ДИН ВА АДАБИЁТ


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Фарғона вилояти Қувасой шаҳар "Ислом" масжиди имом ноиби Олимжон домла Абиджоновнинг диний-маърифий, адабий-бадиий саҳифаси.
Бу каналда оят ва ҳадислардан намуналар. Мутафаккир алломаларнинг бадиий адабиёт намуналари бериб борилади.
Тавфиқ Аллоҳдан!

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Меҳрибон Роббимиз ҳар бир кунимиздан манфаатли фойда олиб, ғанимат дамларнинг файз ва баракалардан барчаларимизни баҳраманд айласин.

Неча ганж ичра бўлса гавҳару дур,
Кўрки бордур анинг калиди темур.
Қулф очарда гадою соҳиби тож,
Тенг бўлурлар калидга мухтож.

Ҳазрати Алишер Навоий.

https://t.me/dinvaadabiyot


•Кўнглимки, ғаминг билан тўлиқдир, Эй дўст,
Дардинг туну кун менга рафиқдир, Эй дўст .
“Мен кўнгли синиқларни севарман”, дебсан,
Бизнинг-да шу кўнгли синиқдир, Эй дўст.

Мавлоно Жалолиддин Румий.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#shabon_oyi #yangi_oy_eloni
🌙 РАМАЗОНГА ЭЛТУВЧИ ОЙ – ШАЪБОН ОЙИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🔭Фалакий ҳисобга кўра, ҳижрий 1446 йил
Шаъбон ойининг 1-куни  2025 йил 31 январь жума кунига тўғри келмоқда.

🌙 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар:
"اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ"
🤲 Ўқилиши: "Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”.

Маъноси: "Аллоҳим! Уни бизга хайр-барака, иймон, саломатлик ва Ислом ила чиқаргин. Роббим ва Роббинг Аллоҳдир!".

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бу бир ойки, одамлар ундан ғофил қолурлар. У Ражаб билан Рамазоннинг орасида. Бу бир ойки, унда амаллар Роббул аъламийнга кўтарилади...", дедилар (Имом Насоий ривояти).


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Kino

"Alisher Navoiy"


Абдулла Орипов

ҲАСАДГЎЙ

Инсоф берар бўлса Худойим агар
Ўғрини тарбият айламоқ мумкин.
Ногаҳон бировга етказса зарар,
Телбани занжирга бойламоқ мумкин.

Энг катта ёвни ҳам енгмоқлик осон,
Битта сотқинини қўлга олсанг бас.
Донога айланар ҳаттоки нодон,
Фақат ҳасадгўйни даф қилиб бўлмас.

✍️2013 йил 27 декабр

https://t.me/dinvaadabiyot


Ҳазрат Шайх Саъдий ёзадилар:

Тариқат ба жуз хизмати халқ нест,
Ба сажжодаву тасбеҳу далқ нест.

Яъни,

тариқат фақат жойнамоз, тасбеҳ, хирқа билангина ҳосил бўлмас. Албатта, жойнамоз, тасбеҳ, хирқа ҳам даркор. Лекин, тариқатнинг асли халқуллоҳга беминнат хизмат қилмоқдур. Аниқроқ қилиб айтганда, одамларнинг билмаганини ўргатмоқ, адашганларни тўғри йўлга бошламоқ, камбағалларга моддий ва маънавий кўмак бермоқ, ғариблар, етимлар бошини силамоқ, бир сўз билан айтганда, халқуллоҳга шафқат назари билан қарамоқ тариқат аҳлига хос бўлган фазилатдир.

Интернет саҳифаларидан олинди.

https://t.me/dinvaadabiyot


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#hadis

🎞 АЗИЯТ

🌐 https://t.me/Islom_jome_masjidi

https://t.me/dinvaadabiyot


Хафа бўлма!
Шуни яхши билгинки, йиғлаганинг қадар кулажаксан.
Ҳеч қачон:
-"Ҳаммаси тамом бўлди!" - дема.
Севганинг қадар севилажаксан.

✍️Мавлоно Румий

https://t.me/dinvaadabiyot

841 0 13 5 24

Тухумдан чиқди-ю, келтириб уни
Шу лойқа ҳовузга томон отдилар.
Ташландиқ ушоқ еб ўтади куни,
Хор-у хас, хазонлар устига ёпдилар.

Дунёда кўргани шу тор ҳовузча
Ва мудроқ толларнинг аччиқ хазони.
Менга алам қилар, тилла балиқча
Бир кўлмак ҳовуз деб билар дунёни..."

Абдулла Орипов

https://t.me/dinvaadabiyot


ИСРОФ МУСУЛМОНЛАРНИ БАТАМОМ ХОНАВАЙРОН ҚИЛУВЧИ ИЛЛАТДИР!

