Posts filter


Forward from: Rasul Kusherbayev
❗️Энди автомобилга газ баллон ўрнатиш учун рухсатномани онлайн тарзда олиш мумкин

Ушбу хизмат Ягона интерактив давлат хизматлари порталида ишга туширилган бўлиб, пуллик хизмат ҳисобланади.

Автотранспорт воситаларини қайта жиҳозлаш учун рухсат олиш учун аризани кўриб чиқиш учун йиғим 0,3 БҲМ (112 500 сўм) ни ташкил қилади. Хизмат кўрсатиш муддати эса 10 кун.

👉 @r_kusherbayev


Forward from: Rasul Kusherbayev
Очиқ ва оғриқли саволлар

➖ Президент фармони ва қонунларни инкор қилиб, Президентни халқ ва айниқса фермерлар олдида обрўсизлантириш компанияси кимга, нима учун керак?

➖ Нега қонунбузар, фармонбузарлар Президент ёнида, "Президент вакили" мақомида?

➖ Нима учун прокуратура вакиллари қонун берган ваколатларини монополистлар манфаати йўлида фермерларга босим учун ишлатмоқда?

Фермерларни "синдириш", халқни қашшоқлаштиришдан муддао нима?

https://youtu.be/hIJOBfzXtGQ?si=qDv3iRonSEQKoWO-


Forward from: Rasul Kusherbayev
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
❗️Ўқитувчини калтаклаган "кўча" аёл узр сўраб чиқди

Сирдарё вилояти, Сирдарё туманидаги 1-мактабда ўқувчилардан бирининг яқин қариндоши ўқитувчини калтаклагани айтилган видео тарқалган эди.

Маълумотга кўра, ҳолат вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганиб чиқилиб, тегишли чора кўрилган.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги «бундай ҳолатларни кескин қоралашини ва доимо муросасиз муносабатда бўлишини» билдирган.

Ўқитувчига зўравонлик қилган аёл қилган иши учун жамоатчиликдан узр сўраган.

Ушбу ҳолат бўйича "кўча" аёлга қандай ҳуқуқий чоралар қўллангани ҳозирча номаълум.

Ўқитувчиларни бу каби хўрлаш, калтаклаш ва камситишлар яна қанча давом этади, номаълум.

Бир нарса аниқ: ўқитувчини хор қилган жамиятнинг ўзи ҳам хорликка маҳкум.

👉 @r_kusherbayev


Forward from: Rasul Kusherbayev
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
❗️Тармоқларда "Тошкент шаҳар ҳокимининг қабулига кириш "проблема" сарлавҳали видео тарқалмоқда.

Видеода бир гуруҳ фуқароларнинг Тошкент шаҳар ҳокимиятида ҳоким қабулини сўраб шикоят қилаётгани акс этган.

👉 @r_kusherbayev


Forward from: Rasul Kusherbayev
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
"Битта қизни ўқитсак, бутун оилани ўқитган бўламиз. Оила билимли, маърифатли бўлса, бутун жамият билимли, маърифатли бўлади" - Президент

👉 @r_kusherbayev


Forward from: Rasul Kusherbayev
101-14-0-Q_25.pdf
1.1Mb
❗️Тошкент бозорларида патта нархлари ошди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахт ҳудудидаги бозорлардаги бир марталик йиғимлар, Сергели машина бозори, Ўрикзор савдо комплексида кўрсатиладиган хизматлар учун йиғим ва ижара тўловлари ҳамда инвентарлар ижараси учун янги тўлов миқдорларини белгилади.

👉 @r_kusherbayev


Forward from: Rasul Kusherbayev
Bir singlimizning iltimosiga ko‘ra yordam so‘rab murojaat qilmoqchimiz

#Sahovatli insonlar yordamingizga muhtojmiz!

Bjr onaning ikki farzandi betob...
Bir farzandining ko‘z gavharini almashtirish, ikkinchisining bo‘ksa qismini operatsiya qilish kerak.

Toma-toma ko‘l bo‘lur, siz uchun arzimasdek ko‘ringan ehson ham bir ayolning, farzandlarining quvonchiga sabab bo‘ladi.

Hech bo‘lmasa bu xabarni kanal, guruhlaringizga ulashing. Zero, bir yaxshilikka sababchi bo‘lasiz.

Karta nomer: Humo
9860080123508378
Izzatullayeva D


Forward from: Rasul Kusherbayev
❗️Метан заправкаларга газ етказиб бериш вақтинча чекланди

Чекловлар туфайли такси нархи кескин ошди.

