ёмғир ёғяпти. осмон йиғлайди, йер унинг кўз ёшларини бағрига олади. хар бир томчи гўё юракка тушади, ўтмишнинг узоқ-узоқ хотираларини уйғотади. бир пайтлар кимнингдир йелкасида туриб эшитган меҳрибон сўзлар, қўлни илиқ ушлаган муҳаббат, кетиш олдидан айтилмай қолган гаплар… хаммаси ёмғирга аралашиб, қайта тирилаётгандек.
кўчалар сувга тўлган, аммо айрим кўнгиллардаги қуруқлик барибир қолаверади. ёмғир юзни, танани, ҳатто либосларни ҳам ювиб кетади, аммо айрим дардлар учун у ҳам ожиз. чунки баъзи оғриқлар сувга эмас, вақтга муҳтож, ўтиб кетиши учун, йўқолиши учун…