Биринчидан, исроф бизни Аллоҳнинг муҳаббатидан маҳрум қилади:

1. «Исроф қилманглар, чунки У Зот исроф қилгувчиларни суймас» (Анъом сураси, 141 оят).

2. «Енглар, ичинглар, аммо исроф қилманглар. У Зот исроф қилувчиларни суймас» (Аъроф сураси, 31 оят).

Иккинчидан, исроф Аллоҳнинг лаънатига учраган Фиръавннинг сифатларидандир:

3. «Фиръавн ер юзида баланд кетган эди. У исрофчилардан эди» (Юнус сураси, 83 оят).

Учинчидан, исроф (баъзи) умматларнинг ҳалокатига сабаб бўлган:

4. «Уларга ҳамда Ўзимиз хоҳлаганларга нажот бердик, аммо исрофчиларни ҳалок қилдик» (Анбиё сураси, 9 оят)

Тўртинчидан, исрофчилар дўзах аҳлидандир. Аллоҳ сизу бизга бу мудҳиш макондан паноҳ берсин:

5. «Исрофчилар – дўзах эгаларидир» (Ғофир сураси, 43 оят).

Бешинчидан, Аллоҳ Қуръонда мусулмонларга исрофчиларга итоат қилишни ҳаром қилган:

6. «Ер юзида исрофчилик қиладиганларнинг ишига итоат қилманглар» (Шуъаро сураси, 151 оят).

Интернет саҳифаларидан олинди...

https://t.me/dinvaadabiyot


ТАҒОФУЛ.

Аббосийлардан халифа Маҳдий бир куни кишиларни қабул қилаётган эди. Бири шикоят қилди. Бошқаси ўз шеъри ила уни мақтади. Тушлик пайтида бир киши қўлида оёқ кийим билан кириб келди ва деди:
- Эй мўъминлар амири! Бу Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг оёқ кийимлари. Уни сизга ҳадя қилиш учун келтирдим.
Халифа Маҳдий курсисидан туриб оёқ кийимини унинг қўлидан олди. Уни кўзларига суртиб у кишига деди:
- Қандай ҳам яхши нарса келтирибсан!
Сўнгра унга ўн минг дирҳам беришларини амр қилди. Ҳалиги киши пулни олиб кетди.
У кетгач халифа атрофидаги кишиларга деди:
"Аллоҳга қасамки, мен бу оёқ кийимини Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам киймаганлари тугул ҳатто кўрмаганларини ҳам билиб ўтирибман. Аммо агар мен унга ёлғон айтаяпсан деганимда, у кишилар олдига чиқиб "мен мўъминлар амирига Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг оёқ кийимларини совға қилган эдим. У қабул қилмади", дер эди. Унга ишонмайдиганлардан кўра ишонадиганлар кўп бўлар эди. Чунки омма ўзига ўхшаганларга кўпроқ ишонади. Чунки кўпчилик заиф томон золим бўлсада заиф томонга ёрдам беради. Уни ҳақ деб ўйлайди. Биз унинг тилини сотиб олдик. Ҳадясини қабул қилдик. Сўзини тасдиқладик. Шу қилган ишимизни афзал ва тинч йўл деб билдик!".

Гоҳида саломат қолиш учун инсонларнинг риоясини қилиб туриш лозим экан. Агар ҳар-бир гапга қарши чиқаверсанг, ҳар-бир ишга қарши чиқаверсанг ўзингни қурбон қилаётган бўлсангда, сени жиноятчига чиқариб қўйишади.
Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ айтганларидек,
"Ақлнинг ўндан тўққизи ўзни билмасликка солиш ва бепарво кўрсатишдадир".

Интернет саҳифаларидан олинди...


https://t.me/dinvaadabiyot

802 0 16 2 20

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
“Бизни Амир Темур бирлаштира олмайди. Ҳатто Аҳмад Яссавий ва Юнус Эмролар бирлаштира олмайди. Бизни бирлаштирса Навоий бирлаштиради!”, — тарихчи Олимжон Давлатов

Биз Навоийни улуғлаймиз лекин унинг ўзини, ғояларини ўқимаймиз. Навоий фақатгина шоир эмас. Ўз даврида уни одамлар авлиёдай кўришган.

Қурултойда бу ҳақида батафсил билиб оласиз:

https://youtu.be/XTUDumM8qRc?si=SzmBJpmk28YATOTJ


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Навоий #ҳадис

Алишер Навоийнинг "Арбаъин" асари шарҳи ва насрий баёни.

#Ўн_тўртинчи_ҳадис

Ҳасанхон ва Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажидларнинг
''Навоийдан чу топқайлар навое'' китобидан...

Матнни Қувасой шаҳар "Ислом" номли масжиди имом ноиби Олимжон домла Абиджонов ўқиди.