Ўзбекистонда 9−12 февраль кунлари автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) га газ етказиб беришда вақтинчалик чекловлар жорий этилди.

"Ўзэнергоинспекция" маълумотларига кўра, об-ҳаво кескин совиган даврларда газ узатиш тизимида босимни барқарор ушлаб туриш мақсадида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига газ устувор равишда етказиб берилмоқда. Газ қувурларидаги босим нормаллашгандан кейингина газ метан заправкалари ўртасида босқичма-босқич тўлиқ ҳажмда тақсимланади.


👉 @r_kusherbayev


Forward from: Rasul Kusherbayev
❗️Энди давлат ташкилотларига ишга киришда паспорт, меҳнат ва пенсия дафтарчаси талаб қилинмайди

Давлат ташкилотлари эндиликда фуқародан ишга киришда паспорт, меҳнат ва пенсия дафтарчаси талаб қилмайди. Қабул қилувчи уларни ахборот тизимларидаги идоралараро интеграциялашув платформалари орқали ўзи олади.

Бу Меҳнат кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги қонунда назарда тутилган, дея хабар бермоқда Адлия вазирлиги.

👉 @r_kusherbayev


Forward from: Rasul Kusherbayev
❗️Xусусий ўқув марказларида хорижий тилларни ўрганадиган ёшларга харажатлари “2+6” шаклида қоплаб берилади. Бунда ўқув харажатларининг дастлабки 2 ойи ўқувчиларнинг ўз маблағидан, қолган 6 ойи давлат ҳисобидан тўлаб берилади.

Энди, хорижий тиллардан “С1” даражасига эга бўлган ёшлар ташаббус кўрсатиб, олис ва чекка ҳудудларда чет тилларига ихтисослашган ўқув марказларини очса, уларга 120 миллион сўмгача фоизсиз ссуда берилади.

👉 @r_kusherbayev


Forward from: Rasul Kusherbayev
❗️Битирувчиларни иш билан таъминлаш бўйича махсус комиссиялар тузилади.

Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз ёшлари билан мулоқоти бўлмоқда


Битирувчиларни иш билан таъминлаш бўйича ҳокимлар, банк ва корхона раҳбарларидан иборат комиссия тузилади. Комиссия иш ўринларини яратиш, кадрларга эҳтиёж, бўш ўринларга ёшларни жойлаштириш масалаларини ҳал этади.

👉 @r_kusherbayev


Forward from: Rasul Kusherbayev
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
❗️Телефон рақамингиздан бегоналар ҳам фойдаланиши мумкин экан

Энди фирибгарлар сизнинг телефон рақамингиз билан исталган шахсга қўнғироқ қилиши мумкин экан? Сиз эса бундан бехабар бўласиз.

☝️Уяли алоқа компаниялари ва волатли идоралар бунга қандай изоҳ беради: нега бизнинг телефон рақамларимиздан бошқалар ҳам фойдаланишмоқда?

#огоҳбўламиз

👉 @r_kusherbayev


Forward from: Rasul Kusherbayev
❗️Ходимни ҳомиладорлик вақтида ишдан бўшатиш тақиқланмоқда

Ўзбекистонда ҳомиладорлиги ёки фарзанди борлиги сабабли ходимни ишдан бўшатишга тақиқ жорий этилди. Бу ҳақда кеча, 13 февраль куни қабул қилинган Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунида сўз боради. 

Унга кўра, қонун билан Меҳнат кодексига “Ягона миллий меҳнат тизими”  идоралараро дастурий-аппарат мажмуида электрон шаклдаги меҳнат шартномасини расмийлаштириш тартибини жорий этишни, иш ҳақи сақланмайдиган таътил давомийлигини белгилаш тартибини ва ходимнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаш тартибини ўзгартиришни назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

👉@r_kusherbayev


Forward from: Rasul Kusherbayev
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
❗️Интернетда қимор ўйинида катта пулга тушиб қолган 1999-йил туғилган шахс бегона хонадонга ўғриликка тушади хонадондаги одамни ўлдиради

Фарғонада ўғирликка тушган 25 ёшли йигит уйдаги аёлни фарзандлари олдида ўлдирди

У интернет ўйинларида қарз бўлиб, бировнинг уйига ўғирликка тушган. Суд унга жазо тайинлади.


👉@r_kusherbayev


Forward from: Rasul Kusherbayev
❗️Паррандачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари ер солиғидан озод қилиниши мумкин

Қонун лойиҳаси билан 2030 йил 1 январга қадар паррандачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари юридик шахслардан олинадиган ер солиғини (экин майдонларидан ташқари) тўлашдан озод этиш белгиланмоқда.

