Video is unavailable for watching
Show in Telegram
СЕВИБ ҚОЛДИНГ
Дўст бўл,— дединг сен бирдан,
Жиддийлашдинг, сездингми?
Хабардор бўлиб сирдан,
Севиб қолдинг, билдингми?
Айб топиб ҳаммадан,
Рашкдан бағринг тилдингми?
Ҳайрон қолдим тавбадан,
Севиб қолдинг, билдингми?
Халққа қилиб овоза,
Бирон нарса топдингми?
Қалбинг бўлсинда тоза,
Севиб қолдинг, билдингми?
Менга айтиб сен изҳор,
Ёки атай қилдингми?
Севмайман,— дея зинҳор,
Севиб қолдинг, билдингми?
Рости, анча ўзгардинг,
Ойнада бир кўрдингми?
Фақат қизғаниш дардинг,
Севиб қолдинг, билдингми?
Тан ол, бас, сўзлар бекор,
Таслим бўлиб келдингми?
Энди қилгинда ошкор,
Севиб қолдинг, билдингми?
✍Солиҳабегим
💝𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💞
Дўст бўл,— дединг сен бирдан,
Жиддийлашдинг, сездингми?
Хабардор бўлиб сирдан,
Севиб қолдинг, билдингми?
Айб топиб ҳаммадан,
Рашкдан бағринг тилдингми?
Ҳайрон қолдим тавбадан,
Севиб қолдинг, билдингми?
Халққа қилиб овоза,
Бирон нарса топдингми?
Қалбинг бўлсинда тоза,
Севиб қолдинг, билдингми?
Менга айтиб сен изҳор,
Ёки атай қилдингми?
Севмайман,— дея зинҳор,
Севиб қолдинг, билдингми?
Рости, анча ўзгардинг,
Ойнада бир кўрдингми?
Фақат қизғаниш дардинг,
Севиб қолдинг, билдингми?
Тан ол, бас, сўзлар бекор,
Таслим бўлиб келдингми?
Энди қилгинда ошкор,
Севиб қолдинг, билдингми?
✍Солиҳабегим
💝𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💞