Бизни каналага қўшилиш учун қуйидаги 👇ҳаволани босинг

https://t.me/dinvaadabiyot


#Tadqiqot

Маънавий лоқайдлик ёхуд Алишер Навоий асарлари нега хатолар билан нашр этилган?

"Ҳуррият" газетасининг 2022 йил 11 январь №1 сонида адабиётшунос Ваҳоб Раҳмоновнинг юқорида келтирилган номдаги мақоласи чиқди.

Адабиётшунос мақоласида 1987-2003 йилларда “Фан” нашриётида чоп қилинган Навоий куллиётининг 20 жилдликМукаммал асарлар тўплами” ва 2011 йилда Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан 10 жилдликТўла асарлар тўплами” "пала-партиш", "саводсизларча" нашр этилганини таъкидлаб, матн таҳлили билан бир қанча изоҳлар келтиради.
_____________________________
https://telegra.ph/Manavij-lo%D2%9Bajdlik-yohud-Alisher-Navoij-asarlari-nega-hatolar-bilan-nashr-ehtilgan-01-11


Муҳаммад Тақий Усмоний ҳикоя қилади:

«Бир куни хонамда ўтирсам сочлари ва кийиниши буткул ғарбона бўлган бир йигит олдимга кирди. Унда иймоннинг милтираб турган чироғи ҳам кўринмасди. Йигит савол берди:
— Ҳазрат, менинг ишим катта банк соҳасига ўхшаш баъзи бир рибовий ишлардан иборат. Мен буни Англияда ўқиб ўрганганман. Шу ишнинг моҳиятини биласизми?
— Хабарим бор, Ҳиндистонда мен билган 3 та шу соҳанинг забардасти бўлса, тўртинчиси сен экансан.
— Менинг даромадим шаҳар ҳокиминикидан ҳам кўплигини биласизми?
— Биламан.
— Шу ишимда хотиржам ишлаб юргандим. Бир одам менга бу ишдан келадиган даромад ҳаром деди. Шунга аввал сиздан аниғини сўраб билиб олайин, деб келдим. Бу ишим ҳақида нима дейсиз?
— Сенинг ишингда иккита ҳаром амал бор: қимор ва судхўрлик. Лекин, бир одам ҳаромдан пул топяпти. Билган ҳунари шу. Вақтики, бу ишнинг ҳаромлигини билгач, унга бошқа иш топиш фарз бўлади. Бошқа ҳалол ишни эса худди очдан ўлаётган киши егулик излагандек излайди. Лекин ўша ишни топилгунча ҳаром ишини ташламай туради. Токи шайтон сенга ҳалол ишни қидириб оч қолдинг, деган васвасани солмасин. Бу улуғларнинг гапидир.
— Ҳазрат, мен сиздан қандай иш топиш кераклигини сўрамадим. Бу ишим ҳалолми ҳаромми? Биргина сўзни сўрадим.
— Ишинг ҳаромдир.
— Буни ким ҳаром қилган? Сизми ё Худоми?
— Аллоҳ ҳаром қилган.
— Аллоҳ ҳаром қилган бўлса, аввал ҳалолнинг эшигини очиб, сўнг ҳаром қилади. Ваъда бераманки, ўлгунимга қадар эски ишимга қайтмайман!

Менинг кўзимни очган эди бу воқеа. Бир одам «Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур Расулуллоҳ» дедими, сурати қандайлигидан қатъи назар бизнинг эҳтиромимизга лойиқ экан. Менинг дастлабки гумоним қандай эди-ю, унинг анча-мунча олимга хос бўлмаган таваккули қандай эди! Шу йигит ҳозир Американинг энг бой мусулмонларидан...

Интернет саҳифаларидан...

https://t.me/dinvaadabiyot


Forward from: NAVOIYSHUNOSLIK
#Луғат

Навоий асарлари учун луғатлар:

1. Шамсиев П., Иброҳимов С. Навоий асарлари луғати. – Тошкент: "Ғафур Ғулом", 1972. – 784 б.

2. Алишер Навоий асарлари тилининг изоҳли луғати. 4 томлик, 1-том. – Тошкент: "Фан", 1983. – 656 б.


3. Алишер Навоий асарлари тилининг изоҳли луғати. 4 томлик, 2-том. – Тошкент: "Фан", 1983. – 644 б.

4. Алишер Навоий асарлари тилининг изоҳли луғати. 4 томлик, 3-том. – Тошкент: "Фан", 1984. – 624 б.

5. Алишер Навоий асарлари тилининг изоҳли луғати. 4 томлик, 4-том. – Тошкент: "Фан", 1985. – 636 б.

6. Ҳасанов Б. Навоий асарлари учун қисқача луғат. – Тошкент: "Фан", 1993. – 375 б.

