“Энг яхши ҳадя – ҳадя берилаётган кишида йўқ бўлган нарсадир”.
Абдукарим Мирзаев “Аҳлоқус солиҳийн” китобини тавсия этган видеоларини “Шамс” китоби эгасини саҳифаларида кўриб, харид қилиш истаги туғилиб, олгандим.
Почтам бугун етиб келди.
Китобни очгунча, олган китобим шунақа қалин китоб экан-да, деб очдим. Не кўз билан кўрайки, ўзим харид қилган китобдан ташқари яна тўртта китоб, жавоним учун кутилмаган янги меҳмонлар бўлиб келишибди, машааллоҳ!🤗🥰
Адашмовчиликдир, деб ўйласам, ҳадя экан.
Жудаям хурсанд бўлдим.😊
Айтганча, “Аҳлоқус солиҳийн”дан 19 бет ўқидим. Бошланиши зўр экан. Нафс тарбиясига оид. Охиридан ҳам 4-5 вароқ ўқидим, жуда яхши китобга ўхшаяпти...
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким бир мусулмон биродари яхши кўрган нарса билан уни хурсанд қилиш учун унинг истиқболига чиқса, Аллоҳ таоло Қиёмат куни уни ҳам хурсанд қилади».
Имом Табароний ривояти.
Аллоҳ таоло ҳадя эгаларидан, уларнинг ота-оналари ва барча оила аъзоларидан рози бўлсин.
Барчаларига дунё ва охиратдаги энг гўзал неъматларни ато этсин. Ҳаммаларини хурсанд қилсин.
Ҳадялари китоблар ҳар ўқилганда, фазилатли амалларга амал қилиб, салбий хислатлардан тийилганилгандаги ишлар учун то қиёматга қадар Аллоҳ ажру савоблар ёзсин.
Ўзининг хос, суйган дўстларидан қилсин. Омин!
Ўйламаган томонимиздан ажойиб китоблар ила ризқлантирган Аллоҳ таолога буюклигига яраша ва муносиб бўлган, энг гўзал ҳамду санолар бўлсин!
Ажойиб туҳфа бўлди, шундай эмасми!?😊
Азиза Салимова,
27.02.2025 йил, пайшанба.🌹
@Dengizdagi_dur