Video is unavailable for watching
Show in Telegram
❗️🇺🇿 ДХХ матбуот хизмати томонидан тайёрланган ушбу лавҳада, "Тошкентда божхона ходимларидан иборат ноқонуний диний жамоат фош этилди", дея ваҳимали хабар тарқатилди.
Қайд этилишича, пойтахтдаги миллий таомлар ошхоналаридан бирида тунги вақтда божхона идораларининг 3 нафар ходими, Тошкент давлат шарқшунослик университети талабаси, технопарк директори ўринбосари, хусусий автомактаб директори ўринбосари, “Сергели-авто” бозорида савдо билан шуғулланувчи шахслар ва бошқалардан иборат жами 17 нафар фуқаро овқатланиш баҳонасида тўпланиб, турли хил диний адабиётлардан фойдаланган ҳолда ноқонуний жамоат кўринишидаги йиғинларни ташкил этган.
Хабарда айтилишича, Божхона қўмитасининг бошқарма бошлиғи ўринбосари динга мутаассибларча берилиб, 2021 йилдан бошлаб мазкур норасмий диний дарсларни мунтазам равишда ташкил этиб келган.
Исломофоб ҳукуматимиз одамларнинг диний саводхонлиги ошишидан нега бунчалар қўрқадилар деган савол туғилади? Жавоби эса оддий, одамлар динини таниса, унга амал қилиб, Қуръон ва суннатга эргашса, жамиятдаги илмсизлик, коррупция, ичкиликбозлик, фоҳишабозлик ва бошқа кўплаб иллатлар камайишни бошлайди ва энг муҳими одамлар адолат излаб ўз ҳақ-ҳуқуқларини талаб қила бошлайдилар. Бу эса халқимиз бошига ўтириб олган мансаб эгалари учун ҳеч қачон манфаатли бўлмайди. Уларга тирикчилик ташвиши ва турли иллатлар билан ўралашиб кунини ўтказадиган, ҳукуматнинг баландпарвоз эртакларига ишониб, аллаласа ухлаб қоладиган, нима деса "Ҳоп бўлади" дейдиган одамлар галаси керак ҳолос.
ДХХ нинг бу каби лавҳалари эса одамларни қўрқитиб, динини ўрганмоқчи бўлганлар халқ душманидек ваҳимали қилиб кўрсатишлари эса бошқаларга "ўрнак" сифатида, диндан узоқлашиши учун қилинган пропагандадан бошқа нарса эмас.