👉@r_kusherbayev


Forward from: Rasul Kusherbayev
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Кўпинча ижтимоий тармоқдарда дабдабали тўйларнинг расмларига кўзимиз тушади. Катта бир саройни эгаллайдиган тўй сарполари, ҳашаматли ресторанларда тўкин-сочин дастурхонлар, столлардаги тугамас егуликлар, санъаткорлар кетма-кетлигию улар устидан сочилган пуллар, иномарка машиналар билан кўчаларни тўлдирган тўй кортежи…

Бу каби тўйларга бошқаларнинг имкони бўлмаса-да, фарзандларини тенгқурларидан кам қилмаслик учун кредит олиб бўлса ҳам дабдабали тўй қилишга уринишяпти.

Бу борада тўйларни ихчамлаштириш, ортиқча дабдабабозликнинг олдини олиш давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, меъёрлар белгилаб берилган эди. Бироқ кейинги пайтда ўтказилаётган тўйларда ушбу меъёрларга амал қилинмаяпти.

Бир кунлик тўй учун шунча пулни исроф қилиш қанчалик тўғри? Тўй учун сарфланадиган ҳаражатни ёшлар келажагига, саёҳатларга, уйдаги камчиликларга ишлатиш яхшироқ эмасмикин.

Республика маънавият ва маърифат маркази томонидан олинган “Маслаҳат оши” номли қисқа метражли фильмда ҳам айнан шу масалага эътибор қаратилибди. Назаримда, бир умрлик меҳнатни бир кунлик "хўжа кўрсин"га алмаштириш арзимайди.

👉@r_kusherbayev


Forward from: Rasul Kusherbayev
📱2024 йилда қанча телефон импорт қилинган?

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2024 йилда хориждан қиймати 374,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган қарийб 4,2 млн дона мобил телефон импорт қилган.

Ўзбекистонга 2024 йилнинг 12 ойида энг кўп телефон импорт қилган давлатлар:

🇨🇳 Хитой – 3,4 млн дона

🇻🇳 Вьетнам – 589,4 минг дона

🇮🇳 Ҳиндистон – 113,6 минг дона

🇭🇰 Гонконг – 46,1 минг дона

🌍 Бошқа давлатлар – 5,4 минг дона


👉 @r_kusherbayev


Forward from: Rasul Kusherbayev
#exson

Do‘stlar, yordamga ehtiyoj bor!

Bir doʻstimiz og‘ir moliyaviy qiyinchiliklarga duch kelgan. U mustaqil ravishda ishlash va o‘qishni davom ettirishga harakat qilmoqda, lekin yig‘ilib qolgan qarzlar tufayli boshi qotgan.
Vaziyatdan chiqish uchun qo‘ldan kelgan barcha yo‘llarni sinab ko‘rdi, lekin hozir yordamga ehtiyoji bor. Kichik bo‘lsa ham qo‘llab-quvvatlash, tarqatish yoki boshqa yo‘l bilan yordam bera olsangiz, iltimos, befarq bo‘lmang.

Malumot uchun tel:
+998901820755
Karta raqam:
9860160639060252
Uralboyev Shohruh

Yashash manzili:
Jizzax viloyati, Zomin tumani, Duoba qishlogʻi, 152 uy.


Forward from: Rasul Kusherbayev
❗️Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги Шартнома (Душанбе, 2024 йил 18 апрель) ратификация қилинди.

👉 @r_kusherbayev


Forward from: Rasul Kusherbayev
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Битта китоб ўқиган маҳбуснинг жазо муддати 3 кунга қисқартирилади

Жиноят кодексига китоб ўқишга жалб қилиш орқали маҳкумларни ахлоқан тузатиш бўйича янги 74-1-модда киритилмоқда. Унга кўра, фақат жазо муддатини тўлиқ ўташи лозим бўлган маҳкумларга нисбатан тасдиқланган рўйхат бўйича 1 та китоб ўқиган ва белгиланган тартибда имтиҳон топширган тақдирда жазосини 3 кунга қисқартириш назарда тутилмоқда.

Шунингдек, Жиноят кодексининг 73, 74-моддалари асосида эса жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки енгилроғи билан алмаштириш масаласини ҳал этиш вақтида ҳам китоб ўқиганлик инобатга олиниши белгиланяпти.

Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

👉 @r_kusherbayev

20 last posts shown.