САЖДА ОСТИДА ҚУЛ БЎЛГАН МИЛЛАТУлфатлар қаторидан майли ўчирсин,
Лекин шаробимдан этмасин жудо!
Худо ичганимчун мени кечирсин,
Ичмасам ёдимга тушмайди худо!
Мен майхўр эмасман, дахрий ҳам эмас,
Ичмасам ростини айтмайди юрак!
Юрак ёлғон айтса — сажданг қабулмас,
Ҳалол сажда учун ичмоқлик керак.
Диндан юз бурмаган нажотни топмас,
Юракда бор дардни май қилар зоҳир.
Майга ботган забон ҳам сўзлардан покмас,
Аммо у айтган ҳақиқат, дунёга сиғмас.
Ичимда фиғон бор — юракдан келган,
Суянгум келади май қадаҳига.
Саждага бош эмас, аввал шу елкам,
Эгилсин бир муддат юрак дардига.
Минг йиллар эгилди бошлар саждага,
Оқибатда араблар бой бўлиб кетди.
Биз ҳамон ишлаймиз, худди ҳаммолдек,
Ўзбек деган миллат хор бўлиб кетди.
https://t.me/daydi2021