Dori-Darmon AK


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


«Dori-Darmon» АКning «telegram»dagi rasmiy kanali.
🪩: https://www.doridarmon.uz/uz/
Fasebook: https://www.facebook.com/Doridarmonak/
📞: 78-120-16-61
Манзил: Тошкент ш, Чорсу майдони-21.
Саволлар учун @Doridarmon_aloqabot
📩office@doridarmon.uz

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


"Дори-Дармон" акциядорлик компанияси акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида компаниянинг Бошқарув раиси лавозимига Дустмуратов Мирзанозим Мирзабекович сайланди.

Дусмуратов Мирзанозим Мирзабекович 1956 йил Тошкент вилоятида туғилган. 1979 йил Андижон давлат тиббиёт институтини тугатган. Россиянинг Марказий протезлаш ва протезсозлик институтида аспирантурада таҳсил олган.

Иш фаолиятини Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий тадқиқот институтидан бошлаган.

Батафсил

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa


#Янгиликлар
Аҳолини зарур дори воситалари билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда аҳолига сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш ва таркибида гиёҳвандлик воситалари ҳамда психотроп моддалар мавжуд дори воситалари билан беморларни ўз вақтида таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказнинг Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси, “Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази” лойиҳа офиси ва “Дори-дармон” АКнинг масъул ходимлари иштирок этдилар.

Мақсад — оғир хасталикка чалинган беморлар учун зарур дори-дармонлар мавжудлигини таъминлаш ва етакчи хорижий давлатларнинг тажрибаларини пухта ўрганиш орқали, уларнинг энг яхшиларини миллий қонунчиликка имплементация қилишдир.


Учрашув якунида, юқоридаги масалаларга доир таклифлар ишлаб чиқилиб, ҳукумат ва соҳадаги экспертлар билан яқиндан ҳамкорлик олиб боришга келишиб олинди.

Telegram | Facebook|vebsahifa


#Live_акциядорлар_йиғилиши
“DORI-DARMON” акциядорлик компанияси акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бошланди.

Йиғилиш кун тартибидан:

1. «DORI-DARMON» АК акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш тўғрисида.
2. «DORI-DARMON» АК Кузатув кенгаши аъзоларининг ваколатларини муддатидан олдин тугатиш.
3. «DORI-DARMON» АК Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
4. «DORI-DARMON» АК Бошқарув раисини сайлаш масалалари ўрин олган.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш тизими жорий этилиши кутилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш орқали уларга касбий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини бериш тизимини жорий этишга қаратилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.


❓ Мазкур лойиҳани ишлаб чиқишга нима сабаб бўлди?

❓ Бу тизимнинг аҳамияти нималардан иборат?

🎤Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази директори Санжар Шарипов шу каби саволларга жавоб берди.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa


Ўтган ҳафтада каналимизда эълон қилинган  энг муҳим хабарлар дайжести👇

👉 Алоҳида дори воситаларини клиник тадқиқотларсиз давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби белгиланди

👉 “Дори-Дармон” ва “Фармасинтез” компаниялари ҳамкорлик масаласида учрашув ўтказди

👉 Матбуот хизмати томонидан 2024 йил давомида амалга оширилган ишлар

👉 Чой сурункали буйрак касаллиги билан оғриган беморлар учун фойдали

👉 Соғлиқни сақлаш вазири электрон рецепт тизимининг афзалликлари ҳақида

👉Қайси витаминлар 40 ёшдан ошган аёллар учун мумкин эмас?

👉"AstraZeneca"нинг кўкрак саратонига қарши дориси AҚШда тасдиқланди

👉 2024 йилда 1589 номдаги фармацевтика маҳсулотлари давлат рўйхатидан ўтказилди

👉 Дори харид қилаётганда нималарга эътибор бериш керак?

👉 Компания акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилади

👉 25 йиллик самарали меҳнат

👉 Ҳужжатсиз дори воситаларини дорихоналарга ўтказмоқчи бўлган шахслар ушланди

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa


​​Принципсиз ва иродасиз киши компаси ва рули йўқ кемага ўхшайди, у сал шамол ўзгариши билан йўналишини ўзгартираверади.

✍️ С. Смайлс
⛅️ Хайрли кун!

Каналга уланиш👇
@doridarmon_ak


​​#Тезкор
Андижон вилоятида 371,6 млн сўмлик ҳужжатсиз дори воситаларини дорихоналарга ўтказмоқчи бўлган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Балиқчи тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази мутахассислари билан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.М. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, келиб чиқиши ва сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 33 турдаги дори воситаларини “M-F.” ва “Р.m.” МЧЖларга қарашли дорихоналарга ўтказиш учун олиб келган вақтида ушланиб, тадбир жараёнида жами 83 турдаги умумий баҳоси 371,6 млн сўмлик тегишли ҳужжатлари бўлмаган дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa


25 йиллик самарали меҳнат

Бугун “Дори-Дармон” акциядорлик компанияси Бошқарув раиси Салихбаева Умида Саидовна охирги иш кунида йиғилиш ўтказди.

