ДИЛФАЙЗ психологик канали.


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Psychology


Сиз ИНСОНСИЗ! Сиз ўз қадрингизни билишингиз керак! Ўзини севган инсонни ҳамма севади. Бунинг учун ДИЛФАЙЗ гуруҳининг @dilfayzim гуруҳини кузатиб боринг.
Психологик хизмат учун психолог @DAbzalovnaга мурожаат қилишингиз мумкин!

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Psychology
Statistics
Posts filter


#тафаккур_учун

Яхши инсон ҳеч қачон бировга озор бермайди ва бировга ёмонлик тиламайди.

Одамлардан "фаришта"ликни кутманг, унутманг банда фаришта бўла олмайди. Ҳар яхшини бир ёмон томони ва ҳар ёмонни бир яхши томони бор. Назарингиз ҳар инсоннинг яхши томонини кўрсин, имкон топсангиз ёмон томонига ямоқ бўлинг, яширинг...

Озор бериш ўзингизга бахтсизлик келтиради, шундай экан, қўлингиздан келса яхшилик қилинг, қўлингиздан келмаса ёмонлик тиламанг, ёмонламанг ҳам...

Чунки, олдинда ҳар бирининг тўлови бор... бу қайтар дунё...


Олтинга тенг сўзлар

- Дунё катта бир мактабдир. Унда ҳар қанча чўққига эришмагин, ўлим шаҳодатини олишинг муқаррар. Шундай экан кибрланмасдан одобли ва ахлоқли инсон бўлиб яша.

- Ёстиқ бой ва фақирнинг, катта ва кичикнинг, шаҳзода ва қўриқчиларнинг бошини кўтаради. Лекин унда фақатгина виждони хотиржамлар сокин уйқуга кета оладилар...

- Ҳар бир кунингизни  гўзал ўтказишингиз, сиз учун одатий хол бўлиб қолсин. Самимий, одобли, меҳрибон, саҳий, очиқ кўнгил бўлинг. Чунки соҳиби кетганда, ундан муҳр - хотира қолади...

- Сенга биров "Сени ҳурмат қиламан" деса ишонма. Сухандонлар ҳам ҳеч кимни танимай, кўрмай туриб "ҳурматли томошабинлар" деб айтишади.

- Ҳозирги замонда "қаҳрамон" деб қиличи бор инсонни эмас, балки виждони бор инсонни ҳақиқий "қаҳрамон" деса ярашади.

- Баъзи инсонлар ҳаётимизда ҳудди сониялардек, баъзилари эса ҳудди дақиқалардек, яна бошқалари эса ҳудди бир умрдек гап. Уларни фақат ўлимгина  хотираларимиздан ўчира олади...

- Кўринишинг билан фахрланма. Чунки уни сен яратмагансан. Насабинг билан ҳам фахрланма. Чунки уни сен танламагансан. Лекин ахлоқинг билан фахрлан. Чунки унга зийнатни "СЕН" бергансан...

- Биров сенга ахлоқсиз гаплари билан қўполлик қилса, ғазабланма. Балки жилмай. Чунки у ўзининг феъл атворини сенга намоён этибди. 

- Бахт бу - биз эга бўлмаган нарсага эришишимиз эмас, балки биз эга бўлган нарсамизнинг қийматини билишимиз, тушуниб етишимиз БАХТдир.

«Ҳикматлар саодатга етаклар » китобидан


Forward from: Markaziy Osiyo
Дунёнинг халқаро аккредитациясига эга, қадимий университетларидан бири Unisaга кираверишда мана бу ёзувни ўқийсиз:
«Миллатни йўқ қилиш учун атом бомбаси ёки узоқ радиусга учувчи ракеталарни ташлаш шарт эмас. Таълим сифатини пасайтириб, ўқувчиларнинг ёлғон гапиришига рухсат берилса, бас. Ана шунда:
Бундай врачлар қўлидан касаллар ўлим топади.
Бундай инженерлар дастидан бинолар қулайди.
Бундай иқтисодчи-бухгалтерлар дастидан пуллар йўқ бўлиб кетади.
Бундай дин олимлари дастидан инсоният ўлимга юз тутади.
Бундай юрист ва судъялар дастидан адолат йўқолади.
Бундай қонуншунослар дастидан бошқарув йўқолади
Таълим инқирози – миллат инқирозидир” .

