davletovuz


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Politics


Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Politics
Statistics
Posts filter


Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳри суди ўтган йили октябрь ойида Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинган Жафарова Ҳадича Мусаевнага узил-кесил 10 йилга озодликдан маҳрум қилиш ва 27 млн 856 минг сўмлик жарима жазоларини тайинлаган ҳамда маҳкумнинг кекса ёшини инобатга олиб, озодликдан маҳрум қилиш жазосини шартли жазога алмаштирган.


"Қамчиқ" довони вақтинча ёпилди

Жорий йилнинг 7 март куни соат 15:00 дан А-373 халқаро автомобиль йўлининг "Қамчиқ" довони қисми автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди.

Махсус техникалар ёрдамида довон йўлини қордан тозалаш ишлари амалга оширилади.

Транспорт воситаларининг ҳаракатига рухсат берилиши юзасидан қўшимча маълумот берилади.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Олма-ота аэропортида пичоқ билан қуролланган шахс аэропорт ходимини гаровга олган. Ўша ерда бўлган йўловчилардан бири гаровдаги ходимга ўзини алмаштириб, жиноятчини зарарсизлантиришга муваффақ бўлган. Тоқаев жасорат кўрсатган кишини давлат мукофотига тақдим этишларини сўраган.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан азиз аёллар учун махсус чегирма.

8 мартдан 31 мартга қадар agros.uz сайти орқали расмийлаштирилган қуйидаги онлайн полислар учун 10% чегирма тақдим этилади:

✅ КАСКО плюс

✅ Бахтсиз ҳодисалардан эҳтиёт шарт суғурта қилиш

✅ Спортчиларни бахтсиз ҳодисалардан эҳтиёт шарт суғурта қилиш

✅ Ҳомиладор аёллар ва уларнинг ҳомиласини суғурта қилиш

✅ Меҳмонхонада истиқомат қилувчи шахсларни комплекс суғурта қилиш

Ўзагросуғурта – йиллар давомида оқланган ишонч!

Реклама


Қирғизистон Боткен ва Қўқон ўртасида темир йўл қуриш ҳақида бошқотирмоқда. Бу мамлакатни 2030 йилгача ривожлантириш миллий концепцияси лойиҳасида акс этган. Лойиҳанинг бошқа тафсилотлари ҳақида маълумот йўқ.


Чегарачи қизлар


TBC Bank омонатлари билан молиявий барқарорлик сари

Фарзандлар таълими, янги уй харид қилиш ёки оилавий бизнес бошлаш — булар ўзбек оилаларининг доимий мақсадлари бўлиб келган. TBC Bank омонатлари оилавий режаларингизни амалга оширишда ишончли молиявий ечим бўлиб хизмат қилади.

TBC Bank омонатлари жамғармаларингизни инфляциядан ҳимоялайди, фоизлар кунлик ҳисобланиб, ойлик тўланади. Бундан ташқари жамғармангизни исталган вақт тўлдириш ва ундан маблағ ечиб олиш имконияти мавжуд.

TBC UZ иловаси орқали бир неча дақиқада омонат очинг.


Ҳозирда 90 000 дан ортиқ ўзбекистонликлар TBC Bank омонатларига ишонишади. Сиз ҳам уларга қўшилинг ва барқарорликка эришинг!

Тўлиқ шартлар: https://go.tbcbank.uz/uzomonatinfo

Реклама


Тошкент шаҳар ҳокимлиги 7 мартдан транспорт оқими фаол бўлган кўчаларда таъмирлаш ишларини бошлайди. Пойтахт маъмуриятининг маълум қилишича, тирбандликларнинг олдини олиш учун таъмирлаш ишлари транспорт ҳаракати энг кам бўлган вақтларда ташкил этилади. Ҳозирча қайси кўчаларда қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилиши номаълум.


Президент бошчилигида бўлиб ўтган коррупцияга қарши кураш бўйича йиғилишда Адлия ва Рақамли технологиялар вазирларига бир ой ичида сунъий интеллект асосида аҳолининг саволларига қўл телефони орқали содда жавоб берадиган онлайн платформани ишга тушириш топширилди.

Сабаби, давлат раҳбари қайд этганидек, фуқаролар сув, газ, электрга уланиш, субсидия, пенсия ва моддий ёрдам олиш каби масалаларда идорама-идора юрмасдан, онлайн жавоб оладиган тизим бўлиши керак.

Яъни янги тизим фуқаролар учун бепул маслаҳат берадиган юристга айланмоғи лозим бўлади.


