Дохтир блоги


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Blogs


Жайдари мемедицина
Дохтир билан боғланиш учун: @Dohtir_bot
Донатлар учун https://tirikchilik.uz/doxtir

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Blogs
Statistics
Posts filter


Эртага чарчашингни уже бугундан ҳис қилаётган сен:



@dohtirblog


Мен интилаётган стрессга чидамлилик.


@dohtirblog


...лекин мен ҳар доим боролмаяпман.


@dohtirblog


10 киши ҳар ой оҳирги шанбасида кўришиб турамиз.

@dohtirblog


...лекин дипломимни ҳалиям олганим йўқ.

@dohtirblog


Бугун институтни битирганимга 7 йил бўпти, курсдошларимни охирги марта ўшанда кўрганман.

@dohtirblog


Метапневмовирус: бу нима, белгилари, давоси ва профилактика

Метапневмовирус (hMPV) – бу вирус, ўзига хос "чақирилмаган меҳмон", деб айтсак, хато бўлмайди. "Мен бу ерда узоқ турмайман, лекин мен ҳақимда ҳеч қачон унутмайсиз," дегандек иш тутади. Уни 2001 йилда Голландия олимлари топишган, лекин у аслида 1950-йиллардан бери "махфий агент" сифатида одамларнинг ҳаётига "кирган". Метапневмовирус нафас йўллари инфекциясини келтириб чиқаради ва асосан болалар, қариялар ва "иммунитетни тўғрилашда адашганлар"ни йўқлайди.

Эпидемиология

Кимлар хавф остида?
Бу вирус – чақирилмаган меҳмон: қаерда кутишмаса, ўша ерда пайдо бўлади. Унинг "севимлилари":

5 ёшгача бўлган чақалоқлар (бу вируснинг асосий фан-клуби);

65 ёшдан катта қариялар (қариси қ...);

иммунитети паст, сурункали нафас йўллари касалликлари борлар (вирус "қачон ва қаерга зарба беришни" билади).


Қачон ва қандай тарқалади?
Бу вирус қишда ўзига хос "қишки гастроль" ўтказади. У ҳаво-томчи йўли орқали тарқалади: бир киши йўталса, вирус "парашют" қилиб, бошқаларга "қўниб олади".


Белгилари: "Метапневмовирусдан салом!"

Метапневмовирус – таниқли "маскировка устаси". Унинг белгилари оддий шамоллашга ўхшаш бўлиши мумкин, лекин вирус ўз "коктейлига" бироз "искринка" қўшади:

Шамоллашнинг классикаси: йўтал, бурун битиши, томоқ оғриғи, қувватсизлик.

"Апгрейд" қилинган вирус: ҳарорат кўтарилиши, нафас олиш қийинлиги, баъзан “гармошка”дек овоз чиқиш: нафас олиш ва чиқариш пайти ғалати овозлар чиқарилади.

Чақалоқларда ва қарияларда бронхиолит ёки пневмонияга олиб келиши мумкин.

Қандай қилиб аниқланади?

Метапневмовирусни "кўз билан" аниқлаш қийин. Уни топиш учун махсус "қуроллар" керак:

1. ПЦР-тест: вирусни молекуласигача "ушлайди".


2. Антиген тестлари: вирусни "қўлга олишда" тезкор ёрдамчи.


Қандай қилиб даволанади?


Метапневмовирусга қарши махсус "қурол" йўқ. Лекин аломатларни енгиш мумкин:


Кўпроқ сув ва дам олиш: лимонли чой, оддий алеяло ва камроқ стресс – идеал комбо.

Ҳароратни тушириш: ҳарорат кўтарилганда, парацетамол ёки ибупрофен.

Профилактика: "Йўқ, вирус, мен сени уйга қўймайман!"

Метапневмовирусга қарши вакцина ҳозирча йўқ, лекин уни четлаб ўтиш мумкин:

1. Қўлларни совун билан ювинг: вирус "тоза одамларни" ёқтирмайди.


2. Масофа сақланг: йўталадиган қўшниларингиз билан "онлайн" мулоқот қилинг.


3. Иммунитетни мустаҳкамланг: кўпроқ мева-сабзавот, тоза ҳаво ва тинчлик (вирус сиздан кучли иммунитетни "хазар қилгани" учун узоқлашади).



Энди сиз метапневмовирус ҳақида маълумотга эгасиз – бу "ҳайратланарли меҳмон"ни кўришдан қочиш имконияти катта!


@dohtirblog

4.4k 2 100 9 22

Forward from: Заметки доктора ТЭО
САЛОМ, ЎЗБЕКИСТОН!