Library @centerasia_library

Каналга уланиш
@centerasiastudy


***

"Ҳаёт саҳна. Бу ҳаётда яшаётган ҳар бир инсон ўзига тақдир томонидан берилган ролини бажаради. Кимнинг қандай роль бажариши олган тарбияси, билимига боғлиқ. Кимнинг роли лаҳзалик, кимники абадий".

Уильям ШЕКСПИР


Бир ҳовуч дур

Икки яримта нон бирлаштирилса, битта бутун нон ҳосил бўлади. Қоғозга чизилган икки ярим айлана бирлаштирилса – битта бутун доира вужудга келади. Лекин икки ярим ҳақиқатдан битта бутун ҳақиқат ёки иккита ярим маданиятсизликдан битта бутун маданият ҳосил бўлмайди.
***
-  Ким кўпроқ рост гапиради?
-  Душманлар...
-  Ким кўпроқ ёлғон сўзлайди?
-  Дўстлар ва севишганлар...

Тоҳир Маликнинг “Меҳмон туйғулар” китобидан.


Ушбу расмдаги қиз — Наджад Валло-Белкасем — 2014-2017 йилларда Франция таълим вазири бўлган

Чап тарафда 1987 йилдаги расми, яъни чўпон, камбағал оиланинг қизи. Ўнг тарафдаги расми — Париж сиёсий тадқиқотлар институтини тамомлаган Франция таълим вазири Наджад Валло-Белкасем.

Ушбу суратлар бизга бир ҳақиқатни очиб берди, яъни инсон камбағал бўлиб туғилиши айб эмас, балки ҳаракат қилмасдан, илм олмасдан камбағал бўлиб яшаши ҳамда дунёдан камбағал бўлиб ўтиши айбдир. Бугунги кунда юртимизда камбағалликни қисқартириш бўйича ислоҳотлар олиб борилмоқда. Бир нарсани билишимиз керак камбағалликдан чиқишнинг ягона йўли бу — ИЛМдир.


Табассум ажойиб дори:
— уни дўстингга берсанг хурсанд бўлади;
— душманингга берсанг ичи зил кетади;
— онангга берсанг кўнгли ёришади;
— фарзандингга берсанг мехри ошади;
— танимаган кишингга берсанг сен учун садақа ажри бўлади;
— эр аёлига берса севгиси ортади;
— аёл эрига берса ишончи ортади.

• Бу дорининг зарарли асоратлари йўқ ва у ҳеч қаерда сотилмайди, балки уни Аллоҳ таоло юзингга жойлаб қўйган.
• Сал жилмайиб ва самимийлашсанг бўлди, ажойиб дорини текинга оласан.


Инсоннинг қадр-қиммати ўз вазифасини аъло даражада бажаришдан иборат: шунинг учун инсоннинг энг асосий вазифаси ва ўрни меҳнат билан белгиланади, инсон ўз хоҳишига меҳнат туфайли эришади.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Dunyo tezligingni eshitgan edim,
O’tginchiligingni so’ylardi hamma.
Shunda ham isyonkor bandalarmizda,
Yil tez o’tmaydi deb o’ylardi hamma...

✍️🎙Xayrulla Hamidov


Энг вафосиз нарса соат милларидир... Кетган жойига қайтади аммо умримиздан олганларини қайтиб бермайди..!


Сабр қилинг... Бир кун ҳаммаси ниҳоясига етади...
Қийналганларингиз, яралар, оғриқлар, изтироб, юрагингиздаги оловлар...

Тугамайди деб билган хасратларингиз битади, сабрим тугади деганларингиз ўтиб кетади...

Барини енгганингизда, кўникканингизда, энди аҳамияти қолмаганида, кимларнингдир дилида пушаймони, кимларнингдир эса умиди бўласиз..!
Сабр қилинг...  Ўша кун келади...