7. Исҳоқов Ё. Сўз санъати сўзлиги. – Тошкент: "O'zbekiston", 2014. – 320 б.

8. Манзар Абдулхайр. Навоий асарларининг изоҳли луғати. – Тошкент: "Ўзбекистон миллий энциклопедияси", 2018. – 560 б.

9. Абдувалиева Д. Алишер Навоийнинг "Тарихи мулуки Ажам" асарида қўлланган сўзларнинг изоҳли луғати. – 262 б.

10. Алишер Навоий: қомусий луғат. 2 жилдлик: 1-жилд. Масъул муҳаррир: Ш.Сирожиддинов. — Тошкент: "SHARQ" НМАК, 2016. — 536 б.

11. Алишер Навоий: қомусий луғат. 2 жилдлик: 2-жилд. Масъул муҳаррир: Ш.Сирожиддинов. — Тошкент: "SHARQ" НМАК, 2016. — 480 б.

12. Avaznazarov O. Navoiy timsollari so‘zligi. – Toshkent: Spectrum Media Group, 2024. – 288 b.

KANALGA ULANISH:
👇👇👇

https://t.me/navoiyshunoslik_rasmiy


Forward from: NAVOIYSHUNOSLIK
#20_томлик

Алишер Навоий. МУКАММАЛ АСАРЛАР ТЎПЛАМИ. Йигирма томлик. — Тошкент: «Фан».

1. Биринчи том. БАДОЙИЪ УЛ-БИДОЯ.
2. Иккинчи том. НАВОДИР УН-НИҲОЯ.
3. Учинчи том. Ғаройиб ус-сиғар.
4. Тўртинчи том. Наводир уш-шабоб.
5. Бешинчи том. Бадоеъ ул-васат.
6. Олтинчи том. Фавойид ул-кибар.
7. Еттинчи том. Ҳайратул-аброр.
8. Саккизинчи том. Фарҳод ва Ширин.
9. Тўққизинчи том. Лайли ва Мажнун.
10. Ўнинчи том. Сабъаи сайёр.
11. Ўн биринчи том. Садди Искандарий.
12. Ўн иккинчи том. ЛИСОНУТ-ТАЙР.
13. Ўн учинчи том. МАЖОЛИС УН-НАФОИС.
14. Ўн тўртинчи том. МАҲБУБ УЛ-ҚУЛУБ. МУНШАОТ. ВАҚФИЯ.
15. Ўн бешинчи том. ХАМСАТ УЛ-МУТАҲАЙЙИРИН. ҲОЛОТИ САЙЙИД ҲАСАН АРДАШЕР. ҲОЛОТИ ПАҲЛАВОН МУҲАММАД. НАЗМ УЛ-ЖАВОҲИР.
16. Ўн олтинчи том. МУҲОҚАМАТ УЛ-ЛУҒАТАЙН. МЕЗОН УЛ-АВЗОН. ТАРИХИ АНБИЁ ВА ҲУКАМО. ТАРИХИ МУЛУКИ АЖАМ. АРБАЪИН. СИРОЖ УЛ-МУСЛИМИН. МУНОЖОТ. РИСОЛАИ ТИЙР АНДОХТАН.
17. Ўн еттинчи том. НАСОЙИМ УЛ-МУҲАББАТ.
18. ўн саккизинчи том. ДЕВОНИ ФОНИЙ.
19. Ўн тўққизинчи том. ДЕВОНИ ФОНИЙ (давоми).
20. Йигирманчи том. ДЕВОНИ ФОНИЙ (давоми). ҚАСИДАЛАР. МУФРАДОТ. ИЛОВАЛАР.

KANALGA ULANISH:
👇👇👇

https://t.me/navoiyshunoslik_rasmiy


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Аnons

Adabiyotshunos olim, professor Naim Karimov hayot yo‘liga bag‘ishlangan hujjatli filmni “Madaniyat va ma’rifat” telekanalida o‘tkazib yubormang.

📺 "Ilm majnuni"
🗓  10-yanvar
⏰  21:30




Руҳ тўтиси

Бош бир кун тош ёстиққа етар,
Руҳ тўтиси танни тарк этар.
Дейдилар, ёш танламас ажал,
Худо билар, ким олдин кетар…

Офтоб елиб толса кўк узра,
Унга осмон сандиғи ҳужра.
Ҳақдан ҳукм, бандадан ижро,
Худо билар, ким олдин кетар?!

Пок дилингни кемирди ҳасад,
Қадамингда топдинг азият.
Дўстим, менга қилма васият,
Худо билар, ким олдин кетар.

Асо тутмиш қанча қадди дол,
Мен бир кучга тўлган навниҳол,
Отам мени кўмар эҳтимол…
Худо билар, ким олдин кетар.

Мухаммад Юсуф...

https://t.me/dinvaadabiyot

20 last posts shown.