Iskander buildings'дан Рамазон учун 20/40 акцияси

Эндиликда Мезбон лойиҳасидан хонадонларни 20% бошланғич тўлов ва 40 ойлик муддатли тўлов билан харид қилиш мумкин.

2 хоналик хонадон учун:
30% бошланғич тўлов - 130 млн
20% бошланғич тўлов - 87 млн
Ойлик тўлов: 8,7 миллион


Лойиҳа қулайликлари:

- 16 қаватдан иборат
- 2 та лифтга эга
- болалар майдончалари, спорт майдончалари, эко зоналар
- ҳар бир хонадонда терассалар мавжуд
Терасса компания томонидан бонус сифатида тақдим қилинади.

Бот орқали боғланиш

Сотув офиси манзили: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани 17-мавзе

Telegram канал | Instagram

☎️Мурожаат учун:
+998787770011
реклама


Энергетика вазирлиги 6 март куни соат 09:00дан эътиборан барча ҳудудларда метан заправкалар фаолияти босқичма-босқич йўлга қўйилишини маълум қилди.


Полковник Раҳмонов Шавкат Наврузович ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимидан озод этилди.

Буни вазирлик расмий веб-сайтидаги раҳбарият ўзгаришидан кўриш мумкин.


Ўзбекистонда адвокатлар фаолиятига тўсқинлик қилувчи омилларни бартараф этиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади

Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида бўлиб ўтган Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг кенгайтирилган йиғилишида судлар фаолиятига аралашиш ҳолатлари учраётгани алоҳида таъкидланди.

Президент одил судловни амалга оширишда адвокатлар ўрни жуда муҳимлиги ҳамда бу борада адвокатларга ҳимоясидаги фуқарога ўз вақтида ҳуқуқий ёрдам кўрсата олишлари учун имконият яратиш кераклигини таъкидлаб ўтганини маълум қилди.

Мутасаддиларга уч ой ичида сифатли юридик ёрдам кўрсатилишида адвокатлар фаолиятига тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этиш бўйича қонун лойиҳасини киритиш топширилди.


Хонадонларга бош тўловни 3 га бўлиб тўлаш имконияти

Хон Саройнинг «Баҳор» лойиҳасидан 2 хонали хонадон учун дастлаб 63 млн сўм тўловни амалга ошириб, қолган қисмини ойма ой тўлаб боринг.

Лойиҳа ҳудудида:

— Ерости автотураргоҳи
— Эко-ҳудуд
— Болалар майдончаси
— Кафе ва дўконлар

Хонадонлар сони чекланган

Батафсил маълумот учун:
Бот орқали боғланинг 

☎️ 712007400 
☎️ 555017400 

xonsaroy.uz | Телеграм | Реклама


Қонунчиликка ноқонуний бойлик орттириш ҳақида модда киритиш таклиф қилинди. Яъни, давлат хизматчиси декларация қилган даромадига мос келмайдиган мол-мулкини қаердан олганини исботлаши керак бўлади.


Давлат хизматчилари даромадини декларациялашга оид қонун лойиҳасини тез фурсатда жамоатчилик муҳокамасига қўйиб, 1 апрелгача киритиш топширилди.


Хизмат транспортида юришни кескин қисқартириб, маҳаллий автомобиль ва мебелдан фойдаланишга ўтиш зарур - президент


Бундан буён секторлар фаолияти билан прокурор, ички ишлар ва солиқ шуғулланмайдипрезидент.

Уларнинг ўрнига эндиликда Бош вазир ўринбосарлари ўзига тегишли соҳалар билан ўз кучи ва тизими билан шуғулланиши белгиланди.


Бош вазирга 117 та вазирлик ва идорадаги «коррупцияга қарши ички назорат» тузилмалари раҳбарларини ишдан олиш топширилди.


Президент Коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятидан мутлақо норозилигини айтди. Агентлик ходимлари вазирликларга, ҳудудларга бориб, аниқ бир соҳани таҳлил қилиб, муаммоларга ечим бериш ўрнига, қўзғатилган жиноят ишларини санайдиган қуруқ статист бўлиб қолгани қайд этилди.

Агентлик раҳбарияти коррупция ҳолати энг кўп бўлган туман соғлиқни сақлаш, бандлик бўлими ёки банк филиалига бориб, ҳолатни ўрганмагани, янги замонавий тизим бўйича таклиф бермагани кўрсатиб ўтилди.

20 last posts shown.