Тақдир икки қисмга бўлинади. Мубрам ва муаллақ. Мубрам бу Аллоҳ таолонинг илмидаги тақдирдир. Уни Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди. Бу ўзгармасдир. Иккинчиси муаллақ – бу ҳақидаги маълумот фаришталарнинг қўлларига топширилгандан кейин ҳам ўзгартирилаверади. Қадр ва бароат кечаларида ушбу иккинчи тақдир фаришталарнинг қўлларига берилади. Дуо туфайли ҳам шу тақдир ўзгаради. 

Салмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қазони фақатгина дуо қайтаради. Умрни фақатгина яхшилик зиёда қиладир», дедилар».
Шарҳ: Қазо Аллоҳ таолонинг ҳамма нарсаларнинг келажакда қандай бўлишини азалдан билишидир.
«Қазони фақатгина дуо қайтаради».
Аслида қазодаги нарса қадарга келиши керак. Аммо баъзи уламоларнинг гапига қараганда, қазо икки хил: мубрам, яъни узил-кесил қазо ва муаллақ, яъни бир нарсага боғлиқ қазо бўлади.
Мисол учун, «Фалончи дуо қилиб турса, фалон куни бемор бўлмайди, дуо қилмаса бўлади» каби ҳолатлар муаллақ қазо дейилади. Дуо билан рад бўладиган қазо мана шунга ўхшаш қазодир.
Қадарни қадар ила даф қилиш маъносини ҳам унутмаслик зарур. Шу маънода дуо ҳам қадар бўлади.
Очлик қадари озиқланиш қадари ила даф қилинади.
Чанқоқ қадари сув ичиш қадари ила даф қилинади.
Беморлик қадари даволаниш қадари ила даф қилинади.
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу Шомга борганларида у ерда вабо тарқалганини эшитиб, орқага қайтишга қарор қилдилар.
Шунда Абу Убайда розияллоҳу анҳу:
«Аллоҳнинг қадаридан қочибми?» деди.
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу унга:
«Шуни сендан бошқа одам айтса бўлмасмиди!? Ҳа, Аллоҳнинг қадаридан Аллоҳнинг қадарига қочамиз. Айтгин-чи, агар сенинг туяларинг бўлса-ю, улар иккига бўлинган бир водийга тушсалар. Бўлакларнинг бири серҳосил бўлса-ю, бошқаси қуруқ бўлса, ҳосилдорида боқсанг ҳам Аллоҳнинг қадари ила боқасан, қуруғида боқсанг ҳам Аллоҳнинг қадари ила боқасан. Шундай эмасми?!» дедилар.
«Умрни фақатгина яхшилик зиёда қиладир‎».
Аслида белгиланган ажалнинг вақти-соати ўзгармайди. Демак, бу ҳадиси шарифдаги «умрнинг зиёда бўлиши»ни «баракали бўлиши» деб тушуниш керак. Яъни ҳар бир инсон ўзига белгиланган ажалгача яшайди, аммо умри баракали бўлиб, ҳаёти давомида бир неча киши қиладиган яхшиликларни бажо келтиради.
Ёки худди қазода айтиб ўтилгани каби, ажал ҳам икки хил бўлади. Фалончи тақво ила яшаса, саксонга, бўлмаса, элликка киради, дейилган бўлади. Яхшиликни кўп қилган одамларнинг умри зиёда бўлиши шунга ўхшаш бўлади.
Бу ҳадиси шарифнинг маъноси ҳақида турли фикрлар айтилган. Уларнинг турли бўлиши қазои қадар масаласига боғлиқдир. Аммо қазои қадар масаласида «Қазо қазо билан даф қилинади» деган қоида борлигини эсга олсак, иш осонлашади. Бундан ёмон қазои қадар дуо билан даф бўлиши келиб чиқади. Шунингдек, яхшилик туфайли умрнинг қисқа қадари даф қилиниб, узун қадарига ўтказилиши келиб чиқади.
Бу ҳақда «Кашшоф» тафсирида қуйидагилар айтилган:
«Кишининг умри узайса ҳам, қисқарса ҳам китобда бордир. Унинг сурати қуйидагича: Лавҳга «Агар Фалончи ҳаж ёки ғазот қилмаса, умри қирқ йил. Агар ҳаж ва ғазот қилса, умри олтмиш йил», деб ёзилган бўлади.
Бу маъно «Маъолимут Танзил» китобида ҳам келган.
Валлоҳу аълам!