Жамоа 25 йил давомида компаниянинг раҳбари лавозимида ишлаб, компания ривожига муносиб ҳисса қўшган,  кўплаб шогирдлар етиштирган ва Ўзбекистон фармацевтикаси ривожида хизмат қилган устозга узоқ умр ва саломатлик тилаб, ҳурмат, эҳтиром кўрсатишди.

Батафсил 👉 https://www.doridarmon.uz/uz/news/5855258


Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa


​​#Тезкор
Наманган вилоятида 432,1 млн сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тўрақўрғон тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.Х. Наманган шаҳридаги кўп қаватли уйнинг ертўласида келиб чиқиши ҳамда сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 432,1 млн сўмлик 9 турдаги дори воситаларини сотиш мақсадида сақлаб келганлиги аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa


ЭЪЛОН

ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР!


“DORI-DARMON” aksiyadorlik kompaniyasi Кузатув кенгашининг 2025 йил 6 январдаги қарорига асосан Компания акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2025 йил 27 январь куни Тошкент шаҳри, Чорсу майдони, 21 уй манзили бўйича Компаниянинг мажлислар залида ўтказилади.

Йиғилиш соат 11:00да бошланади. Акциядорларни рўйхатга олиш соат 10:00дан бошланади.

Акциядорлар умумий йиғилишида кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан «DORI-DARMON» АКда ушбу эълон берилган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар соат 10:00 дан 17:00 гача танишишлари мумкин.

👉 Батафсил
Телефон: (71) 281-41-74, E-mail: office@doridarmon.uz

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa


#Тадқиқот
Кунига бир стакан сут ичиш ичак саратони ривожланиш хавфини камайтиради

Оксфорд университети ва Буюк Британиянинг Cancer Research олимлари томонидан олиб борилган тадқиқотга кўра, кунига бир стакан сут ичиш ичак саратонининг олдини олади.


Батафсил
✅ Подробнее
Batafsil

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa


​​Тилдан англаганга сўз, ҳолдан англаганга кўнгил омонат этилар.

Мавлоно Румий
❄️ Хайрли кун!

Каналга уланиш👇
@doridarmon_ak


#Инфографика
Дори харид қилаётганда нималарга эътибор бериш керак?

Батафсил инфографикада👆

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa


​​#Янгиликлар
2024 йилда 1589 номдаги фармацевтика маҳсулотлари давлат рўйхатидан ўтказилди

2024 йилда Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази томонидан маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг умумий 421 номдаги дори воситаси, 1168 номдаги тиббий буюм ва тиббий техникаси давлат рўйхатидан ўтказилди.

Бу – 2023 йилги кўрсаткичларга нисбатан 30% фоиз кўп демакдир!

Маълумот учун бугунги кунда республикамиз ҳудудида фармацевтика фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлган
- 12548 та дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилувчи ташкилотлар,
- 475 та дори воситаларини улгуржи реализация қилувчи ташкилотлар,
- 141 та дори воситаларини тайёрловчи ташкилотлар ҳамда
- 68 та дори воситаларини ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолият юритмоқда.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa


Росздравнадзор ноқонуний дори воситалри билан боғлиқ 94 мингдан ортиқ сайтларни блоклади

Росздравнадзор дори-дармонларни сотадиган 140 мингга яқин веб-сайтлар ишини таҳлил қилди ва ноқонуний савдо қилган 94 мингдан ортиқ сайтни блоклади.

Батафсил
Подробнее
Batafsil

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa


#Тезкор
Почта машинасидаги ноқонуний дорилар

Почта юкларини ташувчи юк автотранспорт воситасидан ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган тахминий суммаси 350 000 000 сўмлик бўлган 140 турдаги 2 156 қути тиббиёт дори воситалари топилди.

Батафсил
Batafsil

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa


​​Бандани айтган сўзларидан қидирма. У сенга айтмаган сўзларида яшириндир.

✍️ Жалолиддин Румий
❄️ Хайрли кун!

Каналга уланиш👇
@doridarmon_ak


#Дуё
"AstraZeneca"нинг кўкрак саратонига қарши дориси AҚШда тасдиқланди

ФДA "AstraZeneca" ва "Daiichi Sankyo" ҳамкорлигида ишлаб чиқилган, рецепт асосида бериладиган Datroway препаратини тасдиқлади.

Батафсил
Подробнее
Batafsil

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa


Фахрий донорларга қўшимча имтиёзлар берилиши мумкин

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар томонидан Ўзбекистонда донорлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилди.

Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa


#Саломатлик
Қайси витаминлар 40 ёшдан ошган аёллар учун мумкин эмас?

Соғлом турмуш тарзи урфда, шунинг учун деярли ҳар бир киши витаминлар ва биологик қўшимчаларни қабул қилади. Бироқ, шифокор билан маслаҳатлашмасдан турли витамин ва БФҚ ларни истеъмол қилмаслик керак.

Батафсил
✅ Подробнее
✅ Batafsil

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook|vebsahifa

20 last posts shown.