Мен аввал айтиб ўтганимдек, 2025 йилда ўз вақтимнинг катта қисмини Ўзбекистондаги беморларни даволаш, мутахассислар жамоасини шакллантириш ва ўз она юртимда оилавий тиббиётни ривожлантиришга бағишлашни режалаштирмоқдаман. Шундай тиббиёт тизимини яратишни истайманки, унга ўзим ҳам мурожаат қилишни хоҳлар эдим.

Ҳаммага раҳмат, бу ташаббусга қўшилганлар учун!

Мен Тошкентда мунтазам қабулларни олиб бораман (ҳозирча йилига 4-5 марта).

Қаерда? →
"Medical Intermed" клиникасида.

Қабулга ёзилиш учун махсус бланкни тўлдириш керак.
Ссылка
: https://forms.gle/jx4syk6wAptEczJ78

Қабул кунлари → 2025 йил 28 февралдан 3 мартгача.

Ихтисослашув йўналишлари → Паркинсон касаллиги, деменция, хорея, тиклар, дистония ва комплекс ҳаракат бузилишлари.

Қўшимча маълумот олиш учун др. Шокиров Шоҳнур Шухрат ўғли билан +998906206779 рақами орқали боғланишингиз мумкин.

Ҳамкасб неврологлар, ординаторлар, магистрлар ва ҳаракат бузилишлари ҳамда деменция масалалари бўйича билим олишни хоҳлаганларга,
менга dr.teo.neurologist@gmail.com почта орқали ёзишингиз мумкин.

ПРИВЕТ УЗБЕКИСТАН!

Как я упоминал раньше, в 2025 году я хочу посветить существенную часть своего времени лечению пациентов в Узбекистане, для создания команды специалистов, построить семейную медицину в моей родной стране. Ту, в которую хотел бы обратиться сам.

Спасибо, все кто откликнулся!

Я буду вести постоянные приемы (пока 4-5 раз в год) в Ташкенте.

Где → в клинике Medical Intermed.
Чтобы попасть ко мне на прием, нужно заполнить бланк (для оформления записи)
Ссылка тутhttps://forms.gle/jx4syk6wAptEczJ78
Даты приемов → с 28 февраля по 3 марта 2025 года
Профиль патологии → болезнь Паркинсона, деменции, хореи, тики, дистонии, комплексные двигательные расстройства

Для получения дополнительной информации можно обратиться к др. Шокирову Шохнур Шухрат угли по телефону +998906206779.

Коллегам неврологам, ординаторам, магистрам и всем, кто хотел бы больше обучиться вопросу двигательных расстройств и деменций, прошу написать мне на почту dr.teo.neurologist@gmail.com








Бўлди, ухланглар энди. Эртага бугун залга чиқиш керак, тил ўрганишни бошлаш керак...

@dohtirblog




2024 йилда кимни ҳафа қилган бўлсам, ўзларингни устиларингда қаттиқ ишлелар, бўмаса 2025 даям бу ҳолат такрорланади.


@dohtirblog


Актуал.

@dohtirblog


📣 Ассалому алейкум
Тоифа тестларига биз билан тайёрланинг !

❗️Реаниматология, анестезия ва тез тиббий ёрдам йўналишлари бўйича тоифа тестлари учун тўлиқ таҳлил ва тайёргарлик материалларини тақдим этамиз.

📌 Тоифа тестлари нима учун муҳим?

Реаниматология, анестезия ва тез тиббий ёрдам бўйича тоифа тестларини таҳлил қилиш:

✅ Саволларни ўзбек ва рус тилларида тақдим этиб, ҳар бирининг тўғри жавобини таҳлил қиламиз.

✅ Имтиҳон саволларида учрайдиган муҳим мавзуларни алоҳида тушунтириб берамиз.

✅ Биз билан бирга реаниматология, анестезия ва тез тиббий ёрдам бўйича тоифа тестларига тайёргарлик кўринг!

💯 Ҳар бир савол ва жавобни атрофлича тушунтириб, тоифа имтиҳонларига муваффақиятли тайёргарлик кўришингизга ёрдам берамиз.

👉 @Anesteziology_Reanimatology 👈




Дам олиш кунларида мазза қилиб кўрсин деб "Игра в кальмара" 2 сезони чиқипти. Конечно, пиратскийсини кўрамиз.


@dohtirblog

979 0 3 19 22

Касал сени олдингдан чиқиб, бошқа дохтирга кирса:


@dohtirblog

942 0 10 6 16

Ҳаммангизга раҳмат!

@dohtirblog

20 last posts shown.