✍️Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг "Ҳадис ва Ҳаёт" 📚китобидан.


#ажойиб_дори

🍂Табассум ажойиб дори:

🍂Уни дўстингизга берсангиз хурсанд бўлади.

🍂Душманингизга берсангиз пушаймон бўлади.

🍂Онангизга берсангиз умри узаяди.

🍂Фарзандингизга берсангиз меҳри ошади.

🍂Танимаган кишингизга берсангиз сиз учун садақа ажри бўлади.

🍂Севган жуфтингизга берсангиз севгиси ортади.

🍂Бу дорининг зарарли асоратлари йўқ ва у ҳеч қаерда сотилмайди, балки уни Аллоҳ таоло юзингизга жойлаб қўйган.

🍂Салгина табассум қилсангиз бўлди, ажойиб бепул дори тайёр.

🍂Бир бирингизга табассум улашинг
азизларим
.


Siz e'tibor bermasligingiz kerak bo'lgan zararli (zaharli) odamning 10 belgisi

1. Ular sizni tushkunlikka tushirish uchun doimo o'tmishdagi xatolaringizni eslatib turadi.

2. Ular sizdan yordam kerak bo'lganda hurmatingizni joyiga qo'yishadi va ulardan sizga yordam kerak bo'lganda sizni mensimaydilar.

3. Ular o'zlarini yaxshi his qilishlari uchun odamlarni pastga uradilar.

4. Ular o'zlari va hayoti uchun javobgarlikni o'z zimmalariga olmaydilar.

5. Ular chegaralarni tushunishmaydi.

6. Ular sizni aybdorlik hissi bilan boshqarishga harakat qilishadi.

7. Ular hech qachon kechirim so'ramaydilar.

8. Ularga havas degan tushuncha yot, doimo hasad qiladilar.

9. Ular zaharxandali maqtovlar aytishadi.

10. Ular haddan tashqari kuchli himoyalanishadi.

🔅Haqiqatdan ham hayotda bunday odamlar ko'p...


Кимда керакмас кўрпача кўрпача ва кўрпалар бўлса, шу аёлга мурожаат қилинг, уйингиздан обкетишади, ўрнига сирли идишлар оласиз. +998993237900 Нигора


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ҳаётда яхши яшадим дейиш учун кўнгил хоҳлаган нарсаларни имкон қадар ўша вақтда қилсангиз мамнун бўлар экансиз, ҳар нарсани кечга суриб юрганлар кўринг!

Яқинларга юбориб қўямиз

⚡️TELEGRAM_YULDUZLARI - ЁШ БОЛАЛАРГА ТАҚИҚЛАНАДИ! КАТТАЛАР УЧУН!  БИЗГА ҚЎШИЛИНГ!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
МЕҲР...

Шу мўъжазгина ибора, қисқагина сўз замирида беадад  илиқлик, битмас  қалб кенглиги ва инсонийликнинг нафис дил уйғунлиги , ажиб  эътибор мужассам...

Ўша мўъжазу лекин, мўъжизавий эътибор бир олам қувонч бахш этишини, қанчалик муҳимлигини инсонлар Қалбдан
билганларида эди...

Доимо ,  илиқ табассумини, эътиборларини , меҳру муҳаббатларини бир биридан  дариғ тутмаган
бўлишармиди...
💐💐💐💐💐💐💐💐


Меҳнат инсонни учта асосий офатдан: зерикишдан, иллатдан ва муҳтожликдан халос қилади.

Вольтер


Келажак ҳақида... 👆



20 last posts shown.