Бошингиз сира қотмасин…Тахта, машина запчастлари, кийим-кечак ва шунга ўхшаш кўп нарсалар четдан кириб келиши асосида ишлаб чиқарилади ё мижозга етказиб берилади.
Энди видеодаги акага савол: Хўш, ўзи ишлаб чиқараётган мебелингизни деярли барча материаллари четдан келса, нимасига бошинг қотади?! Халқни терисини шилолмай қолишингларга бошинглар қотяптими?! Деярли ҳамма мебелчилар қутириб кетган-ку! Нимани ортидан қутиряпти? Отни калласидек устига қўйиб сотишни ортидан бўлмай нимадан қутиради?
Хитой келадими, бошқаси келадими, бизга арзон ва сифатли, ўз халқини итармайдиган тадбиркорлар керак… Сизлар бу ишни қилмасанглар, бошқаси қилиши мумкин. Кейин юрасиз, бошим қотди, биз нима қилайлик, ва бошқа гаплар билан чиқиш қилиб.
Ё гапим натўғри бўлса айтинг! Менга қимматга сотаётган битта мебелингизга терак ишлатилганини кўрсатиб беринг!
@demokratuzb