмаса, ҳовлидаги катта мажнунтол тагидан жой қилиб берарди.
🎶 Хосил домла келишлари билан у киши ўтирадиган жой яқинидаги карнайдан "Чўли Ироқ" куйи янграй бошларди.
🙂 Хуллас калом, Салим тақамўйлов ҳар бир мижоз хоҳиш-истаклари ва ёқтирадига нарсаларини ёддан билар ва уларни бажонудил ва сўзсиз муҳайё қиларди. Ҳамма ундан рози, ҳамма ундан миннатдор эди.
🧠 Замонавий бизнесда сизнинг минглаб мижозларингиз бор. Ҳар бир мижоз хоҳиш-истаклари ва ёқтирадиган нарсаларини ёдда тутиш имконсиз. Ҳатто Салим тақамўйловникидек феноменал хотира ҳам ёрдам беролмаса керак...
🧠 Бугун барча мижозлар тўғрисидаги қимматли маълумотларни тўплаш, сақлаш ва шу асосда мижозга хизмат кўрсатиш сифатини юқори даражада ушлаб туриш вазифасини замонавий CRM - Customer Relationship Management аъло даражада уддалайди.
CRM тўғрисида батафсилроқ маълумот олиш учун, албатта гугллаб кўринг.
Бизнесга оид фойдали билим ва ғояларга эга бўлмоқчимисиз? Унда The Beasyness академиясининг телеграм каналига аъзо бўлинг ⬇️
https://t.me/beasyness